Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 38 / Солиқ солиш

Хизматлар экспортида имтиёзлар

 

Россия компанияси товарни сақлаш ва кейинчалик учинчи шахс – ЎзР резидентига реализация қилиш учун божхона омбори (ЎзР резиденти) манзилига жўнатмоқда.

Товарларни сақлаш бўйича хизматларни божхона омбори – 4% ЯСТ тўловчиси кўрсатади, бунинг учун у чет эл валютасида ҳақ олади. Бу ўринда товар вақтинча божхона декларацияланиши (ВБД) режимига Россиядан экспорт қилишга расмийлаштирилади. Экспорт қилувчи (россия компанияси) товар қийматини фақат уни ЎзР божхона омборида ИМ-74 режимига рўйхатдан ўтказиш мақсадида кўрсатмоқда. Товар харидорини экспорт қилувчининг ўзи топади. Учинчи шахс билан шартнома тузилгандан кейин ҳақиқатдаги нархи бўйича харидорнинг номига божхона декларацияси расмийлаштирилади.

1. Товарларни божхона омборида сақлаш хизматларини экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойданинг бир қисми юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан озод этиладими?

2. Товарларни божхона омборида сақлаш хизматларини экспортга реализация қилиш ҳажмининг бир қисми ЯСТ тўлашдан озод этиладими?

 

Товарларни сақлаш бўйича экспорт хизматларининг ҳажми реализация қилишдан олинадиган умумий тушумнинг 15%идан ортиқни ташкил этган тақдирда имтиёзлардан фойдалана оласиз.

хизматларни экспорт қилиш – хизматларни кўрсатиш жойидан қатъи назар чет давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси учун хизматлар кўрсатиш (Солиқ кодексининг 22-моддаси 11-хатбошиси).

2019 йил 1 январдан бошлаб хизматларни реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши 15%дан юқори бўлган корхоналар солиқ солинадиган базани (29.11.2018 йилдаги ПФ-5587-сон Фармоннинг 1-банди):

  • хизматларни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда қисми юзасидан – юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича;
  • хизматларни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган қисми юзасидан – ЯСТ бўйича камайтирадилар.

Имтиёзлар қўлланилиши натижасида тўланмаган маблағлар қуйидаги ҳолларда пеня ҳисобланган ҳолда бюджетга ундирилади:

  • хизматлар экспорти фактини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда;
  • хизматлар кўрсатилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида валюта тушуми таъминланмаганда (ПФ-5587-сон Фармоннинг 2-банди).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 777 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика