Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 43 / Мутахассис жавоб беради

Хизматлар рўйхатига қаранг

 

Қўшилган қиймат солиғи ва акцизларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш чоғида имтиёзлардан фойдаланишга доир ўқувчиларнинг долзарб саволларига ЎзР Молия вазирлиги Солиқ ва божхона тарифи сиёсати бошқармаси бўлимининг бошлиғи Валерий ЛИ жавоб беради.

 

ХИЗМАТЛАР РЎЙХАТИГА ҚАРАНГ

 

Тижорат банки устав фаолияти доирасида телекоммуникация хизматлари кўрсатувчи хорижий компаниялар билан шартномалар тузади, банк уларнинг ёрдамида молиявий хизматларни кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

Тўловлар, ўтказмалар, қарз мажбуриятлари, чеклар ва тўлов воситалари билан боғлиқ операциялар, инкассо бўйича операциялар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади (Солиқ кодексининг 209-моддаси). Қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган молиявий хизматларга тааллуқли операциялар рўйхатига (АВ томонидан 29.05.2013 йилда 2460-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, махсус телекоммуникацион банк тизимлари: Swift, Telex, Reuters, Visa, Master Card ва бошқа шу кабилар орқали ҳисоб-китобларни (тўловларни) ўтказиш улар сирасига киради.

Компаниялар (Swift, Reuters, Net1Universal) тақдим этадиган бажарилган ишлар далолатномаларида телекоммуникация хизматлари, кириш хизматлари, алоқа канали ижараси кўрсатилади.

Мазкур компаниялар тижорат банкига кўрсатадиган юқоридаги хизматлар ҚҚСдан озод қилиниши керакми?

Г.Пўлатова.

 

– Молиявий хизматларни реализация қилиш обороти қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади (Солиқ кодексининг 209-моддаси). ҚҚСдан озод этиладиган молиявий хизматларга тааллуқли операцияларни аниқлаш учун тегишли Рўйхат (АВ томонидан 29.05.2013 йилда 2460-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланган.

Тўловлар, ўтказмалар, қарз мажбуриятлари, чеклар ва тўлов воситалари билан боғлиқ операциялар, инкассо бўйича операцияларга махсус телекоммуникацион банк тизимлари: SWIFT, TELEX, REUTERS, VISA, MASTER CARD ва бошқа шу кабилар орқали ҳисоб-китобларни (тўловларни) ўтказиш тааллуқли (Рўйхатнинг 3-банди). Бинобарин, ушбу операциялар ҚҚСдан озод этилади.

Телекоммуникация хизматлари, кириш хизматлари, алоқа канали ижарасига келсак, ушбу хизматлар ҳисоб-китобларни (тўловларни) ўтказиш операцияларига кирмайди, уларга қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз татбиқ этилмайди.

 

 

 

МЕЪЁРДАН ОРТИҚ ЙЎҚОТИШДА ҚҚС

 

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи, мустақил балансга ажратилмаган 3 та филиалга эга бўлган ишлаб чиқариш корхонаси ҚҚС билан ва солиқсиз сотиб олинган хом ашёдан маҳсулот ишлаб чиқаради. Маҳсулот харидорларга ҚҚСни ҳисоблаб ёзган ҳолда сотилади.

Маҳсулот бир неча босқичда ишлаб чиқарилади, уларнинг натижасида тугалланмаган маҳсулот ёки ярим тайёр маҳсулот ҳам чиқарилади. Бунда ярим тайёр маҳсулотлар 1-филиалда тайёрланади ва тугалланмаган ҳолатда қўшимча ишлов бериш ва тайёр маҳсулот олиш учун 2-филиалга берилади.

Ярим тайёр маҳсулотларни тайёрлаш жараёнида меъёрий ва меъёрдан ортиқ йўқотишлар юзага келади. Меъёрдан ортиқлари фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажатларга киритилади ва асосий маҳсулот таннархини оширади. 1-филиалда ишлатиладиган хом ашё ҚҚСсиз сотиб олинади (ҳисобга киритиладиган ҚҚС мавжуд бўлмайди) ва, тегишинча, ушбу сабабга кўра меъёрдан ортиқ йўқотиш улушига ҳисобга киритиш суммасига тузатиш киритилмайди.

Сўнгра ишонч билдирувчи асосий тайёр маҳсулотни сотишда товарларнинг таннархидан паст сотилишига нисбатан Солиқ кодексининг 204-моддаси меъёрини ҳисобга олиб, ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базани аниқлайди.

Қуйидаги масалалар юзасидан тушунтириш берсангиз:

1-филиалдан 2-филиалга ярим тайёр маҳсулотларнинг берилиши ҚҚС бўйича реализация қилиш обороти деб ҳисобланадими;

башарти тайёр маҳсулот доим фойда билан сотилса, меъёрдан ортиқ йўқотиш суммаси ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базага киритиладими?

Р.Решетова.

 

– Солиқ солинадиган оборотларга эга бўлган юридик шахслар қўшилган қиймат солиғи тўловчилардир (Солиқ кодексининг 197-моддаси).

Битта юридик шахснинг бир таркибий бўлинмаси томонидан бошқа таркибий бўлинмасига, агар таркибий бўлинмалар Солиқ кодексига мувофиқ мустақил солиқ тўловчилар бўлса, мол-мулкни бериш реализация қилиш обороти деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 199-моддаси).

Солиқ кодексининг 16-моддаси ва ФКнинг ­46-моддасида филиал юридик шахс деб эътироф этилмаган.

Шу тариқа, битта юридик шахснинг 1-филиалидан 2-филиалига, агар улар мустақил солиқ тўловчилар бўлмаса, ярим тайёр маҳсулотни бериш ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш мақсадида реализация қилиш обороти деб ҳисобланмайди.

Солиқ кодексининг 204-моддасида белгиланишича:

солиқ солинадиган база реализация қилинаётган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати асосида, унга ҚҚСни киритмаган ҳолда белгиланади;

товарлар (ишлар, хизматлар) таннархидан паст нархларда реализация қилинган тақдирда, солиқ солиш мақсадлари учун солиқ солинадиган база товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархидан келиб чиқиб белгиланади.

Тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ярим тайёр маҳсулотларнинг меъёрдан ортиқ йўқотилиши фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажатлар таркибига киритилади, Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ тайёр маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини оширади. Тегишинча, улар сотилган тайёр маҳсулот юзасидан қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солинадиган базада ҳисобга олинади.

 

 

 

НОЛЬ ДАРАЖАЛИ СТАВКАДА ЭКСПОРТГА СОТИШ

 

Корхонамиз А маҳсулотини ишлаб чиқаради, унинг бир қисмини эса хом ашёга қайта ишлов бериш шартномасига асосан Б корхонасига қайта ишлашга беради. Қайта ишлов бериш натижасида корхонамиз Б корхонасидан Б маҳсулотини олади, уни «Навоий» ЭИИЗ ҳудудида ЭАВга сотади.

Вазирлар Маҳкамасининг 23.04.2009 йилдаги 120-сон қарори билан белгиланишича, «Навоий» ЭИИЗ ҳудудига олиб кириладиган товарлар экспорт режимида олиб чиқишга нисбатан қўлланадиган шартларда жойлаштирилади.

Корхонамиз хом ашёга қайта ишлов берилганидан кейин олинган маҳсулотни «Навоий» ЭИИЗга ЭАВда етказиб берганда ҚҚС бўйича ноль даражали ставкани, шунингдек экспорт қилишда назарда тутилган бошқа солиқ имтиёзларини қўллай оладими?

О.Раҳмонов.

 

– Маҳсулот корхонанинг ўзи ишлаб чиқарган товар ҳисобланадиган ва қайта ишлаш учун берилган хом ашёдан ишлаб чиқарилган бўлса, хом ашё мулкдори учун қайта ишлаш натижасидан кейин олинган маҳсулот ўзи ишлаб чиқарган товар деб ҳисобланади (АВ томонидан 16.02.2011 йилда 2195-сон билан рўйхатдан ўтказилган Қоидаларнинг 5-банди).

Шу тариқа, корхонангиз ўзи ишлаб чиқарган товар ҳисобланган ва хом ашёни қайта ишлашга берилган хом ашёдан (А маҳсулоти) олган Б маҳсулоти корхонангиз учун ўзи ишлаб чиқарган товар ҳисобланади.

«Навоий» ЭИИЗ қатнашчилари томонидан экспорт қилинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ЭИИЗ ҳудудига олиб кириладиган Ўзбекистон товарлари экспорт режимида расмийлаштирилади (Низомнинг 6-банди, ВМнинг 23.04.2009 йилдаги 120-сон қарорига 1-илова).

Товарларни чет эл валютасида экспортга етказиб беришга ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинади (Солиқ кодексининг ­212-моддаси). Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ­ПҚ-2455-сон қарорига (8, 10-1-иловалар) мувофиқ фойда солиғи, ЯСТ ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар Президентнинг 10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон Фармони билан рўйхати тасдиқланган хом ашё товарларини экспорт қилишда қўлланмайди.

Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда экспорт қилинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўзлаб «Навоий» ЭИИЗ қатнашчиларига товарларни етказиб бериш учун улар билан чет эл валютасида тузилган контрактлар экспорт контрактларига тенглаштирилади, корхонангиз улар юзасидан ҚҚС бўйича ноль даражали ставкани қўллашга ҳақли.

Шунингдек «Навоий» ЭИИЗ қатнашчилари томонидан экспорт қилинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун товарлар ЭАВда сотилишида фойда солиғи, ЯСТ, мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар қўлланади, ПФ-1871-сон Фармон билан рўйхати тасдиқланган хом ашё товарларини етказиб бериш ҳоллари бундан мустасно.

Прочитано: 1648 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика