Вакиллик харажатлари меъёрлаштириладими, улар учун қандай меъёр белгиланган?
Бош бухгалтер.
– Вакиллик харажатларини меъёрлаштириш фойдага солиқ солиш мақсадида умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган корхоналарнинг фойда солиғи ҳисоб-китобида назарда тутилган. Харажатлар меъёри, ҚҚС ва акциз солиғини қўшганда, маҳсулот (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушум ҳажмининг 1%ини ташкил қилади (Солиқ кодекси 145-моддасининг 11-банди). Меъёрдан ортиқча харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китоби чоғида чегирилмайди (СК 147-моддасининг
3-банди).
Жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.