Norma.uz
СБХ
08.01.2020 Валютадаги дивидендлар
Қўшма корхона дивидендларни тақсимлаш баённомасида уларни сўмда кўрсатади. Дивидендларни хорижий муассисга ўтказиш учун миллий валюта биржа курси бўйича АҚШ долларига конвертация қилинади. Келиб тушган валюта хориждаги муассисга ўтказилган. Хорижий муассисга дивидендларни АҚШ долларида ўтказишда уларни сўмга МБ курси бўйича қайта ҳисоблаш лозимми ёки биржа курси бўйичами?
далее...»»
13.12.2017 Валютадаги курс фарқи ҳисоби
Улгуржи савдо корхонаси халқ истеъмоли товарларини импорт қилади. Товар МБнинг $1 = 4 210 сўмлик курси бўйича олинган ва божхонадан ўтказилган. Унинг таннархи шакллантирилган. Товар реализация қилинмоқда. Етказиб берувчига тўлаш учун валюта $1 = 8 100 сўмлик курс бўйича конвертация қилинган. Салмоқли миқдордаги салбий курс фарқи юзага келмоқда. Омборларда қолган ва сотилган товар таннархига курс фарқи қандай таъсир кўрсатади? Курс фарқини ҳисобда қандай акс эттириш лозим? Валюта конвертациясидан зарарларни қандай ҳужжат билан расмийлаштириш керак?
далее...»»
15.10.2019 Валютадаги омонат бўйича фоизлар ҳисоби
Корхона банкда валюта депозитини очди. Ой охирида хорижий валютадаги депозит бўйича фоизлар олинди. 1. Банк валюта депозити бўйича тўлаган фоизларни ҳисобда қандай қилиб тўғри акс эттириш мумкин? 2. Ҳисобланган фоизларга солиқ солинадими?
далее...»»
21.08.2020 Валютадаги қарзлар: ҳисоб юритиш ва солиқ солиш

Айланма маблағларни жалб этиш вариантларидан бири – чет эл валютасида қарз олиш. «Norma» етакчи эксперти Наталья МЕМЕТОВА бундай қарзларнинг ҳисобини юритиш ва уларга солиқ солиш тартибини тушунтириб берди.


далее...»»
27.06.2016 Валютамизни қандай тасарруф қилайлик?
Масъулияти чекланган жамиятимиз автотранспорт воситаларини жисмоний шахслардан ижарага олиб, Ўзбекистон ҳудудида хорижий компанияга шартнома асосида транспорт хизматини кўрсатади. Хорижий компания хизматимиз учун ҳақни хорижий валютада тўлайди. Корхонамизда 5 киши ишлайди. 1. Олинган хорижий валютани биржада сота оламизми? Хорижий валютани биржада сотиш учун унинг 50%ини банк муассасасига Марказий банк курсида мажбурий тарзда сотишимиз керакми? 2. Ҳисобрақамимиздаги хорижий валютага Ўзбекистон ҳудудидаги автосалонлардан автомобиль харид қилсак бўладими?
далее...»»
15.08.2024 Валютани олиб чиқиш ва олиб кириш ҳақида
Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб чиқиш ва олиб кириш тартибида бирор ўзгаришлар бўлдими?
далее...»»
25.02.2021 Валютани олиб чиқиш ва олиб кириш ҳақида

Карантин туфайли 2020 йилда чет элга дам олиш учун чиқолмадик. Ҳозир Араб Амирликларида бўлиш имконияти туғилди. Хорижий валютани олиб чиқиш ва олиб кириш тартибида қандай ўзгаришлар юз берганини билмоқчи эдик.


далее...»»
22.06.2015 Валютани Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш тартибига ўзгартириш киритилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар – резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.


далее...»»
29.11.2017 Валютани қайта баҳолашдан фойдага солиқ солинмайди
Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармони билан 2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб биржадан ташқари валюта бозоридаги талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда хорижий валюталарни айирбошлаш расмий курсини белгилашнинг бозор механизми жорий этилди. Миллий валютага нисбатан хорижий валюталар курси кескин ошишини эътиборга олган ҳолда ПФ-5177-сон Фармоннинг 7-банди билан Молия вазирлигига ҳисобварақлардаги чет эл валютасидаги маблағларни қайта баҳолаш натижасида олинган фойда солиққа тортиш базасига киритилмайдиган вақтинча тартиб белгилаш вазифаси топширилган.
далее...»»
10.03.2014 Валютанинг ҳаммаси ҳам сотилавермайди
Йирик корхона ўзининг маҳсулотини ЭАВга экспорт қилади. Яқинда у ишлаб чиқаришни модернизациялашга АҚШ долларида кредит олди. Бухгалтер сўндириш суммасини мажбурий сотиш тўғрисидаги ҳисоботда камайтириш сатрида кўрсатмоқчи, бунда мажбурий сотиладиган валюта тушуми суммаси минусли бўлиши равшан. Банк биз сотган валютани ҳисобот натижаларига кўра қайтариши керакми ёки бундай вазиятларда хабардор қилишнинг бирор-бир тартиби борми?
далее...»»
25.08.2014 Варақларни қўшинг
Ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланган, биргина ТИФ ТН коди билан классификацияланадиган, бироқ турли номлар, товар белгилари, русумлар, моделлар ва техник тавсифларга эга бўлган ноистеъмол товарларини олиб киришда ҳақиқатан ҳам уларни қўшимча варақлардан фойдаланган ҳолда турли товарлар сифатида декларациялаш керакми?
далее...»»
09.12.2014 Ватан мукофотлари топширилди

2 декабрь куни Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон Конституцияси кунига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат мукофотлари соҳиблари бўлмиш ДБҚнинг шахсий таркиби, фахрийлар, божхона хизматининг ҳурматга сазовор ходимлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари қатнашдилар.


далее...»»
09.03.2016 Ватан олдида бурчлимиз

Божхона тизимидаги 23 йиллик хизматим давомида соҳанинг божхона экспертизаси, юкларни божхона кўригидан ўтказиш, валюта назорати каби муҳим йўналишларида фаолият юритиб келдим. Сўнгги 5 йил давомида эса янги – жамоатчилик билан алоқалар, ахборот хизмати йўналишида хизмат кўрсатиб келаётирман.


далее...»»
04.02.2013 Ватан сарҳадлари ишончли қўлларда
Тадбирда хизматда эришган алоҳида ютуқлари туфайли ОҲБИнинг бир гуруҳ ходимлари ДБҚ ва институт номидан тақдирланиб, уларга мукофотлар топширилди.
далее...»»
17.08.2015 Ватанга муҳаббат ва ифтихор туйғуси юксалмоқда

Ижтимоий сўров натижаларига кўра, мамлакатимиз фуқаролари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллигини кўтаринки кайфият, Ватандан ифтихор туйғуси ва келажакка ишонч руҳида кутиб олмоқда.


далее...»»
06.03.2020 Ваучер бўйича бўнак тўловлари
Корхонамиз чакана савдо билан шуғулланади ва умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Харидорларга товарлар олиш ҳуқуқи тақдим этиладиган совға сертификатларини (ваучерларини) чиқаришни режалаштиряпмиз. Сертификатларни тайёрлаш учун бир бирликка 4 340 сўмдан ҳақ тўлаймиз. Ушбу сертификатларни бир бирлик учун 100 000 сўмдан сотамиз. Янги таҳрирдаги СКда ёзилишича, сертификатнинг ўзини сотишда реализация қилиш акс эттирилади ва ҚҚС ҳисобланади. Сертификат эгаси бизга келиб сертификатни товарга айирбошлагандан кейин унда мулкчилик ҳуқуқи пайдо бўладиган муайян товарни реализация қилиш қандай ҳисобга олинади? Ваучер бўйича операциялар қандай проводкалар билан акс эттирилади?
далее...»»
13.03.2019 Ваучер – имтиёз бериш учун ҳужжат
Хусусий корхона (меҳмонхона, ИФУТ коди – 55100) мувофиқлик сертификати ва меҳмонхона хизматлари (яшаш, овқатлантириш ва қўшимча хизматлар) кўрсатиш учун «Ўзбектуризм» МК лицензиясига эга. 2019 йилдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтганлиги боис ҚҚС тўловчисига айланди. Меҳмонхона хизматларни реализация қилиш ҳажмини (қарийб 80%) ЎзР туристик компаниялари билан тузилган шартномалар бўйича олади. «Viza» ва «Master Card» валюта карталари бўйича ҳам реализация қилиш ҳажмига эга. Бундан ташқари, хорижий – туристик ва бошқа соҳадаги компаниялар билан бир марталик экспорт шартномалари асосида хизматлар кўрсатади. Туристик компаниялар айни пайтда туристларга ваучерлар бермаяпти. Биз уларни туристик компания юборадиган буюртманомалар бўйича қабул қилаяпмиз. 1. Меҳмонхона туристик компанияга ҳисобварақ-фактура тақдим этаётганда Солиқ кодексининг 208-моддаси 15-бандига мувофиқ ҚҚСдан озод этишга доир имтиёзни қўллаши мумкинми? 2. Шу жумладан туристик визаларга эга бўлган мижозларга «Viza» ва «Master Card» карталари билан тўланган экспорт меҳмонхона хизматларига ҚҚС солинадими? 3. Ишбилармонлик сафарларига хизмат кўрсатиш бўйича, шунингдек туристларнинг яшаши бўйича бир марталик экспорт контрактларига ҚҚС солинадими?
далее...»»
30.10.2018 Вахта усулида ишловчи учун соатбай тариф
Вахта усулида ишлаганда соатбай тариф ставкаси қандай ҳисобланади? Маош бир ойдаги белгиланган соатлар сонига (сентябрь – 160 соат) ёки бир йилдаги иш соатларининг ўртача ойлик сонига (2018 йилда – 166,92 соат) бўлинадими? Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишда тунги вақтдаги иш учун устамани тўғри ҳисоблаш мақсадида ишнинг вахта усулида соатбай ставкани қандай ҳисоблаш мумкин?
далее...»»
21.01.2013 Вақт, қоғозни тежаймиз, асабларни асраймиз
Тадбиркорлар ўз офисларидан чиқмасдан Интернет тармоғи орқали топширишлари мумкин бўлган ҳисобот шакллари 18 шаклга кўпайди. Давлат статистика қўмитаси ўз сайтидаги янги электрон шакллар тўғрисидаги хабарида у ёки бу ҳисоботни тўлдириш бўйича савол туғилганда мурожаат қилиш мумкин бўлган телефонларни кўрсатган.
далее...»»
05.05.2014 Вақтбай ишга маош ҳисоблаш
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг мукофотли вақтбай шаклида асосий ишлаб чиқариш ходимларининг иш ҳақи қандай ҳисобланади? Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб бажарганлик учун тикувчига мукофот тўлаш корхонанинг солиқларига таъсир кўрсатадими?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика