Norma.uz
СБХ
17.05.2018 Хизматлар импортида солиқлар ва имтиёзлар
Тижорат корхонаси Ўзбекистон Президентининг қарорига мувофиқ барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан озод қилинган. Бунда қарорда корхона Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи ҳамда фойда солиғини тўлашдан озод қилиниши алоҳида кўрсатилмаган. Бу ҳолда корхона мазкур ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚС ва фойда солиғини тўлашдан озод қилинадими?
далее...»»
17.09.2019 Хизматлар импортида солиққа оид жиҳатлар
Компания (умумбелгиланган солиқлар ва 20% ставка бўйича ҚҚС тўлайди) юридик шахс – Беларусь Республикаси резиденти билан ахборот хизматларини олишга импорт шартномасини тузди. Шартнома предметига кўра Беларусь томони Интернет тармоғи воситасида Евросиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг қонун ҳужжатлари ахборот тизимидан масофадан туриб фойдаланишни таъминлаш орқали 12 ойга ахборот хизматларини тақдим этади. Бошқача айтганда, биз уларнинг ахборот базасидан 12 ой фойдаланишга ҳуқуқни сотиб олмоқдамиз. Беларусь томони хизматларни 20%лик ҚҚС билан кўрсатмоқда. Тўлов АҚШ долларида амалга оширилади. Шартнома бандларидан бирида қуйидаги жумла бор: «Хизматларни кўрсатиш жойи Беларусь Республикаси». 1. Компанияда норезидентнинг тўлов манбаида фойда солиғини ва хизматлар импорти учун ҚҚСни тўлаш бўйича солиқ мажбуриятлари юзага келадими? 2. Тақдим этилган ҳужжатлар – инвойс ва бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) далолатномасига асосан Беларусь томонга тўланган 20%лик ҚҚСни ҳисобга киритса бўладими?
далее...»»
28.10.2020 Хизматлар импортида ЭҲФ қандай расмийлаштирилади
Хизматлар импорти қисмида мазкур тартиб-таомилнинг ўзига хос жиҳатлари Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (2-илова, ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарори) баён этилмаган. Бошқа норматив ҳужжатларда ҳам ушбу масала юзасидан алоҳида аниқлаштиришлар мавжуд эмас. Бухгалтерлар учун ёрдам тариқасида buxgalter.uz солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВАдан йўл-йўриқ олди.
далее...»»
11.02.2020 Хизматлар импортида ҚҚС
Хорижий компанияларнинг дастурий маҳсулотлари лицензиати бўлган корхона улардан фойдаланиш ҳуқуқини сотади ва ҚҚС бўйича солиқ агенти ҳисобланади. Хорижий компаниялар билан шартномаларда Ўзбекистон бюджетига тўланадиган ҚҚС суммаси кўрсатилмаган. Шу боис хизматлар қийматидан келиб чиққан ҳолда ҚҚС суммасини ҳисоблаймиз ва бюджетга тўлаймиз. 1. Корхона хизматларни импорт қилишда етказиб берувчилардан ушлаб қолмасдан, ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлими? 2. Фойда солиғини ҳисоблашда тўланган ҚҚС суммаси чегириладими?
далее...»»
15.04.2020 Хизматлар импортида ҚҚС: айланма амалга оширилган сана
2020 йилда корхона импорт бўйича дастурий маҳсулотни 9 765 АҚШ долларига сотиб олган. Янги таҳрирдаги СКнинг 255-моддаси 2, 6-қисмларига мувофиқ импорт бўйича дастурий таъминотни сотиб олиб, корхона ҚҚС бўйича солиқ агентига айланади ва ушбу айланма бўйича солиқни тўлаши шарт. 28.01.2020 йилда 100 фоизлик олдиндан тўлов амалга оширилган. Дастурий таъминотни тақдим этишга оид бажарилган ишлар далолатномаси 12.02.2020 йилда ёзиб берилган (ҚҚСсиз). Дастурий таъминотни сотиб олишдан ҚҚС қайси санадаги курс бўйича ва қандай ҳисобланади ҳамда тўланади: дастурий таъминот учун ҳақ тўланган санадагими ёки бажарилган ишлар далолатномаси ёзиб берилган санадагими?
далее...»»
17.09.2024 Хизматлар кўрсатишда норезидентнинг транспортидан фойдаланилганда…
ҚҚС тўловчи бўлган корхона транспорт хизматларини кўрсатади, шунингдек автотранспортни ижарага беради. Ўзбекистонга Қозоғистон фуқароси бўлган таъсисчига тегишли махсус техника ва енгил автомобилларни олиб кириб, шартномалар бўйича ишларни бажариш учун фойдаланишни режалаштирмоқда. Бу техникадан фойдаланган ҳолда бажарилган ишлар бўйича қандай солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлаш керак бўлади?
далее...»»
29.12.2020 Хизматлар кўрсатишда ҚҚС
Корхона (МЧЖ, ЎзР резиденти) экспорт шартномаси бўйича РФ резидентига хизматлар кўрсатади. Айнан Россия Федерацияси ҳудудида РФ фуқароларига кабель телевидениесига уланиш юзасидан таклифлар бериб, call-марказ хизматларини кўрсатади. 1. Россия Федерацияси ҳудудида РФ резидентига call-марказ хизматларини кўрсатиш бўйича айланмага қайси ставка бўйича ҚҚС солинади? 2. ЭҲФ тақдим этиш лозимми?
далее...»»
03.10.2019 Хизматлар кўрсатишдан тушум мавжуд бўлмаганда харажатлар ҳисоби
Корхона фаолияти – реклама хизматларини кўрсатиш. Уларнинг таннархини шакллантираётганда реклама билан шуғулланадиган ходимларнинг иш ҳақини, реклама учун ҳудуд ижараси, АВнинг (реклама билан шуғулланадиган ходимлар учун корхона автомашинаси) амортизацияси, меҳнат сафари харажатларини ҳисобга оламиз. Реклама хизматлари таннархини ҳисоблаётганда хизматлар кўрсатилмаган ойдаги ходимлар иш ҳақи ва бошқа харажатларни ҳисобга олиш зарур бўладими?
далее...»»
02.10.2017 Хизматлар масофадан кўрсатилганда...
Маълумки, жорий йилнинг 18–22 сентябрь кунлари мамлакатимиз ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида йилнинг энг муҳим воқеаси – «ICTWEEK Uzbekistan–2017» АКТ ҳафталиги бўлиб ўтди.
далее...»»
29.08.2017 Хизматлар реализация қилинадиган жой аҳамиятга эга
Компаниямиз (ЯСТ тўловчи) туризм фаолияти билан шуғулланади. Биз Сингапурдаги Халқаро туризм кўргазмаси ташкилотчиларига валютада пул тўладик. Шартнома предмети – кўргазмада қатнашиш бўйича комплекс хизматлар кўрсатиш. Агар Сингапурда хизматлар кўрсатилса ва ҳақ тўланса, импорт қилинадиган ишлар ва хизматларга ҚҚС ҳисоблаш керакми?
далее...»»
26.10.2016 Хизматлар рўйхатига қаранг
Қўшилган қиймат солиғи ва акцизларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш чоғида имтиёзлардан фойдаланишга доир ўқувчиларнинг долзарб саволларига ЎзР Молия вазирлиги Солиқ ва божхона тарифи сиёсати бошқармаси бўлимининг бошлиғи Валерий ЛИ жавоб беради.
далее...»»
13.03.2019 Хизматлар таннархини аниқланг
Хусусий тиббий клиникамиз Президентнинг 1.04.2017 йилдаги ПҚ-2863-сон қарори ва Низомга (АВ томонидан 1.08.2017 йилда 2911-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағларнинг камида 25%и миқдорида ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатиши керак. Бўшаётган маблағларнинг жамғарилган суммаси 8840-счёт кредитида акс эттирилган. Фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифасига бепул тиббий хизматлар кўрсатилиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
далее...»»
20.11.2019 Хизматлар Ўзбекистонда кўрсатилганда…
Компания хорижий агентлар – ёрдамчи пудратчиларни жалб этган ҳолда Ўзбекистон ҳудудида ва ундан ташқарида транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатади. Шундан келиб чиқиб, компания хизматларни импорт қилишда 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ҚҚСни тўлашга ўтиши зарурми? Ёки фақат товарларни импорт қилувчилар ҚҚС тўлашга ўтадиларми?
далее...»»
21.02.2019 Хизматлар экспорт қилинганда солиқ солинадиган айланма
Корхона Ўзбекистон корхоналари сотиб олган Россия техникасини кафолатли таъмирлаш хизматларини кўрсатади. Россиялик буюртмачи билан тузилган экспорт контракти асосида таъмирлаш ишларини бажарамиз. Буюртмачи ишимиз учун валютада ҳақ тўлайди. 2019 йилда корхона умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтди, ҚҚС тўловчисига айландик. Техникани кафолатли таъмирлаш хизматларини экспорт қилишдан ҚҚС тўлашимиз керакми?
далее...»»
27.02.2019 Хизматлар экспорт қилинганми?
Ташкилотимиз хорижий ҳамкорларга юкларни кузатиш, уларни омборда сақлаш хизматларини, шунингдек маслаҳат бериш ва маркетинг хизматларини кўрсатади. Тузилган шартномаларга кўра хизматларга хорижий валютада ҳақ тўланади. Корхона 20%лик ставкада ҚҚС тўлайди. Ушбу хизматлар хизматларни экспорт қилиш деб ҳисобланадими, уларга ҚҚС солинадими?
далее...»»
19.02.2018 Хизматлар экспорти: вакил учун ҳисобварақ-фактура
Ўзбекистон корхонаси (вакил) ЎзР норезиденти (топшириқ берувчи) билан унинг номидан ва ҳисобидан топшириқларни бажариш бўйича топшириқ шартномасини тузди. Шартнома шартларига кўра вакил тузилган барча шартномалар суммасидан 3% миқдорида миллий валютада ҳақ олади. Ҳақни топшириқ берувчининг Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган доимий муассасаси тўлайди. 1. Вакил топшириқ шартномасига кўра хизматларни олувчига тақдим этган ҳисобварақ-фактурада кимнинг реквизитлари (норезидентнинг ёки унинг доимий муассасаси реквизитлари) кўрсатилган бўлиши керак? 2. Доимий муассаса ушбу топшириқ шартномасига кўра ҳақ тўлаш учун миллий валютадаги ўзининг ҳисоб-китоб рақамидан фойдаланиши мумкинми? 3. Ушбу хизматлар хизматларни экспорт қилиш ҳисобланадими ва уларга ЯСТ бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми?
далее...»»
12.10.2020 Хизматлар экспортига солиқ солиш

Хизматлар экспорти бухгалтерларда талай саволлар туғдирмоқда. buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компанияси эксперти Олег ЦОЙ бундай хўжалик операцияларига солиқ солишнинг ўзига хос жиҳатларини тушунишга ёрдам берди.


далее...»»
15.04.2025 Хизматлар экспортида айланмадан олинадиган солиқдан ҚҚСга ўтиш: қадамма-қадам йўриқнома
ВАЗИЯТ: МЧЖ тижорат фаолияти масалалари бўйича маслаҳат бериш (консалтинг) билан шуғулланиб, фақат экспортга – хорижга хизмат кўрсатади. Компания 2023 йил апрель ойида ташкил қилинган ва рўйхатга олинган пайтидан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни тўлаш билан махсус солиқ режимини қўллаган. 2023 йил учун айланмаси 800 млн сўмни ташкил қилган, яъни 1 млрд сўмдан ошмаган. 2024 йил давомида компания 4 фоизли ставка бўйича айланмадан олинадиган солиқни қўллашда давом этган. Бироқ 2025 йил март ойида солиқ органларидан 2023 йилда (рўйхатга олинган йил) чекланган йиллик айланмаси ошиб кетганлиги ва компания 2024 йил 1 январидан бошлаб умумбелгиланган солиқларга ўтиши кераклиги тўғрисида хабарнома олган.
далее...»»
17.09.2019 Хизматлар экспортида имтиёзлар
Россия компанияси товарни сақлаш ва кейинчалик учинчи шахс – ЎзР резидентига реализация қилиш учун божхона омбори (ЎзР резиденти) манзилига жўнатмоқда. Товарларни сақлаш бўйича хизматларни божхона омбори – 4% ЯСТ тўловчиси кўрсатади, бунинг учун у чет эл валютасида ҳақ олади. Бу ўринда товар вақтинча божхона декларацияланиши (ВБД) режимига Россиядан экспорт қилишга расмийлаштирилади. Экспорт қилувчи (Россия компанияси) товар қийматини фақат уни ЎзР божхона омборида ИМ-74 режимига рўйхатдан ўтказиш мақсадида кўрсатмоқда. Товар харидорини экспорт қилувчининг ўзи топади. Учинчи шахс билан шартнома тузилгандан кейин ҳақиқатдаги нархи бўйича харидорнинг номига божхона декларацияси расмийлаштирилади. 1. Товарларни божхона омборида сақлаш хизматларини экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойданинг бир қисми юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан озод этиладими? 2. Товарларни божхона омборида сақлаш хизматларини экспортга реализация қилиш ҳажмининг бир қисми ЯСТ тўлашдан озод этиладими?
далее...»»
09.06.2025 Хизматлар экспортида уларни олувчи Ўзбекистон ҳудудида жойлашган бўлса…
Ўзбекистонлик юридик шахс – юк ташувчи хизматлар экспорти бўйича контракт тузди. Бунда жўнатиш пункти ва етиб бориш пункти Ўзбекистон ҳудудида жойлашган. Юк олувчи – Ўзбекистондаги хорижий компаниянинг доимий ваколатхонаси. Контракт ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказилган. Ушбу ҳолатда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қайси ставкаларни қўллаш керак? ЭҲФ ёки БЮД расмийлаштириладими?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика