Norma.uz
Газета СБХ / 2024 год / № 46 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг товарлари қандай идентификация қилинади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2024 йилдаги 712-сон қарори билан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар товарларини идентификация қилиш тартиби тасдиқланди.

 

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар товарларини идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги тартибларни белгилайди:

● маҳаллий ишлаб чиқариш товарларини идентификация қилиш учун ариза топшириш;

● товар маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганлигини аниқлаш бўйича экспертиза ўтказиш;

● маҳаллий ишлаб чиқариш товарларига сертификат бериш;

● тизим тўғрилигини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

● маҳаллий ишлаб чиқарувчилар товарлари реестрини юритиш.

Шу билан бирга, ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган импорт материалларнинг қиймат улуши товар қийматининг фоизлардаги улуши товар таннархининг 70 фоизидан ошмаса (маҳаллийлаштириш даражаси камида 30 фоиз бўлганда), у ҳам маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган деб тан олинади.

Ҳужжат билан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар товарлари сертификатларини электрон кооперация порталига ва «Миллий дўкон» давлат харидлари электрон тизимлари операторларининг саҳифаларига босқичма-босқич жойлаштириш муддатлари тасдиқланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари ­маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 1.11.2024 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 130 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика