Norma.uz
СБХ
13.12.2017 Воситачилар учун ЯСТ
Компаниямиз (кичик корхона – ЯСТ тўловчиси) реализация қиладиган асосий дастурий маҳсулот ҳар қандай турдаги жиҳозлар учун антивирус ҳисобланади. Компания антивирусларнинг асосий дистрибьютори билан воситачилик шартномалари тузиб, кейинчалик уларни жисмоний ва юридик шахсларга реализация қилади.
далее...»»
13.10.2014 Воситачилик операцияларининг ҳисоби

Бизнинг кичик корхона 3 йилдан буён хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиб келади. Яқинда воситачилик фаолиятини ҳам бошладик. Воситачи амалга оширадиган операциялар ҳамда воситачининг комитент маҳсулотларини реализация қилиши бухгалтерия ёзувларида қандай ифодаланади.


далее...»»
27.03.2019 Воситачилик савдоси қоидаларига риоя этинг
Корхона (МЧЖ) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (ИФУТ коди – 46190) экспорт қилади, умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозордан, уларни етиштирмаган хусусий шахслардан сотиб оламиз. Улар билан воситачилик шартномалари тузамиз. Ташкилотимиз воситачи бўлиб чиқади ва товарни ҳақ эвазига экспорт қилади, ундан 33%лик ставкада солиқ тўлаймиз. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун банкдан олинган нақд пул маблағлари билан ҳисоб-китоб қиламиз. Битим чиқим ордери билан расмийлаштирилади. Бироқ хусусий шахсларнинг ҳаммаси ҳам шартнома расмийлаштиришга кўнмайди. Табиийки, бозорларда товарларни сотувчи хусусий шахсларда терминал ва касса аппаратлари йўқ. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олганимизни ҳужжатлар билан тасдиқлай олмаймиз. Фермер хўжаликлари билан шартнома туза олмаймиз, уларга сотиш нархлари маъқул келмаяпти. Бозордан тасдиқловчи ҳужжатларсиз сотиб олинадиган товарни қандай расмийлаштириш мумкин? Бунда корхонада қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
далее...»»
12.12.2016 Воситачилик савдоси: қандай солиқлар тўланади
ЯСТ тўловчи корхона заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилади. Буюмлар жисмоний шахслар – комитентлардан воситачилик шартномасига кўра сотиб олиниб, қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича қабул қилинади. Унда акциз солиғи суммаси ва бизнинг воситачилик ҳақимиз (буюм суммасидан 10%) қайд этилади. Буюм сотилгандан кейин далолатномадаги суммани акциз солиғи ва воситачилик ҳақини чегирган ҳолда комитентга тўлаймиз. Инкассация суммасидан 10% миқдоридаги даромадимизга эса 33%лик ставкада ЯСТ соламиз. Товар обороти ва заргарлик буюмларидан даромадни бухгалтерия ҳисобида қандай проводкалар билан акс эттириш лозим? ЯСТ қандай ҳисобланади? ЯСТ бўйича солиқ солинадиган даромадни аниқлашда акциз солиғи чегириладими?
далее...»»
14.10.2013 Воситачилик фаолияти сизга мумкин
Корхонамиз дори-дармонларни улгуржи реализация қилиш билан шуғулланади. Корхонамизнинг товарларни воситачилик шартномалари бўйича қабул қилиши қонунийми? Мазкур товар айланмасидан ягона солиқ тўлови қандай ҳисобланиши керак?
далее...»»
03.03.2014 Воситачилик хизматидаги ўтказмалар
Биз воситачилик хизматларини кўрсатиб, товарларни баланс¬га воситачилик шартномаси асосида қабул қилиб оламиз ва кейин уларни реализация қиламиз. Бунда комитент томонидан товарлар реализация қилинишини акс эттирувчи бухгалтерия ёзувлари қандай бўлади?
далее...»»
27.06.2017 Воситачилик хизматлари: валютадаги тушумни сотиш хусусиятлари
Компаниямиз воситачилик шартномасига кўра ЎзР норезидентларига воситачилик хизматларини кўрсатади. Шартномага мувофиқ норезидент (комитент) воситачи компаниямизга қилинган харажатларнинг бутун суммасини қоплаш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини зиммасига олган. 1. Воситачилик тусидаги (воситачилик, агентлик шартномалари, топшириқ шартномаси бўйича) хизматларни кўрсатишдан тушадиган валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартиби қандай? 2. Қуйидагилардан қайси бири бундай шартномалар бўйича олдиндан тўлов ҳисобланади: харажатларни қоплаш суммаси қўшув ҳақ суммасими ёки фақат кўрсатилган хизматлар учун ҳақ суммасими?
далее...»»
29.12.2020 Воситачилик шартномаси бўйича чегирма ҳисоби
Воситалик шартномаси бўйича комитент воситачига ҳақ эвазига воситачи номидан, бироқ комитент ҳисобидан битимлар тузишни топширади (ФК 832-м.). Улар ўртасидаги ҳисоб-китоблар тартиби шартномада белгиланади ва иккита вариантни назарда тутиши мумкин: ҳисоб-китобларда воситачи иштирокисиз ва унинг иштирокида. Шунингдек, воситачилик шартномасида тарафлар сотиб олувчиларга чегирмалар тақдим этиш тартибини назарда тутишлари мумкин.
далее...»»
07.09.2020 Воситачилик шартномаси бўйича экспорт қилувчи
Ўзбекистоннинг «А» компанияси айланмадан олинадиган солиқни тўловчи ҳисобланади. Ўзбекистоннинг бошқа «В» компанияси умубелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади ва ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. «А» компанияси «В» компанияси билан воситачилик шартномасини тузди, унга кўра «А» компанияси – воситачи, «В» компанияси – комитент. «А» компанияси сотувчи сифатида комитентнинг тайёр маҳсулотини экспорт қилишга хорижий компания (харидор) билан шартнома тузди. Сотувчи ва харидор билан тузилган шартномага мувофиқ тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчининг (комитент) омборидан берилди. Комитент воситачига маҳсулотни реализация қилганлиги учун ҳақ тўлайди. 1. Компания-комитентнинг маҳсулоти воситачи томонидан реализация қилинганда, у экспорт қилувчи ҳисобланадими? 2. Бундай реализация қилиш ҚҚС ҳисоб-китобига қайси иловада акс эттирилади ва харидор сифатида ким кўрсатилади: воситачими ёки хорижий харидорми?
далее...»»
06.09.2024 Воситачилик шартномаси бўйича юзага келадиган солиқ оқибатлари
Корхона Дубайдан Тойота машиналарини Ўзбекистондаги истеъмолчиларга етказиб бериш билан шуғулланади. Бугунги кунда импорт қилинадиган товарларни сотиб олиш учун воситачилик шартномасига асосан корхонамиз Ўзбекистондаги буюртмачидан машина, божхона ва расмийлаштириш ишлари ва ўзининг хизмат ҳақи учун тўловни ҳисобрақамига тушириб олади ва Дубайга машина учун ўзининг ҳисобрақамидан пул чиқаради, қолган хизматларга ўз ҳисобрақамидан тўлов қилади ва ўзининг хизмат ҳақи қисмига буюртмачига ҳисобварақ-фактура юборади. Воситачилик асосида машина олиб келиб, буюртмачига топширишда қандай солик оқибатлари юзага келади ва бунда қандай бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади?
далее...»»
08.05.2018 Воситачилик шартномаси бўйича ҚҚС
Корхонамиз (воситачи, ҚҚС тўловчиси) бошқа корхона (комитент, ҚҚС тўловчиси) билан импорт товарлар сотиб олиш учун воситачилик шартномасини тузди. Хорижий етказиб берувчи билан 50 000 USD (шартли сумма) миқдорида импорт контракти тузилди. ҚҚСни ҳисобга олганда воситачилик ҳақи товарлар контракт қийматининг 2,5%ини ташкил этади. Комитентга 50 000 USD суммасидаги импорт товарлар тўлиқ ҳажмда етказиб берилди, бу 406 003 500 сўмни ташкил этди (божхонада расмийлаштириш кунидаги 8 120,07 сўмлик курс бўйича). Ҳақ суммаси – комитентга етказиб берилган товарлар қийматининг 2,5%и – 10 150 087,5 сўм. Воситачилик ҳақидан ҚҚС суммаси қандай ҳисобланади?
далее...»»
17.09.2020 Воситачилик шартномаси бўйича ҚҚС
Корхона воситачилик шартномаси бўйича маҳсулот реализация қилади ва ушбу шартномада воситачи сифатида иштирок этади. 2019 йилда у ЯСТ тўловчиси бўлган. ҚҚС тўловчи комитентга тегишли товарлар реализация қилинган. Шу муносабат билан харидорларга ҚҚС билан ҳисобварақ-фактуралар ёзиб берилган. Харидорлар томонидан ҚҚС ҳисобга олинган, ҚҚС ҳисоб-китобида етказиб берувчи сифатида воситачи кўрсатилган. 2020 йилда ДСИ кўрсатилган ҚҚС суммасини тўлашга талабномани воситачига юборди. Воситачи солиқ инспекциясига 2019 йилда воситачилик шартномаси бўйича товарларни реализация қилишдан айланма комитентда ҚҚС солинадиган айланма ҳисобланишини қандай исботлаши мумкин?
далее...»»
05.12.2017 Воситачилик шартномаси доирасида ҳужжатларни расмийлаштириш
«А» компанияси (комитент) «Б» компанияси (воситачи) билан воситачилик шартномаси тузади. Товарни харид қилиш учун «А» компанияси «Б» компаниясига буюртманома юборади. У ўз навбатида комитент билан алоқадор бўлмаган учинчи ташкилотдан товарни сотиб олади. Товарни воситачидан комитентга топшириш операциясини қандай расмийлаштириш лозим?
далее...»»
29.11.2017 Воситачилик ҳақи – фақат сўмда
«А» корхонаси (воситачи) импорт товарларни сотиб олиш учун «Б» корхонаси (комитент) билан воситачилик шартномасини тузди. Хорижий етказиб берувчи билан 40 000 USD суммасида импорт контракти тузилди. Воситачилик ҳақи товарларнинг контракт қийматидан 2%ни ташкил этади.
далее...»»
15.09.2020 Воситачилик ҳақидан ҚҚС
Авиакасса Ўзбекистон ҳудудида жойлашган хорижий авиаташувчининг агенти ҳисобланади, унинг ЎзРда ваколатхонаси мавжуд эмас. Хорижий авиаташувчиларнинг авиачипталарни реализация қилишдан олинган воситачилик ҳақи суммасидан ҚҚС тўланадими?
далее...»»
01.11.2019 Воситачилик ҳақидан ҚҚС
Реклама агентлиги воситачилик шартномаси асосида ОАВда рекламани жойлаштириш хизматларини кўрсатади. Умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Катта ҳажмдаги намойиш вақти сотиб олинганда етказиб берувчи (ОАВ) чегирма таклиф этади. Чегирма қўшимча фойда сифатида воситачида (агентликда) қолади. Агентлик мижозларга (комитентларга) етказиб берувчи билан тузилган шартномада тасдиқланган нархлар бўйича чегирмаларни ҳисобга олмаган ҳолда, намойиш вақтини сотиб олиш харажатларини қоплашга ҳисобварақ-фактурани қайта тақдим этади. Яъни, чегирма олиш чоғида агентлик мижозга етказиб берувчига тўланганидан кўпроқ миқдорда ҚҚСни қайта тақдим этади. Агентлик ўзининг воситачилик ҳақига ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда алоҳида ҳисобварақ-фактурани тақдим этади. Ҳисобварақ-фактурада воситачилик операциясини амалга ошириш чоғида берилган чегирма бўйича олинган қўшимча фойдадан ҚҚСнинг қайси суммаси акс эттирилади?
далее...»»
13.09.2020 Воситачилик ҳақини тўлаш
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона (Ўзбекистон резиденти) туристик хизматларни кўрсатади. Комитент сифатида воситачи юридик шахс (Россия фуқароси) билан воситачилик шартномасини тузди. Воситачи комитентнинг топшириғига биноан ўз номидан туристларни (Россия резидентлари) қидириш билан шуғулланади, бунинг учун валютада воситачилик ҳақи олади. Турларнинг ўзи Ўзбекистонда ўтади. Воситачида Россия резидентлиги сертификати бор. 1. Воситачилик ҳақи ҚҚС бўйича айланма ҳисобланадими? 2. Воситачилик ҳақини тўлаётганда биз фойда солиғи бўйича солиқ агенти бўлиб ҳисобланамизми?
далее...»»
30.08.2013 Воситачилик: яст бўйича имтиёз қўлланадими?
Яқиндан бошлаб воситачилик хизматлари билан шуғулланишни бошладик. Биз пластик карталарни қўллаган ҳолда ҳақи тўланган, кўрсатилган хизматлар ҳажмидан олинган тушумдан ЯСТ бўйича имтиёзни қўллашга ҳақлимизми?
далее...»»
27.03.2017 Воситачиликдан даромадлар ҳисоби
А корхонаси (комитент) Б корхонаси (воситачи) билан воситачилик шартномасини тузди. Ушбу шартномага кўра Б корхонаси А корхонаси учун хориждан хом ашё сотиб олиши керак. Божхона харажатларининг барчасини комитент тўлайди. Воситачилик шартномасида сотиб олинадиган хом ашёнинг аниқ нархи сўмда кўрсатилган. Комитент воситачилик шартномаси суммасининг 100%ини воситачига тўлайди. Айтайлик, комитент воситачига 1 кг учун 1 000 сўмдан хом ашё сотиб олиш кўрсатмасини берадиган вазият юзага келади. Воситачи комитент учун хом ашё ҳақини хорижий етказиб берувчига валютада тўлайди, бироқ МБ курси бўйича қайта ҳисоб-китоб қилганда у хом ашёни 1 кг учун 500 сўмдан сотиб олган бўлиб чиқади. Бунда комитент ушбу далил юзасидан эътироз билдирмайди ва хом ашёни 1 кг учун 1 000 сўмдан қабул қилади ва воситачилик ҳақини тўлайди. 1. Ушбу вазиятда воситачи ва комитентда қандай оқибатлар юзага келиши мумкин? 2. Сотиб олинаётган хом ашёнинг келишилган ва ҳақиқатдаги нархи ўртасидаги фарқдан воситачи охир-оқибатда оладиган даромадни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?
далее...»»
29.12.2015 Воситачими ёки етказиб берувчи?

«Куйни мобилникка юклаб олинг!» – телереклама шундай жар солади. Шу тариқа миллиардлаб сўмлик нарса кўчириб олинади, устига-устак нафақат рингтонлар, видео ва овоз ёзувлари, балки суратлар, гороскоплар, ўйинлар ва ҳоказолар ҳам юклаб олинади. Бунда кимлар пул ишлаб олади? Ҳуқуқ эгалари – ушбу медиа-контент муаллифлари, уяли алоқа операторлари, контент-провайдерлар, реклама майдончалари. Товушсиз мобил алоқа бозорининг энг марказида контент-провайдер – уяли алоқа абонентига ҳақ эвазига ахборот тақдим этувчи ташкилот туради. У ҳуқуқ эгалари билан лицензиявий шартномалар тузади ва уларнинг муаллифлик медиа-контентини сотиш ҳуқуқини олади. Уни истеъмолчиларга етказиб бериш тўғридан-тўғри эмас, балки уяли алоқа оператори орқали амалга оширилади. Медиа-контент учун пул ҳам абонент рақами ҳисобварағидан уяли алоқа оператори биллинги – тўловларга ишлов бериш тизимини улаш орқали ҳисобдан чиқарилади. Шу тариқа қуйидаги ҳалқа ҳосил бўлади: истеъмолчи уяли алоқа операторига, у эса контент-провайдерга, кейингиси эса мобил контентга доир ҳуқуқлар эгасига ҳақ тўлайди. Бир қарашда ўзаро муносабатларнинг очиқ-ойдин ва шаффоф чизмасига ўхшайди. Бироқ... Амалиётда эса ҳамма ҳам баъзи нарсаларни тушунавермайди. Масалан, контент-провайдер қандай турдаги хизматларни кўрсатади? Баъзилар ўзининг моҳиятига кўра воситачилик хизматларини, бошқалар эса телекоммуникациялар хизматларини кўрсатади деб ҳисоблашади. «Бунинг қандай аҳамияти бор?» – деб сўраши мумкин газетхон. Истеъмолчи учун, албатта, ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Контент-провайдерлар учун эса (улар Ўзбекистонда ўндан ортиқ) жуда катта аҳамиятга эга. Зеро уларнинг фаолиятини қандай турга киритишга солиқ солиш объекти, солиқ базаси ва солиқ ставкаси боғлиқдир. Шу сабабли контент-провайдерлар фаолиятини воситачилик сифатида эътироф этиш «тарафдорлари» ва «қаршилар»нинг далил-исботларини батафсил кўриб чиқамиз.


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика