|
12.12.2016
Мақсадли фойдаланиладиган автомобиллар
ННТ (фаолият тури: хайрия) балансида инсонпарварлик ёрдами сифатида (шу жумладан халқаро ташкилотдан) олинган автомобиллар бор. Жамият ушбу автомобилларни сотишга ҳақлими? Бухгалтерия ҳисобида бу операция қандай расмийлаштирилади? Мазкур ҳолда чиқиб кетишдан даромадга фойда солиғи солинадими? далее...»» |
|
20.06.2016
Мақсадли фойдаланиладиган маблағлар
Кичик корхона колбаса ва сосиска ишлаб чиқаради. У бўшайдиган маблағлардан ишлаб чиқариш корхоналарини техникавий қайта жиҳозлаш ва модернизациялашга ҳамда хом ашё базасини ривожлантиришга мақсадли тарзда фойдаланган ҳолда асосий фаолият тури бўйича ягона солиқ тўлови ставкасини 50%га камайтириш шаклидаги имтиёзни қўллайди. Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, имтиёзлар берилиши натижасида бўшаган маблағлар суммасига қуйидагича проводка қилинади: дт «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» – кт 8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари». Сўнг 8840-ҳисобварақдаги маблағлар фойдаланиш йўналишига қараб (асосий воситалар, товар-моддий бойликларни сотиб олиш ва б.) ёки 8530-«Текинга олинган мол-мулк» ҳисобварағи кредитига «Солиқ ва божхона имтиёзлари» ҳисобварағини ажратган ҳолда, ёхуд жорий харажатларни қоплашга йўналтирилганда 6010, 6710, 6900-ҳисобварақлар кредитига ҳисобдан чиқарилади. 8530-ҳисобварақдаги маблағлар суммаси ЯСТни ҳисоблашда солиқ солинадиган базага киритиладими ва қайси даврда? Корхонамиз бўшаган маблағлар суммасини жорий харажатларни қоплашга йўналтириши мумкинми? Тайёр маҳсулот таннархини қайта ҳисоблаш (пасайтириш) нима дегани? далее...»» |
|
20.07.2015
Мақсадли фойдаланилмайдиган имтиёзлар – балансдан ташқари
Бухгалтерия ҳисобида БЮДда кўрсатилган маҳаллийлаштирилган хом ашёга божхона тўловлари (ҚҚС, акциз) суммасини акс эттириш керакми? Ушбу суммалар хом ашё таннархига киритиладими ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириладими? Бухгалтерия ҳисобида мақсади кўрсатилмаган имтиёзларни қандай акс эттириш керак? далее...»» |
|
24.08.2020
Мақсадсиз имтиёз: бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
Президентнинг 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон ва 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон фармонларига мувофиқ бир қатор корхоналар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод этилган. Имтиёз корхонамизга ҳам татбиқ этилади, сабаби биз бинони ижарага берамиз. Мазкур имтиёз бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? далее...»» |
|
03.08.2016
Мақсадсиз имтиёзлар ҳисоби: хатоларни тузатамиз
Президентнинг ПҚ-1050-сон қарорига ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан божхона тўловлари бўйича мақсадли ва мақсадсиз имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш кераклигини тушунтириб берсангиз. Ўзгартиришлар киритилгунча корхона бухгалтериясида божхона тўловлари бўйича қуйидаги бухгалтерия ёзувлари қайд этилган: олиб кирилган ТМЗга (2014 йил январидан 12 июнгача) – Дт 1010–Кт 6991 – 100,0 млн сўм (божхона тўловлари БЮДнинг 47-сатрида: ҚҚС, бож ва акциз); олиб кирилган ТМЗга Дт 6991–Кт 8840. 2014 йил 15 июндан йил охиригача: Дт 1010–Кт 6991 – 1 000,0 млн сўм (божхона тўловлари БЮДнинг 47-сатрида: ҚҚС, бож ва акциз); Дт 6991–Кт 8840. Ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан божхона тўловлари бўйича бўшаган суммалар балансдан ташқари ҳисобварақларда акс эттириладими? Юқоридаги бухгалтерия ёзувларини (2014–2015 йиллар учун) қандай қилиб тузатиш зарур? далее...»» |
|
07.02.2019
Мақсадсиз имтиёзларни ҳисобга оламиз
1. ЭИЗ иштирокчиси божхона тўловлари, ҚҚС, ер, мол-мулк, фойда солиқлари ва ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларни баланс моддаларида қандай акс эттиради? 2. Корхона имтиёзни қўллаган бўлса, ТМБ импортида ҚҚСни ҳисобга олиш тартиби қандай? далее...»» |
|
01.07.2015
Маҳалла ёрдам сўради
Жисмоний шахснинг даволаниши учун тўлов кўринишида кўрсатилган хайрия ёрдамини қандай бухгалтерия проводкалари орқали акс эттириш лозим? далее...»» |
|
23.02.2026
Маҳалла йили – 2026 йилга мўлжалланган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгиланди
Президентнинг 16.02.2026 йилдаги «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон–2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-22-сон Фармони қабул қилинди. далее...»» |
|
08.09.2014
Маҳалла тасдиқлашга ваколат олмаган
Йил ўртасида ишга қабул қилинган, меҳнат дафтарчасига қараганда, жорий йилда ҳеч қаерда ишламаган ходимнинг даромадига қай йўсинда даромад солиғи солинади? далее...»» |
|
22.09.2025
Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимининг самарадорлиги ошади
Президентнинг 10.09.2025 йилдаги «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-163-сон Фармони қабул қилинди. далее...»» |
|
24.04.2017
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи манфаати йўлида...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2862-сон қарори билан халқаро амалиётда умумэътироф этилган ташқи савдо фаолиятини божхона-тариф йўли билан тартибга солиш усулларини қўллаш асосида маҳаллий ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб республикамизга четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга нисбатан қўлланиладиган акциз солиғи ставкаларига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. далее...»» |
|
18.09.2017
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаб...
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида (Президентнинг 7.02.2017 йилдаги ПФ-4947-сон Фармонига 1-илова) тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада рағбатлантириш, экспорт-импорт операцияларини тартибга солишни такомиллаштириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари рақобатдошлигини ошириш, экспорт ҳажмини кўпайтириш ва географиясини кенгайтириш каби вазифалар белгиланган. Мазкур вазифаларнинг ижроси юзасидан Навоий вилояти божхона бошқармаси Божхона қийматини аниқлаш ва тўловлар ҳисобини юритиш бўлими ходими Элдор ЖЎРАБОЕВ билан суҳбатлашдик. далее...»» |
|
12.11.2024
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг товарлари қандай идентификация қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2024 йилдаги 712-сон қарори билан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар товарларини идентификация қилиш тартиби тасдиқланди. далее...»» |
|
17.09.2020
Маҳаллий экспортчиларни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилди
Тегишли чора-тадбирлар Президентнинг 2020 йил 7 майда имзоланган ПҚ-4707-сон «Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган. далее...»» |
|
26.08.2025
Маҳаллий этилен ва пропилен полимерлари ишлаб чиқарувчилари қандай қўллаб-қувватланади
Хом ашё импорт қилишда акциз солиғи ва божхона божининг ноль ставкалари Президентнинг «Этилен ва пропилен полимерларидан юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (18.08.2025 йилдаги ПҚ-252-сон) билан 2028 йилгача жорий қилинади. далее...»» |
|
24.08.2015
Маҳаллийлаштириш даражаси ускуна амортизациясига боғлиқми?
Маҳсулотни маҳаллийлаштириш даражасини ҳисоблашда импорт қилинаётган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг валюта қийматида импорт ускунанинг амортизацияси ҳисобга олиниши керакми? далее...»» |
|
18.03.2017
Маҳаллийлаштириш дастури бўйича солиқлар
Корхона (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) тиббий буюмларни ишлаб чиқаришни бошламоқчи. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот Маҳаллийлаштириш дастурига киритилишига тайёргарлик кўряпмиз. Агар йирик корхона Маҳаллийлаштириш дастурига киритилса, солиқлар ва мажбурий тўловларнинг қандай турларини тўлашига тўғри келади? далее...»» |
|
02.11.2017
Маҳаллийлаштириш лойиҳаси бўйича имтиёз берилганда энг кам ЯСТ
Ишлаб чиқариш корхонаси бир неча турдаги маиший техникани ишлаб чиқаради. Корхона 2017 йил июлдан бошлаб бир турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилди. Ўша пайтдан буён божхона тўловлари бўйича имтиёзлар, 2017 йил августдан – ЯСТ бўйича имтиёзлар қўлланади. 1. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлаштирилиши билан боғлиқ имтиёз олганда ЯСТнинг энг кам миқдори қандай ҳисобланади? 2. Бошқа даромадларга қандай ставкада солиқ солинади? далее...»» |
|
03.11.2015
Маҳаллийлаштиришни ҳисоблаймиз
Маҳаллийлаштириш даражасини ҳисоблашда импорт қилинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг сўмда ифодаланган валюта қийматига декларациялаш, ИМ74 режимида божхонада сақлаш, сертификатлаштириш, темир йўл ва транспортда, шу жумладан божхона омборидан ўз омборигача ташиш харажатлари кирадими? далее...»» |
|
02.06.2014
Маҳсулот биргаликда ишлаб чиқарилганда...
Корхона оддий ширкат шартномаси тузишни режалаштирган. Шартномага асосан буюртмачи ёки иккинчи тараф пахта толаси билан таъминлайди. Келган пахта толаси ҳисобварақ-фактурага асосан нархсиз кирим қилинади. Калава ип ишлаб чиқариш жами харажатлари (электр энергия, ходимлар иш ҳақи, амортизация ва бошқа харажатлар) корхонамиз томонидан қопланади. Буюртмачи ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлганда қандай солиқлар тўланади-ю, умумбелгиланган солиқларни тўловчи бўлганда қандай солиқлар тўланади? Бундай ҳолда солиқ солиш қандай бўлади? далее...»» |
