Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 29 / Хўжалик юритиш қоидалари

Дорихона очдингизми – фармацевт бўлинг

Биз яқинда МЧЖни рўйхатдан ўтказдик ва тиббий буюмларнинг чакана реализациясини амалга оширмоқчимиз. Ушбу фаолият тури лицензияланиши кераклиги боис саволларимизга жавоб берсангиз.

Санитария-эпидемиология назорати ҳудудий органларининг хоналаримиз санитария нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулосасини олишимиз зарурми? Зеро Президентнинг яқинда қабул қилган қарорига мувофиқ уни тақдим этиш талаби бекор қилинган-ку.

Биз штатда олий фармацевтик маълумотли ходимга эга бўлишимиз ва мазкур фаолият турини амалга оширишга лицензия олиш учун унинг дипломи нусхасини тақдим этишимиз шартми? Зеро лицензия талабларида бундай шарт мавжуд эмас.

Агар хулоса олиш бекор қилинган бўлса, хоналарнинг энг кам  даражадаги таркиби ва майдони, ёритилиши, улардаги ҳаво ҳарорати, кондиционер, совуткич ва ҳоказолар бўлишини назарда тутадиган санитария норма ва қоидаларига риоя этиш мажбурийми?

МЧЖ директори.

 

– Лицензиялашни ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни бериш механизмларини янада соддалаштириш ва арзонлаштириш, шунингдек тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш мақсадида Президентнинг «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Қарори (15.04.2014 йилдаги ПҚ-2164-сон, бундан кейин – ПҚ-2164-сон Қарор) билан рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни ва лицензияларни олиш тартиботларини янада қисқартириш ва соддалаштириш назарда тутилади. Ушбу ҳужжат билан иқтисодиёт, адлия вазирликлари ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ушбу тартиботларни белгилайдиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга 2014 йил 1 июнгача тегишли ўзгартишлар киритиш топширилди.

ПҚ-2164-сон Қарорга 4-ило­ва фармацевтика фаолияти учун аризачи тақдим этадиган ҳужжатлар сонини қуйидагиларни тақдим этишни бекор қилиш ҳисобига 6 дан 4 тагача қисқартиришни назарда тутади:

санитария-эпидемиология назорати ҳудудий органларининг хоналар санитария нормалари ва қоидаларининг талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулосаси;

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг фармацевтика фаолияти турларининг табиатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулосаси.

2164-сон Қарор бундай хулосаларни тақдим этиш шартларини бекор қилмайди, фақат ваколатли органларга, хусусан, фармацевтика фаолиятини амалга оширишга лицензия олиш учун уларни тақдим этиш талабини назарда тутадиган тегишли ўзгартиришлар киритишни топширадилар.

Ҳозирги кунгача Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 13.05.2010 йилдаги 91-сон Қарори билан тасдиқланган,  бундан кейин – 91-сон Низом) ариза берувчи томонидан ушбу ҳужжатларни тақдим этиш талаби бекор қилинишини назарда тутадиган ўзгартиришлар киритилмаганлиги сабабли ушбу меъёрий ҳужжатга тегишли ўзгартиришлар киритилиш пайтигача лицензиялаш органига хулосалар тақдим этиш фармацевтика фаолиятини амалга оширишга лицензия олишнинг мажбурий шарти бўлиб қолаверади.

Ҳақиқатан ҳам, 91-сон Низомда штатда олий фармацевтика маълумотига эга бўлган ходим лицензиатнинг бўлиши тўғрисидаги талаб мавжуд эмас ва лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатида диплом нусхаси қайд этилмаган.

Бироқ дорихоналар ишини бошқариш олий фармацевтика маълумотига эга шахсларгагина рухсат этилиши тўғрисидаги шарт «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг (25.04.1997 йилдаги 415-I-сон, бундан кейин – 415-I-сон Қонун) 13-моддасида келтирилган, унга мувофиқ дорихоналар ишини бошқариш олий фармацевтика маълумотига эга шахсларгагина рухсат этилади. Лицензиатнинг фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиши эса асосий лицензия талабларидан бири эканлиги боис (91-сон Низомнинг 8-банди) лицензиат раҳбарида олий фармацевтика маълумоти бўлиши шарт. Бироқ лицензиялаш органи ходимларининг ундан лицензия олиш учун олий фармацевтика маълумоти тўғрисида дипломнинг нусхасини талаб қилишга ҳақлари йўқ, чунки 91-сон Низомнинг 10-бандида лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг муфассал рўйхати келтирилган ва лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди (91-сон Низомнинг 11-банди).

91-сон Низомга тегишли ўзгартиришлар киритилганидан кейин хулоса олишни бекор қилиш ҳам лицензиатни амалдаги санитария нормалари ва қоидаларига риоя этиш мажбуриятидан халос этмайди. Хусусан, уларга риоя этишнинг мажбурийлиги 415-I-сон Қонун 13-моддасининг тўртинчи қисми ва 91-сон Низомнинг 8-банди билан белгиланган. Тайёр дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш бўйича дорихоналар ва уларнинг филиалларини барпо этиш амалдаги Санитария қоидалари ва нормалари (Бош давлат санитария шифокори томонидан 29.12.2007 йилда 0243-07-сон билан тасдиқланган) талабларига лицензия олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш пайтида риоя этилиши керак. Хоналарнинг уларга мувофиқлиги (энг кам зарур таркиб ва майдон, ёритиш, ҳафо ҳарорати, кондиционер, совуткич ва бошқаларнинг борлиги) лицензиялаш органига моддий-техника базаси, ускуналар, бошқа техник воситалар ва ходимларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш билан тасдиқланади, уларнинг ишончлилиги учун фақат лицензиатнинг ўзи жавобгар бўлади.

Кейинчалик қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда лицензия олиш далили аниқланган тақдирда у «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонун (25.05.2000 йилдаги 71-II-сон) 24-моддасига мувофиқ бекор қилиниши мумкин. Бу эса тадбиркорлик субъекти учун нохуш оқибатлар келтириши мумкин.

 

Алишер

УБАЙДУЛЛАЕВ,

«Victory Yurconsalt» МЧЖ юрисконсульти.

Прочитано: 4457 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика