05.09.2020
Дори воситаларига чекланган нархлар белгиланади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (АВ рўйхат рақами 3242, 10.06.2020 йил). далее...»» |
04.06.2024
Дори воситаларини реализация қилишда чекланган устамалар
Корхона дори воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи реализация қилиш билан шуғулланади. 2024 йил 1 апрелда 31.10.2016 йилдаги ПҚ-2647-сон қарорнинг дори воситалари ва тиббиёт буюмларини реализация қилишда чекланган устамалар тўғрисидаги 1-банди ўз кучини йўқотди. Аммо 6.04.2017 йилдаги 185-сон ВМҚда ҳануз дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун чекланган устамалар амал қилмоқда. Бундан ташқари, Референт нарх шакллантириш доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомда чекланган нархларни рўйхатдан ўтказиш ва қўллаш назарда тутилган. Бу 2024 йил 1 апрелдан бошлаб чекланган устамаларга эътибор бермасдан, фақат чекланган референт нархларига риоя қилиш етарли эканлигини англатадими? Агар шундай бўлса, тиббиёт буюмлари учун нархлар, референт нархларини шакллантириш талабларидан ташқари, ҳеч қандай назоратдан ўтказилмаслиги маълум бўладими? далее...»» |
28.05.2024
Дори воситаларини реализация қилишда чекланган устамалар амал қиладими
Корхона дори воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи реализация қилиш билан шуғулланади. 2024 йил 1 апрелда 31.10.2016 йилдаги ПҚ-2647-сон қарорнинг дори воситалари ва тиббиёт буюмларини реализация қилишда чекланган устамалар тўғрисидаги 1-банди ўз кучини йўқотди. Аммо 6.04.2017 йилдаги 185-сон ВМҚда ҳануз дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун чекланган устамалар амал қилмоқда. Бундан ташқари, Референт нарх шакллантириш доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомда чекланган нархларни рўйхатдан ўтказиш ва қўллаш назарда тутилган. Бу 2024 йил 1 апрелдан бошлаб чекланган устамаларга эътибор бермасдан, фақат чекланган референт нархларига риоя қилиш етарли эканлигини англатадими? Агар шундай бўлса, тиббиёт буюмлари учун нархлар, референт нархларини шакллантириш талабларидан ташқари, ҳеч қандай назоратдан ўтказилмаслиги маълум бўладими? далее...»» |
18.01.2021
Дори воситаларини экспертизага беришда солиқлар
Корхона импорт қилинадиган дори-дармонларни улгуржи реализация қилиш билан шуғулланади (ИФУТ коди – 46460). Дори воситаларини олиб киришда мувофиқлик сертификатини олиш учун товарнинг бир нечта қадоғи (4 тадан 12 тагача) сертификатлаштириш органига тақдим этилади. Танлаб олиш далолатномаси ва корхона буйруғига кўра улар корхона харажатларига ҳисобдан чиқарилади (ҳисоб сиёсатида қайд этилган). Аудитор юқоридаги мақсад учун ажратиладиган дори воситалари реализацияга киритилиши ва уларга солиқ солиниши лозим деб ҳисоблайди. Текширув учун ажратиладиган дори воситалари ҳисобдан чиқарилишини қандай қилиб тўғри акс эттириш ва солиқларни тўлаш лозим? далее...»» |
21.05.2024
Дори воситаларини қайтаришда ҚҚСга тузатиш киритиш
2024 йил 1 апрелга қадар дори воситаларига ҚҚС солинмаган. Нима учун ҳозир биз ушбу давр учун қайтаришга доир ҳисобварақ-фактура расмийлаштираётган чоғимизда ҚҚСга тузатиш киритиш юзага келмоқда. Ахир имтиёз бўлганлиги боис биз уни тўламаганмиз. Солиштириш далолатномаси бўйича дорихонада қарз айнан ҚҚС суммасига камаяди. Агар биз ҚҚСни тўламаган бўлсак, қандай тузатиш киритиш ҳақида гап бормоқда? далее...»» |
30.01.2017
Дори дармон бўлмай қолса...
Республикамизда аҳолини сифатли, хавфсиз ва арзон дори-дармон воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунга қарамай, сифати кафолатланмаган, ташиш ва сақлаш қоидаларига риоя қилинмаган дори-дармон ва фармацевтика маҳсулотларини божхона назоратидан яширинча олиб киришга уриниб, инсон саломатлигига, ҳатто ҳаётига жиддий хавф туғдираётганлар учраб турибди. далее...»» |
01.11.2013
Дори нархи қанча бўлиши керак? ёки савдо устамаси неча фоизни ташкил этиши мумкин
Марказий банкнинг тегишли лицензиясига эга бўлган корхоналар томонидан импорт бўйича сотиб олиниб, чакана савдо корхоналарига етказиб бериладиган дори-дармон воситаларига савдо устамаси неча фоиз миқдорида қўйилади? Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари чакана савдода сотилганда сотиш нархлари қандай шакллантирилади? далее...»» |
10.08.2015
Дори олиб кирмоқчи эдим...
Болани даволаш учун шифокорлар цераксон тайинлашди. Дорини олиб кираётганда божхонада муаммолар юзага келмайдими? Рецептларнинг нусхалари керакми? далее...»» |
11.02.2021
Дори ҳам эмас, дармон ҳам!
Инсон саломатлиги билан боғлиқ бўлган яна бир ҳолат: Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари «Қорақалпоғистон» темир йўл станциясида йўловчи поездининг вагонини божхона кўригидан ўтказишди. Шунда хорижий мамлакатдан кириб далее...»» |
16.11.2020
Дори – дармон, даромад манбаи эмас
Катта қийматдаги дори воситаларининг ноқонуний савдоси тўхтатилди Аҳолининг дори-дармонга бўлган талабини қондириш, қонуний йўл билан тиббиёт воситалари савдоси билан шуғулланиш ўта савобли ва фойдали иш. Аммо ҳозирги пандемия даврида аҳолининг дори-дармонга бўлган эҳтиёжи ортишидан фойдаланиб, қинғир йўллар билан даромад орттириш инсонийлик ва қонун тамойилларига тўғри келмайди. Божхона ходимлари ана шундай ҳолатларга қарши кескин чора-тадбирлар олиб бормоқда. далее...»» |
24.08.2016
Дори-дармон олиб ўтяпсизми – ҳужжатга амал қилинг
Яқин пайтгача шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган дори воситаларининг мамлакатимизга олиб кирилиши Давлат божхона қўмитасининг 1998 йил 9 октябрдаги 115-сон Кўрсатмаси билан тартибга солинар эди. Ушбу ҳужжат билан Айрим жисмоний шахслар томонидан қўллаш мақсадида Ўзбекистонга бир маротаба олиб кирилишига рухсат берилган дори-дармон воситалари ва тиббиётда ишлатиладиган буюмларнинг меъёри (3-илова) белгиланган бўлса ҳам, таркибида гиёҳванд ёки психотроп моддалари бўлган дори-дармонларнинг шахсий қўллаш учун олиб кирилиши хусусида кўплаб саволлар юзага келар эди. Одатда, бу турдаги дори-дармонларни олиб ўтиш тартибини тушунтираётганда уларни фақат тегишли ҳужжатлар бўлганда чекланган миқдорда ва тиббий кўрсатмалар бўйича олиб кириш мумкинлиги кўрсатилар эди. Бу айни қандай ҳужжатлар эканлиги, чекланган миқдори қанчалиги қонун ҳужжатларида қайд этилмаган эди. Шу сабабли божхонада шифокор рецепти ёки маълумотномасини ёхуд касаллик тарихидан кўчирмани тақдим этишни талаб қилар эдилар. Агар бундай ҳужжатлар бўлмаса ва йўловчи декларациясида препаратларнинг мавжудлиги кўрсатилмаган бўлса, олиб кираётган шахсга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланар эди. Газетамизда божхона соҳасидаги бундай қонунбузарлик ҳолатлари ҳақида мунтазам хабар бериб турилар эди. 2016 йил 8 июнда Вазирлар Маҳкамасининг 191-сон қарори билан Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У билан жисмоний шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун тиббий кўрсатмалар бўйича тайинланган ўзига хос товарни олиб ўтиш қоидалари батафсил тартибга солинган. Таркибида гиёҳванд ва психотроп воситалар бўлган дори воситалари юзасидан олганда эса бу жуда муҳим. далее...»» |
08.04.2020
Дори-дармон: импорт ҳам, экспорт ҳам тўхтамайди
Карантинга қарши чекловлар даврида аҳолига фақат энг яқин озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналарга чиқишлари тавсия этилмоқда. далее...»» |
21.04.2014
Дори-дармонлар билан чегарадан ўтиш
Дориларни (ўзим истеъмол қилишим учун 10 тага яқин ўрам) Тошкентдан Лондонга олиб боришда божхонада муаммолар юзага келиши мумкинми? далее...»» |
08.04.2020
Дори-дармонни самолётда олиб ўтиш
Ўғлим турмуш ўртоғи билан Санкт-Петербургда туриб қолишди, улар чартер рейси билан учиб келишлари лозим эди. Карантин зонасига жойлаштирилиш эҳтимолини ҳисобга олиб, улар шахсий фойдаланиш учун бир қанча дори воситаларини сотиб олишган. Келинимнинг аллергия ва қон босим касали бор. Самолётда учаётганда ўзи учун қанча миқдорда ва қандай дори воситаларини олиб ўтса бўлади? далее...»» |
27.10.2014
Дориларни маркировка қилиш шарт
Дугонам испан дорисини сотиб олди, йўриқномадан ташқари, унинг ўровида ҳам ўзбек тилидаги ёзувлар бор экан, илгари бундай қутида украинча ёзувлар бўлар эди. Энди дугонам дорининг оригиналлиги хусусида шубҳаланяпти. Буни қандай тушуниш керак, дори божхонадан ўтганмикин ва уни Ўзбекистонда сотишга расмий рухсат олинганмикин? далее...»» |
21.04.2016
Дорими ё оғу?
Юртимизда бозор муносабатларини чуқурлаштириш, иқтисодиётни, шунингдек ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, соғлом рақобатни кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. далее...»» |
17.05.2018
Дорининг ҳужжати борми? Сақичники-чи?
Баъзида ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланадиган «тадбиркор»лар ҳақида ўйлаб, «улар ҳам шу юртнинг фарзандимикин, уларда ҳам ижтимоий масъулият деган туйғу борми?» деб қизиқиб қолади киши. далее...»» |
21.04.2016
Дорихона ёпилдими? – Энг кам ставкада ЯСТ тўланади
Корхонанинг асосий фаолият тури – дори-дармонлар билан чакана савдо қилиш (дорихона). Лицензия муддати тугаганлиги боис унинг фаолияти вақтинча тугатилган. Корхона фаолият юритмаётган тақдирда ЯСТ ҳисоб-китобини топшираётганда 2203-сон Низомга 3-илова ва 2449-сон Низомга 1-иловани тўлдириши керакми? далее...»» |
30.05.2018
Дорихона жойлашган жой аҳамиятга эга
ЯСТ тўловчи МЧЖ дори-дармон воситаларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланади. Март ойида улгуржи лицензия олди. Нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиш ҳар ой амалга оширилмайди. Корхона дори-дармон воситаларини фақат чакана сотиб, нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича реализация қилмаса, ЯСТни қандай ставкада тўлаши керак? далее...»» |
14.07.2014
Дорихона очдингизми – фармацевт бўлинг
Биз яқинда МЧЖни рўйхатдан ўтказдик ва тиббий буюмларнинг чакана реализациясини амалга оширмоқчимиз. Санитария-эпидемиология назорати ҳудудий органларининг хоналаримиз санитария нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулосасини олишимиз зарурми? Зеро Президентнинг яқинда қабул қилган қарорига мувофиқ уни тақдим этиш талаби бекор қилинган-ку. Биз штатда олий фармацевтик маълумотли ходимга эга бўлишимиз ва мазкур фаолият турини амалга оширишга лицензия олиш учун унинг дипломи нусхасини тақдим этишимиз шартми? Зеро лицензия талабларида бундай шарт мавжуд эмас. далее...»» |