Norma.uz
СБХ
19.11.2024 Фоизсиз молиявий ёрдам
Қайтариш шарти билан фоизсиз молиявий ёрдам кўрсатилганда, қарз берувчи ва қарз олувчида СКнинг 299-моддасига асосан қандай солиқ оқибатлари вужудга келади?
далее...»»
30.08.2013 Фоизсиз қарз олиш оқибатлари
Фоизсиз олинган қарзга Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси бўйича солиқ солиниши тўғрими? Агар шу ҳолда солиқ солиш объекти вужудга келадиган бўлса, бу объект қайси меъёрий ҳужжат билан белгиланган?
далее...»»
11.02.2020 Фоизсиз қарз: аввалги тартиб қолдирилди
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи хусусий корхона 2020 йилда юридик шахсга фоизсиз молиявий қарз берди. Бунда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқиши мумкин?
далее...»»
08.03.2021 Фоизсиз қарз: солиқ оқибатлари
Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган корхона бошқа корхонага қарз берди. Фоизларни тўлаш назарда тутилган. Бунда тарафларда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? Қарз фоизсиз берилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
30.01.2018 Фоизсиз қарз: солиқ қандай тўланади
Корхонамиз ЯСТ тўловчиси ҳисобланади, асосий фаолият тури – улгуржи савдо. Жисмоний шахс корхонага 9 ойга (2017 йил 11 декабрдан 2018 йил 31 августгача) фоизсиз қарз берди. Фоизсиз қарзга солиқ солишимиз керакми? Солиқ солиш бўйича қандай тўғри ҳисоб-китоб қилиш ва уни бошқа даромадга қайси ҳисобот даврида киритиш лозим?
далее...»»
03.05.2019 Фоизсиз қарз: қарз олувчининг даромадини аниқлаймиз
Қарз олувчининг даромадлари қандай аниқланади: фоизсиз қарзни қайтариш чоғида бир йўла, ҳар чоракда ёки йил охирида?
далее...»»
20.04.2017 Фоизсиз қарз: қарздорнинг даромадини аниқлаймиз
Корхона (МЧЖ) бошқа МЧЖга 50 000 000 сўм миқдорида фоизсиз қарз берди. Солиқ кодексининг 135-моддасига мувофиқ, қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз заём (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам) олинаётганда қарз олувчининг даромади заёмни (молиявий ёрдамни) олиш санасидаги Марказий банк томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бинобарин, шартномада фоизлар кўрсатилмаган бўлса, қарздор фоизларни МБнинг қайта молиялаштириш ставкасида ўзи ҳисоблаши (9%) ва тўланмаган фоизлар суммасига солиқ солиши, шунингдек ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботини топшираётганда барча ҳисобланмаларни кўрсатиши шарт. Қарздорнинг даромадини тўғри ҳисоблаганмизми: 1) 50 000 000 х 9% = 4 500 000 сўм; 2) 4 500 000 х 5% (ЯСТ, ишлаб чиқариш) = 225 000 сўм. Демак, қарздор йилига бюджетга 225 000 сўм тўлаши керак. 1. Юридик шахслар қарз шартномасида қарздан фойдаланганлик учун фоизлар тўланишини назарда тутмасликка ҳақлими? Бу қонун ҳужжатларида тақиқланмаганми? 2. Агар шартнома шартларига кўра 3 ойга фоизсиз қарз берилса, унга доир даромад қандай тартибда аниқланиши керак, қандай солиқ солинади? Агар бир йилдан кўп муддатга қарз берилса, унга доир фоизларни қандай ҳисоблаш ва ҳисоблаб ёзиш керак?
далее...»»
07.09.2020 Фоизсиз қарздан олинган даромадга солиқ солинмайди
Бизнинг умумбелгиланган солиқларни тўловчи МЧЖ ягона муассис бўлган умумбелгиланган солиқларни тўловчи бошқа МЧЖдан фоизсиз қайтариш шарти билан қарз олган. Корхона ягона муассис бўлган корхонадан фоизсиз қарз олганда, солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи иштирокчиси сифатида қарз олувчида даромадни аниқлаш мумкинми?
далее...»»
17.09.2020 Фоизсиз қарзлар бўйича даромадни солиқлардан озод этиш
Коронавирус пандемияси даврида хўжалик юритишнинг мураккаб шароитларида корхоналарни қўллаб-қувватлашнинг вариантларидан бири пул маблағларини қарзга бериш, шу жумладан фоизсиз асосда қарзга бериш бўлиши мумкин.
далее...»»
08.04.2020 Фоизсиз қарзнинг оқибатлари
ҚҚС тўловчиси бўлган хусусий корхона 2020 йилда жисмоний шахсга (якка тартибдаги тадбиркор эмас) товар (бутловчи қисмлар) кўринишида 1 млрд сўмлик фоизсиз қарз берди. Бунинг қандай солиқ оқибатлари бор?
далее...»»
11.02.2020 Фоизсиз қарзнинг солиқ оқибатлари
Корхона ягона муассис – жисмоний шахсга фоизсиз молиявий қарз тақдим этди. 2020 йилда жисмоний шахсга фоизсиз молиявий қарз берилиши қандай солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин?
далее...»»
19.05.2014 Фойда бўлмаса, солиқ ҳам бўлмайди
«Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонунга кўра хусусий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин корхона мулкдорининг тасарруфига ўтади ва унга солиқ солинмайди. 2013 йилда хусусий корхона муассисига фойда ҳисоблаб ёзилди. Пул маблағларининг етишмаслиги боис унга илгари қурилиш учун харид қилинган материаллар берилди. Мазкур операциядан қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Биз ЯСТ тўлашимиз керакми?
далее...»»
12.11.2024 Фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўловчилар ва регулятор нималарга эътибор қаратиши керак
Солиқ қўмитаси фойда солиғи тўловчиларига солиқ органларига фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш ҳуқуқи борлиги ҳақида эслатма юборди.
далее...»»
14.06.2024 Фойда солиғи бўйича ортиқча тўлов
  Қандай корхоналарда фойда солиғи бўйича ортиқча тўлов юзага келиши мумкин 1. Бўнак тўловларини амалга оширмайдиган корхоналарда ортиқча тўлов пайдо бўлиши мумкин . Уларга қуйидаги солиқ тўловчилар киради: ● жами даромади олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда
далее...»»
22.04.2020 Фойда солиғи бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади
My.soliq.uz порталидаги электрон солиқ ҳисоботи тизимида 2020 йил учун фойда солиғи бўйича ҳисоботнинг янги шакли (шакл коди – 10205_25) жойлаштирилган. Бухгалтерларда уни қандай қилиб тўғри тўлдириш юзасидан саволлар юзага келди. Зеро жорий йилнинг I чораги учун Ҳисоб-китобни 20 апрелдан кечиктирмай тақдим этиш зарур эди (СК 339-м. 5-қ.). Бу ишни йилнинг барча даврларида рисоладагидек бажариш учун экспертларнинг қуйидаги тушунтиришларидан фойдаланинг.
далее...»»
21.08.2020 Фойда солиғи камайган бўлса…

Кўп корхоналарда I ярим йилликдаги фойда солиғи суммаси I чоракдагидан кам бўлиб чиқди. Айримлар ярим йиллик якунларига кўра зарар кўрдилар. Бу солиқни ҳисобда ва молиявий ҳисоботда акс эттиришда қийинчиликларни юзага келтирди.


далее...»»
18.08.2025 Фойда солиғи тўловчи ЯТТ
22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚга 2-илованинг 26-бандига кўра даромад солиғи ЯТТнинг соф даромади СКга мувофиқ белгиланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) ставкасига кўпайтириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади. Йиллик товар айланмаси 1 миллиард сўмдан ошиб, фойда солиғи тўловчи ЯТТлар учун фойда солиғи ставкаси юқорида келтириб ўтилган Низомга мувофиқ 12% эканлиги келиб чиқадими?
далее...»»
17.09.2020 Фойда солиғи қандай тўланади 2020 йилда
Хўжалик юритиш фаолиятининг қисқариши шароитларида фойда солиғи тўловчилари бўнак тўловларини аввалги чорак якунлари бўйича эмас, балки кутилаётган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш воситасида тўлаш ҳуқуқига эга бўлишди (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-б. 10-хатбошиси).
далее...»»
12.01.2021 Фойда солиғи қандай тўланади 2021 йилда
2020 йилда Президентнинг 3.04.2020 йилдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5978-сон Фармони фойда солиғи тўловчиларига кутилаётган фойда суммасидан келиб чиқиб, фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш ҳуқуқини тақдим этди. 2021 йилдан бошлаб ушбу норма Солиқ кодексига киритилган (СК 340-м. 11-қ.; 30.12.2020 йилдаги ЎРҚ-659-сон Қонун 2-м. 11-б.). 2021 йилда бу масалада қандай ўзига хос жиҳатларни ҳисобга олиш лозим? Бу ҳақда қуйидаги йўриқномада ўқинг.
далее...»»
12.05.2025 Фойда солиғи ҳисоб-китоби қандай тузилиши керак
Тавсияга қуйидагиларга асосан ўзгартиришлар киритилган: ● Президентнинг 30.08.2024 йилдаги ПФ-132-сон Фармони; ● 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1013-сон Қонун; ● 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун; ● 2025 йилда Фойда солиғи ҳисоб-китобига киритилган қўшимчалар ва ўзгартиришлар.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика