11.10.2019
АКТ билан қуролланиб...
божхона органларида жорий этилган интерактив хизматлар тадбиркорлар манфаатига хизмат қилмоқда далее...»» |
29.12.2015
АКТ-бизнесга имтиёзлар
Янгидан барпо этилган оилавий корхона компьютерларни тузатиш ва уларга қараш хизматларини кўрсатади. Бизга айтишларича, ушбу фаолият тури учун ЯСТ бўйича имтиёзлар мавжуд экан. Компьютерларни тузатиш ва уларга қараш хизматларини кўрсатувчи корхоналар учун қандай имтиёзлар назарда тутилган? Улар қандай меъё¬рий ҳужжатлар билан тартибга солинади? далее...»» |
06.08.2013
АКТ: жаҳон ахборот маконига интеграциялашув
Мамлакатимизда кенг полосали телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун ўрнатилган портлар сони 459 739 тага, FTTx технологиясидан фойдаланувчилар сони 145,5 мингга етди. Миллий ижтимоий тармоқларни оммалаштириш Ўзнетда зарарли ғоя ва ахборот тарқалишига қарши энг самарали услубдир. далее...»» |
08.08.2016
Актив сифатидаги логотип
Биз логотип, корпоратив элементлар ва слоган ишлаб чиқиш учун шартнома туздик. 1. Корхона логотипи номоддий актив деб ҳисобланадими? 2. Бунга харажатларни қайдай ҳисобга олиш мумкин? далее...»» |
26.10.2017
Активларни олиб чиқиш: қайта ташкил этишда бухгалтерия ҳисоби
Бизнинг МЧЖ (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) 2003 йилда ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш йўли билан барпо этилган. Тақсимлаш балансига кўра бино муассисларга (жисмоний шахсларга) ўтди, улар уни ташкилотнинг устав капиталига киритган эдилар. Айни пайтда УФда 40% улушга эга муассисларнинг бир қисми ажратиб чиқариш шаклида корхонани қайта ташкил этиш йўли билан МЧЖдан чиқмоқчи ва бинонинг бир қисмини олмоқчи. Баланс бўйича бинонинг тиклаш қиймати – 43 млн сўм, эскириши – 100%, қайта баҳолаш сальдоси – 7 млн сўм. Бинонинг бозор қиймати – 700 млн сўм. 1. Агар эскириш 100%ни ташкил этса, бинони қайта баҳолагандан сўнг уни ҳисоблаш керакми? 2. Қуйидагиларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозим: а) бинонинг бозор қийматида қайта баҳоланишини; б) ажратиб чиқариш шаклида корхонани қайта ташкил этишда бинонинг бир қисми ва материалларнинг чиқиб кетишини? 3. Ажратиб чиқариш шаклида корхонани қайта ташкил этиш чоғида активлар чиқиб кетаётганда солиқ оқибатлари қандай бўлиши мумкин? далее...»» |
29.09.2015
Активнинг активлигидан келиб чиқилганда
ЯСТ тўловчиси бўлган қурилиш ташкилоти биржада ишлаб чиқариш базасини харид қилди. Ишлаб чиқариш базасини реализация қилиш чоғида мол-мулкни ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби қандай? Ушбу операциядан қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? далее...»» |
03.02.2021
Акциз бекор қилинди: бу нархларда қандай акс этади
2011 йил 18 октябрдаги Эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги Шартномани унинг Томонлари ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида қўллаш ҳақидаги Баённомага (Минск, 2013 йил 31 май) мувофиқ 2020 йил 31 декабрда маҳаллий ишлаб чиқаришдаги товарларга ва уларни олиб киришда акциз солиқларини бирхиллаштириш учун Ўзбекистон томонидан қабул қилинган ўтиш даврининг муддати тугади. Бирхиллаштиришнинг оқибатларини Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ шарҳлайди: далее...»» |
30.04.2025
Акциз солиғи назарда тутилмаган
Импорт қилинадиган алкоголсиз пивога акциз солиғи қўлланиладими, шу жумладан алкоголсиз мевали пивога ҳам? ТИФ ТН коди 2202 91 0000 «Сувлар, шу жумладан минерал ва газланган, таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўйлаштирувчи қўшимчалар бўлган, ва бошқа алкоголсиз ичимликлар». далее...»» |
01.04.2025
Акциз солиғи қандай тўланади ва ҳисобот қандай тақдим этилади
Акциз солиғи бўйича ҳисоботни қачон тақдим этиш керак Акциз солиғи бўйича ҳисоботни солиқ бўйича ҳисобда турган жойдаги солиқ органига ҳар ойда, солиқ давридан (ой) кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этинг (СК 291–292-м.) . Бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғи қуйиш шохобчалари далее...»» |
07.04.2014
Акциз солиғига доир
Акциз солиғи бўйича ҳисоб-китоблар қайси муддатларда тақдим этилади ва тўловлар ўтказилади? далее...»» |
16.10.2024
Акциз солиғини қандай ҳисоблаш керак
Нима акциз солиғи солинадиган объект бўлиб ҳисобланади Солиқ тўловчи акциз тўланадиган товарлар билан амалга оширадиган операциялар, айримлари бундан мустасно, солиқ солиш объектининг юзага келишига олиб келади. Бундай операцияларга қуйидагилар киради (СК 284-м. 1-қ.) : ● акциз далее...»» |
18.11.2013
Акциз солиғини ҳисобга киритиш
Агар спирт 2012 йилда харид қилинган, ундан маҳсулот эса 2013 йилда ишлаб чиқарилган ва реализация қилинган бўлса, ҳисобга киритиладиган акциз солиғи қайси йилнинг (2012 ёки 2013 йил) ставкаси бўйича ҳисоб-китоб қилинади? далее...»» |
07.11.2016
Акциз – ишлаб чиқарувчи учун
МЧЖ кичик корхоналар сирасига киради, ягона солиқ тўловини тўловчи ҳисобланади, асосий (соҳа) фаолият тури бўйича ¬ХХТУТ коди – 71150 (бошқа улгуржи савдо). Унитар корхона (УК) билан тузилган воситачилик шартномасига кўра корхонамиз углеводород хом ашёси – газойль сотиб олишни ҳақ эвазига унга топширади. Бундан ташқари, бизнинг МЧЖ билан УК ўртасида тузилган хом ашёни қайта ишлашга бериш шартномасига кўра у хом ашёни дизель ёқилғисига қайта ишлаб, шундан сўнг бизга қайтаради. Корхонамизнинг бухгалтерия ҳисобида УКдан олинган дизель ёқилғиси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кейинчалик улгуржи харидорларга реализация қилинадиган товар сифатида кирим қилинади. Солиқ кодексининг 350-моддаси 2-қисмига мувофиқ, ягона солиқ тўлови акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган микрофирма ва кичик корхоналарга татбиқ этилмайди. Амалда акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчиси деб ҳисобланмайдиган корхонамиз қонун ҳужжатлари билан кичик корхоналар ва микрофирмалар учун белгиланган мезонларга риоя этганда ягона солиқ тўловини тўлашга ҳақлими? далее...»» |
13.12.2017
Акцизсиз экспорт
Корхонамиз акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқаради. Импорт қилинаётган пайтида акциз солиғи тўланган импорт хом ашёдан тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланамиз. Ишлаб чиқарилаётган акциз тўланадиган товарларни ички бозорга ҳам, экспортга ҳам реализация қиламиз. Биз Солиқ кодексининг 236-моддасига мувофиқ ишлаб чиқарилган акциз тўланадиган маҳсулотлар бўйича ставка ва солиқ солинадиган базадан келиб чиқиб акциз солиғи суммасини ҳисоблаб чиқардик. Бунда импорт қилинган, акциз тўланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган хом ашё бўйича акциз солиғини тўладик. Уларнинг бир қисми экспортга реализация қилинди. Акциз тўланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланилган, акциз тўланадиган хом ашёни импорт қилишда тўланган акциз солиғи суммаси экспортга реализация қилинган маҳсулотлар қисмида чегириладими? Агар чегирилмаса, уни қаерга киритиш керак? У бизга экспорт қилишда бўлганидек бюджетдан қоплаб бериладими? далее...»» |
06.03.2017
Акция бўйича хизматлар учун солиқ тўлайсиз
Фирма товар оборотини кўпайтириш ва мижозларни жалб этиш мақсадида акция ўтказмоқчи – унда ғолиб бўлган ташкилотлар ходимлари учун авиачипталар ва ЎзР ташқарисидаги меҳмонхонада бир ҳафта яшаш ютуқли ўйинини ўйнамоқчи. Авиачипталар ғолиб бўлган ходимлар номига сотиб олинади, шунингдек уларнинг яшаш ва трансфер харажатлари тўланади. Сотиб олинган авиачипталарни ютиб олган ташкилотлар директорларига қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича берамиз. Фирмамиз ғолиб бўлган ташкилотлар ходимлари учун даромад тўлаш манбаи ҳисобланадими? далее...»» |
15.03.2016
Акция қиймати: индексациялаш, ошириш, камайтириш масалалари
Акцияларнинг номинал қиймати индексация қилинадими? далее...»» |
02.06.2014
Акциядорлар учун қонун янгиланди
Республикамизда акциядорлик жамиятлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни белгилайдиган норматив-ҳуқуқий база мавжуд бўлса-да, шу вақтгача корпоратив бошқарув тизимининг янада ривожланишига тўсқинлик қилувчи айрим муаммолар мавжуд эди. Мамлакатда инвестициявий муҳитнинг жозибадорлигини ошириш ва республикамизда корпоратив муносабатларни белгилайдиган қоидаларга аниқлик киритиш мақсадида «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга муҳим янгиликлар киритилди. далее...»» |
08.09.2014
Акциядорлар электрон шаклда хабардор қилинади
Шу йил 6 майда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди. далее...»» |
17.05.2016
Акциядорлик жамияти: ўзгаришлар босқичида
Бугунги кунда кўпгина кичик акциядорлик жамиятлари харажатларни камайтириш ва бошқарув тузилмасини соддалаштиришни кўзлаб, МЧЖ шаклида қайта ташкил этилиш тўғрисида қарор қабул қилмоқдалар. Бунда улар бир қатор саволларга тўқнаш келмоқдалар. далее...»» |
16.01.2017
Акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги қонунчилик аниқлаштиришни талаб этади
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунда шундай нормалар мавжудки, улар тўғри тушунилганда ва қўлланганда АЖда корпоратив бошқарув масалалари билан шуғулланувчи мутахассислар ишига ёрдам берган бўларди. Хусусан, АЖ тўғрисидаги Қонунга киритилган сўнгги янгиликлар: миноритар акциядорлар қўмитаси тўғрисидаги; акцияларнинг 50%и ва ундан ортиғининг эгасига айланган акциядорга акцияларни сотиб олиш мажбуриятининг юкланиши; акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан устав фондини кўпайтириш тартибининг чиқариб ташланишини улар қаторига киритиш мумкин. Шу ва аввалбошдан амал қилаётган нормалар ўртасидаги зиддиятлар ҳанузгача бартараф этилмаган. Шу муносабат билан юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш амалиёти ҳақидаги мутахассислар фикрини билиш қизиқарлидир. далее...»» |