Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 17 / Назорат

Ваколатхона ёпилди. Кейинги қадам – реестрдан чиқариш

Хорижий компаниянинг ўз фаолиятини бош компаниянинг қарори бўйича тугатадиган ва Солиқ тўловчиларнинг ягона реестридан чиқариладиган ваколатхонасининг молия-хўжалик фаолиятини режадан ташқари солиққа оид текширишни ўтказиш тўғрисида солиқ органларининг талаби қанчалик тўғри?

Қандай солиққа оид текширув ўтказилиши керак ва у қайси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади?

– Амалдаги қонун ҳужжатларига кўра ваколатхонанинг фаолияти қуйидаги ҳолларда тугатилади:

n аккредитация муддати тугаганда (агар хорижий фирма уни узайтириш тўғрисида илтимоснома тақдим этмаган бўлса);

n хорижий фирма тугатилган тақдирда;

n хорижий фирманинг қарорига кўра;

n суднинг ҳал қилув қарорига кўра;

n ваколатхона томонидан ўзини очиш шартлари ёки Ўзбекистон қонун ҳужжатларининг қоидалари бузилган тақдирда аккредитацияловчи органнинг қарорига кўра.

Солиқ кодекси (СК) 83-моддасининг қоидаларига кўра норезидентлар – уларнинг Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилишини белгилаган ҳолатлар бекор бўлган, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган тақдирда, ундан чиқарилади.

Ваколатхона аккредитацияни тугатиш тўғрисида ариза берганлиги ва тасдиқловчи хат олганлиги боис уни ягона реестрга киритишни белгилаган ҳолатлар бекор бўлган.

Солиқ тўловчилар реестридан чиқариш учун мажбурий шарт ҳисобланган солиқларни тўлаш мажбурияти тўлиқ узилганлиги далили тўловни ва солиқ тўловчиларнинг ҳисоботларида акс этган солиқ мажбуриятларини ҳисоблаб ёзишларни таққослаш йўли билан ва (ёки) текширув ўтказиш орқали аниқланади. СКнинг 86-моддаси текширувлар турларининг рўйхатини келтиради ва улар ўтказиладиган ҳолларни белгилайди. Солиқ текширувлари қуйидаги турларга бўлинади:

n режали солиқ текшируви;

n режадан ташқари солиқ текшируви;

n муқобил текширув.

Хусусан, солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг режадан ташқари солиқ текшируви (тафтиши) юридик шахс тугатилаётганда ўтказилади.

«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонун (24.12.1998 йилдаги 717-I-сон) 9-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектларининг – юридик шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятини режадан ташқари текшириш солиқ органлари томонидан амалга оширилади. Солиқ кодексида ҳам, мазкур Қонунда ҳам сўз юридик шахсларни тугатиш тўғрисида боряпти, бироқ ваколатхона бундай шахс деб ҳисобланмайди.

Бунинг устига, Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида низомга (НҚОФМРКнинг АВ томонидан 6.05.2006 йилда 1573-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) режадан ташқари текширишлар, шу жумладан қисқа муддатли текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг ўтказилишини асослаб берадиган сабаблар мавжуд бўлган истисно ҳоллардагина амалга оширилиши мумкин. Юқорида кўрсатилган Қонуннинг 12-моддасида бундай сабабларнинг 4 таси келтирилади: ЎзР Ҳукуматининг қарорлари; қонун бузилганлиги тўғрисида маълумотлар; фав-қулодда вазиятлар; санитария-эпидемиология вазияти. Уларнинг бирортаси сизнинг вазиятингизга тўғри келмайди.

Бундан ташқари, 1573-сон Низомда кўрсатилишича, назорат қилувчи органларга тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятини текширишни сўраб, асослантирилган илтимос билан мурожаат этган тақдирда режадан ташқари текшириш ўтказилиши мумкин. Агар сиз бундай илтимос билан мурожаат қилмаган бўлсангиз, текшириш ўтказиш учун бундай асос ҳам мавжуд эмас.

Шу тариқа, амалдаги қонун ҳужжатлари таҳлилида ваколатхонанинг фаолияти тугатилган ва Солиқ тўловчиларнинг ягона реестридан чиқарилган тақдирда унинг молия-хўжалик фаолиятини режадан ташқари солиққа оид текширувни ўтказишнинг мажбурийлигини тўғридан-тўғри қайд этадиган қоидалар белгиланмади.

Мазкур ҳолда солиқ назоратининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шакллари, шу жумладан камерал назорат амалга оширилиши мумкин. СКнинг 70-моддасига кўра камерал назорат солиқ тўловчи томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган молиявий ва солиқ ҳисоботини, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органидаги мавжуд бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида амалга ошириладиган назоратдир. Камерал назорат солиқ тўловчининг ҳузурига бормасдан солиқ органи жойлашган ерда амалга оширилади.

Амалий фаолиятда эса солиқ органлари ваколатхонага текшириш ўтказиш илтимос қилинган хат тақдим этишни таклиф қиладилар, у рад этилган тақдирда эса хизмат кўрсатувчи банкка контрактлар, пул маблағларининг ҳаракати тўғрисида ахборотни, шунингдек бошқа ҳужжатлар, шу жумладан БЮДни тақдим этишлари тўғрисида сўров юбориб, буни тугатиш текширувини ўтказиш билан асослайдилар.

Бундан ташқари, шуни эътиборга олиш лозимки, агар банк ҳужжатларини ўрганиш, камерал назорат ёки ихтиёрий текширишни ўтказиш жараёнида ваколатли солиқ органлари СКнинг 20-моддасида назарда тутилган доимий муассаса аломатларини аниқласалар, уларни ўз вақтида тўламаганлик ва ҳисобга қўймаганлик учун солиқлар, жарима санкцияларини ҳисоблаш бўйича саволлар юзага келиши мумкин.

Ирина АГАФОНОВА,

«BAKER TILLY Tashkent» МЧЖнинг солиқ амалиёти раҳбари.

Прочитано: 2298 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика