Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 23 / Амалий бухгалтерия

Бир хатога икки жавобгар

Корхонамизда давлат солиқ органлари томонидан 2009–2013 йиллардаги молия-хўжалик фао­лиятимиз бўйича режали текшириш ўтказилганда бюджетга 2 750 минг сўм солиқ ва мажбурий тўловлар қўшимча ҳисобланди.

Биз йўл қўйган хато учун раҳбар ҳам, бухгалтер ҳам маъмурий жавобгарликка тортилишини айтишмоқда.

ДСИ ходимларининг икки кишини жавобгарликка тортиши тўғрисидаги талаби тўғрими?

МЧЖ директори.

Тошкент вилояти.

 

– «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун­нинг 7-моддасига кўра, бухгалтерия ҳисоби ва ҳи­соботини ташкил этишни корхона, муассаса ва ташкилот раҳбари амалга оширади. Қонуннинг 7-моддаси иккинчи хатбошисига асосан корхона раҳ­бари қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

а) бош бухгалтер раҳбарлигида бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш;

б) бухгалтерия ҳисоби юритишни шартнома асосида ихтисослаштирилган бухгалтерия фирмасига ёки таркибига бухгалтерия субъекти ҳам кирадиган хўжалик бирлашмасининг марказлаштирилган ҳисобга олиш бўлимига юклаш;

в) бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш.

Бундан ташқари, ушбу 7-модданинг учинчи хатбошисига асосан раҳбар қуйидагиларни таъминлаши шартдир:

1) ички ҳисоб ва ҳисобот тизими ишлаб чиқили­шини;

2) хўжалик операцияларини назорат қилиш тартибини;

3) бухгалтерия ҳисоби тўлиқ ва аниқ юритилишини;

4) ҳисоб-китоб ҳужжатларининг сақланишини;

5) ташқи фойдаланувчилар учун молиявий ҳисо­бот тайёрланишини;

6) солиқ ҳисоботлари ва бошқа молиявий ҳуж­жатлар тайёрланишини;

7) ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини.

Шу тариқа, корхона раҳбари ва бош бухгалтери зиммаларига раҳбарлик қилиш, ташкилий, фармойиш бериш, назорат қилиш-кузатиш функциялари ва моддий бойликлар ҳаракати билан боғлиқ мажбуриятлар юкланган корхонанинг мансабдор шахслари ҳисобланади.

Демак, раҳбар тўлиқ ва ишончли бухгалтерия ҳисобини, солиқ ҳисоботлари ва бошқа молиявий ҳужжатларни тайёрлашни, ҳисоб-китоблар ўз вақтида бўлиши ва ҳоказоларни таъминлаши шарт. Агар корхонада бухгалтерия ҳисобини юритиш хизмати ташкил этилган бўлса, директор билан бир қаторда, бухгалтерия ҳисобининг тўғри юритилиши учун бош бухгалтер ҳам жавобгар бўлади.

Демак, қонун ҳужжатларига мувофиқ директор ва бош бухгалтер бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоб-китоблар юритиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка бир вақтда тортилиши тўғрисидаги ДСИ ходимларининг талаби тўғри.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori»
солиқ маслаҳати ташкилоти эксперти Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ
тайёрлади.

Прочитано: 2460 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика