Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 19 / Бухгалтерга тавсиялар

Фойда солиғи қандай тўланади 2020 йилда

 

Хўжалик юритиш фаолиятининг қисқариши шароитларида фойда солиғи тўловчилари бўнак тўловларини аввалги чорак якунлари бўйича эмас, балки кутилаётган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш воситасида тўлаш ҳуқуқига эга бўлишди (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-б. 10-хатбошиси).

 

Фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳисоблаб чиқариш учун маълумотнома тақдим этиш – бу сизнинг мажбуриятингиз эмас, балки ҳуқуқингиздир.

 

Ушбу инқирозга қарши чораларни кимлар қўллаши лозимлигини кўриб чиқамиз.

1. 2019 йил учун жами даромади 5 млрд сўмдан ошмайдиган корхоналар фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўламайди (СК 340-м. 2-қ.). Улар солиқни фақат ҳисобот даври якуни бўйича тўлайди.

Тегишинча, ҳар чоракнинг якунлари бўйича улар, агар мавжуд бўлса, солиқни ҳақиқатда солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб тўлашлари лозим.

Мазкур солиқ тўловчилар тоифаси бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиши шарт эмас.

Шунингдек, даромаднинг миқдоридан қатъи назар, қуйидагилар бўнак тўловларини тўламайди:

бюджет ташкилотлари;

нодавлат нотижорат ташкилотлари, бундан матлубот кооперативлари мустасно (СК 339-м. 6-қ., 340-м. 12-қ.).

2. 2019 йил учун жами даромади 5 млрд сўмдан ошадиган корхоналар фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳисобот даври ҳар бир ойининг 23-кунидан кечиктирмай тўлайди (СК ­340-м. 2-қ.).

Бўнак тўловлари суммаси солиқ органлари томонидан аввалги чорак кўрсаткичларидан келиб чиқиб аниқланади.

Агар II чорак ва кейинги даврларда солиқ солинадиган фойданинг I чоракка нисбатан қисқариши кутилса, сиз бўнак тўловларини ҳисоблаб чиқариш учун маълумотнома тақдим этишингиз мақсадга мувофиқдир.

Сиз бўнак тўловлари суммасини ҳисобот даври учун тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб мустақил равишда ҳисоблаб чиқариш ва бўнак тўловлари тўғрисида маълумотнома тақдим этишга ҳақлисиз. Бу ҳолда бўнак тўловларини аввалги чорак якунлари асосида ҳисоблаш бўйича талаб бекор қилинади.

Бўнак тўловлари тўғрисида маълумотнома жорий ҳисобот даврининг биринчи ойи 20 санасидан кечиктирмай тақдим этилади, (МВнинг 16.04.2020 йилдаги 06/04-01-03-32/1107-сонли хатининг 5-б.) яъни:

II чорак учун – 2020 йилнинг 20 апрелидан кечиктирмай;

III чорак учун – 2020 йилнинг 20 июлидан кечиктирмай;

IV чорак учун – 2020 йилнинг 20 октябридан кечиктирмай.

 

МИСОЛ. Корхона маълумотнома асосида бўнак тўловларини тўлайди

Ишлаб чиқариш корхонасининг 2019 йил учун жами даромади тузатишларни ҳисобга олганда 5 млрд сўмдан ошади, шу сабабли 2020 йилда у фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлайди.

2020 йилнинг I чораги учун тақдим этилган солиқ ҳисоботига асосан фойда солиғи суммаси 480 млн сўмни ташкил этди.

СК бўйича бўнак тўловларини тўлаш тартибидан келиб чиқиб корхона II чоракда ҳар ойда 160 млн сўм миқдорида (480 / 3) бўнак тўловини тўлаши даркор эди.

Бироқ 2020 йилнинг II чорагида корхонанинг даромадлари кескин камайди. Корхонанинг тахмин қилишича, унинг 2020 йилнинг II чораги учун солиқ солинадиган фойдаси 900 млн сўмни ташкил этиб, ундан 135 млн сўм (900 х 15%) миқдорида фойда солиғи тўлаш лозим.

Давр

 

I чорак учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасидан келиб чиқиб бўнак тўловлари, млн сўм

 

Маълумотномага асосан бўнак тўловлари, млн сўм

 

Апрель

 

160

 

45

 

Май

 

160

 

45

 

Июнь

 

160

 

45

 

Жами чорак учун

 

480

 

135

 

 

 

Жадвалдан кўринадики, маълумотнома тақдим этиш корхонага бўнак тўловларини 345 млн сўмга (480 – 135) қисқартириш ва ушбу суммани бошқа мақсадлар учун йўналтириш имконини беради.

Корхона фойда солиғининг якуний суммасини 2020 йил 20 июлдан кечиктирмай солиқ ҳисоботини тақдим этган ҳолда I ярим йиллик якунлари бўйича аниқлайди. Агар солиқ суммаси ҳисоботга кўра тўланган бўнак тўловлари суммасидан ошса, корхона худди шу муддатда фарқни қўшимча тўлаб беради.

my.soliq.uz да жойлаштирилган Бўнак тўловларини ҳисоблаб чиқариш учун маълумотнома шаклига асосан корхона:

010-сатрда – ҳисобот даври учун кутилаётган солиқ солинадиган фойда – 900 млн сўмни;

020-сатрда – солиқ ставкаси – 15%ни кўрсатади.

Қуйидагилар автоматик тарзда ҳисобланади:

030-сатрда 010-сатр х 020-сатр формуласи бўйича фойда солиғи суммаси. Кўриб чиқилаётган мисолда 135 млн сўм (900 х 15%);

040-сатрда 030-сатр / 3 формуласи бўйича ҳар ойлик бўнак тўловлари суммаси. Бу мисолда – 45 млн сўм (135 / 3).

Бўнак тўловлари суммасини камайтириш ҳуқуқини суиистеъмол қилманг. Солиқ органларида фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари тўғрисида тақдим этилаётган маълумотномаларга ўзгартиришлар киритиш ваколати мавжуд (ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-б.).

 

3. 2020 йилда жами даромади 5 млрд сўмга етган корхоналар.

Агар сизнинг корхонангиз 2020 йил мобайнида 5 млрд сўм миқдордаги чегарага етган бўлса, сиз 5 млрд сўм миқдордаги чегарага етган чоракдан кейинги чоракдан бошлаб бўнак тўловларини тўлашингиз керак (СК 340-м. 8-қ.). Бу қоида янгидан ташкил этилган корхоналарга ҳам тааллуқли.

Даромадлар қисқарган тақдирда сиз бўнак тўловлари тўғрисида маълумотнома тақдим этишга ҳақлисиз.

 

МИСОЛ. Янгидан ташкил этилган корхона томонидан бўнак тўловлари тўланиши

Корхона 2020 йил январь ойида рўйхатдан ўтказилган. I чорак учун жами даромади 4,8 млрд сўмни, 4 ой (январь–апрель) учун эса – 5,1 млрд сўмни ташкил этди. II чоракда даромад 5 млрд сўмдан ошганлиги боис корхона III чоракдан бошлаб бўнак тўловларини тўлашни бошлайди. Яъни биринчи бўнак тўлови 23 июлдан кечиктирмай амалга оширилади.

Реализация қилиш ҳажмлари қисқарганлиги муносабати билан корхона:

III чорак учун – 2020 йил 20 июлга қадар;

IV чорак учун – 2020 йил 20 октябрга қадар бўнак тўловлари тўғрисида маълумотнома тақдим этишга ҳақли.

 

Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сизга фойда солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилиш кўринишида имтиёз берса, Жорий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун маълумотноманинг 010 ва 020-сатрларида «0» қийматини кўрсатинг.

Аниқлаштирувчи Маълумотнома тақдим этилган тақдирда фақат фарқ суммасини (ўсиб бормайдиган якун билан) кўрсатинг. Агар сиз маълумотномани белгиланган муддатларда тақдим этмаган бўлсангиз, СКда белгиланган тартибда аввалги чорак кўрсаткичларидан келиб чиқиб бўнак тўловларини тўлашингиз керак.

 

Олег ЦОЙ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 538 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика