|
03.10.2019
Хизматлар кўрсатишдан тушум мавжуд бўлмаганда харажатлар ҳисоби
Корхона фаолияти – реклама хизматларини кўрсатиш. Уларнинг таннархини шакллантираётганда реклама билан шуғулланадиган ходимларнинг иш ҳақини, реклама учун ҳудуд ижараси, АВнинг (реклама билан шуғулланадиган ходимлар учун корхона автомашинаси) амортизацияси, меҳнат сафари харажатларини ҳисобга оламиз. Реклама хизматлари таннархини ҳисоблаётганда хизматлар кўрсатилмаган ойдаги ходимлар иш ҳақи ва бошқа харажатларни ҳисобга олиш зарур бўладими? далее...»» |
|
02.10.2017
Хизматлар масофадан кўрсатилганда...
Маълумки, жорий йилнинг 18–22 сентябрь кунлари мамлакатимиз ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида йилнинг энг муҳим воқеаси – «ICTWEEK Uzbekistan–2017» АКТ ҳафталиги бўлиб ўтди. далее...»» |
|
29.08.2017
Хизматлар реализация қилинадиган жой аҳамиятга эга
Компаниямиз (ЯСТ тўловчи) туризм фаолияти билан шуғулланади. Биз Сингапурдаги Халқаро туризм кўргазмаси ташкилотчиларига валютада пул тўладик. Шартнома предмети – кўргазмада қатнашиш бўйича комплекс хизматлар кўрсатиш. Агар Сингапурда хизматлар кўрсатилса ва ҳақ тўланса, импорт қилинадиган ишлар ва хизматларга ҚҚС ҳисоблаш керакми? далее...»» |
|
26.10.2016
Хизматлар рўйхатига қаранг
Қўшилган қиймат солиғи ва акцизларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш чоғида имтиёзлардан фойдаланишга доир ўқувчиларнинг долзарб саволларига ЎзР Молия вазирлиги Солиқ ва божхона тарифи сиёсати бошқармаси бўлимининг бошлиғи Валерий ЛИ жавоб беради. далее...»» |
|
13.03.2019
Хизматлар таннархини аниқланг
Хусусий тиббий клиникамиз Президентнинг 1.04.2017 йилдаги ПҚ-2863-сон қарори ва Низомга (АВ томонидан 1.08.2017 йилда 2911-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағларнинг камида 25%и миқдорида ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатиши керак. Бўшаётган маблағларнинг жамғарилган суммаси 8840-счёт кредитида акс эттирилган. Фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифасига бепул тиббий хизматлар кўрсатилиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? далее...»» |
|
20.11.2019
Хизматлар Ўзбекистонда кўрсатилганда…
Компания хорижий агентлар – ёрдамчи пудратчиларни жалб этган ҳолда Ўзбекистон ҳудудида ва ундан ташқарида транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатади. Шундан келиб чиқиб, компания хизматларни импорт қилишда 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ҚҚСни тўлашга ўтиши зарурми? Ёки фақат товарларни импорт қилувчилар ҚҚС тўлашга ўтадиларми? далее...»» |
|
21.02.2019
Хизматлар экспорт қилинганда солиқ солинадиган айланма
Корхона Ўзбекистон корхоналари сотиб олган Россия техникасини кафолатли таъмирлаш хизматларини кўрсатади. Россиялик буюртмачи билан тузилган экспорт контракти асосида таъмирлаш ишларини бажарамиз. Буюртмачи ишимиз учун валютада ҳақ тўлайди. 2019 йилда корхона умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтди, ҚҚС тўловчисига айландик. Техникани кафолатли таъмирлаш хизматларини экспорт қилишдан ҚҚС тўлашимиз керакми? далее...»» |
|
27.02.2019
Хизматлар экспорт қилинганми?
Ташкилотимиз хорижий ҳамкорларга юкларни кузатиш, уларни омборда сақлаш хизматларини, шунингдек маслаҳат бериш ва маркетинг хизматларини кўрсатади. Тузилган шартномаларга кўра хизматларга хорижий валютада ҳақ тўланади. Корхона 20%лик ставкада ҚҚС тўлайди. Ушбу хизматлар хизматларни экспорт қилиш деб ҳисобланадими, уларга ҚҚС солинадими? далее...»» |
|
19.02.2018
Хизматлар экспорти: вакил учун ҳисобварақ-фактура
Ўзбекистон корхонаси (вакил) ЎзР норезиденти (топшириқ берувчи) билан унинг номидан ва ҳисобидан топшириқларни бажариш бўйича топшириқ шартномасини тузди. Шартнома шартларига кўра вакил тузилган барча шартномалар суммасидан 3% миқдорида миллий валютада ҳақ олади. Ҳақни топшириқ берувчининг Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган доимий муассасаси тўлайди. 1. Вакил топшириқ шартномасига кўра хизматларни олувчига тақдим этган ҳисобварақ-фактурада кимнинг реквизитлари (норезидентнинг ёки унинг доимий муассасаси реквизитлари) кўрсатилган бўлиши керак? 2. Доимий муассаса ушбу топшириқ шартномасига кўра ҳақ тўлаш учун миллий валютадаги ўзининг ҳисоб-китоб рақамидан фойдаланиши мумкинми? 3. Ушбу хизматлар хизматларни экспорт қилиш ҳисобланадими ва уларга ЯСТ бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми? далее...»» |
|
12.10.2020
Хизматлар экспортига солиқ солиш
Хизматлар экспорти бухгалтерларда талай саволлар туғдирмоқда. buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компанияси эксперти Олег ЦОЙ бундай хўжалик операцияларига солиқ солишнинг ўзига хос жиҳатларини тушунишга ёрдам берди. далее...»» |
|
15.04.2025
Хизматлар экспортида айланмадан олинадиган солиқдан ҚҚСга ўтиш: қадамма-қадам йўриқнома
ВАЗИЯТ: МЧЖ тижорат фаолияти масалалари бўйича маслаҳат бериш (консалтинг) билан шуғулланиб, фақат экспортга – хорижга хизмат кўрсатади. Компания 2023 йил апрель ойида ташкил қилинган ва рўйхатга олинган пайтидан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни тўлаш билан махсус солиқ режимини қўллаган. 2023 йил учун айланмаси 800 млн сўмни ташкил қилган, яъни 1 млрд сўмдан ошмаган. 2024 йил давомида компания 4 фоизли ставка бўйича айланмадан олинадиган солиқни қўллашда давом этган. Бироқ 2025 йил март ойида солиқ органларидан 2023 йилда (рўйхатга олинган йил) чекланган йиллик айланмаси ошиб кетганлиги ва компания 2024 йил 1 январидан бошлаб умумбелгиланган солиқларга ўтиши кераклиги тўғрисида хабарнома олган. далее...»» |
|
17.09.2019
Хизматлар экспортида имтиёзлар
Россия компанияси товарни сақлаш ва кейинчалик учинчи шахс – ЎзР резидентига реализация қилиш учун божхона омбори (ЎзР резиденти) манзилига жўнатмоқда. Товарларни сақлаш бўйича хизматларни божхона омбори – 4% ЯСТ тўловчиси кўрсатади, бунинг учун у чет эл валютасида ҳақ олади. Бу ўринда товар вақтинча божхона декларацияланиши (ВБД) режимига Россиядан экспорт қилишга расмийлаштирилади. Экспорт қилувчи (Россия компанияси) товар қийматини фақат уни ЎзР божхона омборида ИМ-74 режимига рўйхатдан ўтказиш мақсадида кўрсатмоқда. Товар харидорини экспорт қилувчининг ўзи топади. Учинчи шахс билан шартнома тузилгандан кейин ҳақиқатдаги нархи бўйича харидорнинг номига божхона декларацияси расмийлаштирилади. 1. Товарларни божхона омборида сақлаш хизматларини экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойданинг бир қисми юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан озод этиладими? 2. Товарларни божхона омборида сақлаш хизматларини экспортга реализация қилиш ҳажмининг бир қисми ЯСТ тўлашдан озод этиладими? далее...»» |
|
09.06.2025
Хизматлар экспортида уларни олувчи Ўзбекистон ҳудудида жойлашган бўлса…
Ўзбекистонлик юридик шахс – юк ташувчи хизматлар экспорти бўйича контракт тузди. Бунда жўнатиш пункти ва етиб бориш пункти Ўзбекистон ҳудудида жойлашган. Юк олувчи – Ўзбекистондаги хорижий компаниянинг доимий ваколатхонаси. Контракт ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказилган. Ушбу ҳолатда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қайси ставкаларни қўллаш керак? ЭҲФ ёки БЮД расмийлаштириладими? далее...»» |
|
22.07.2024
Хизматлар экспортида қўшимча ҳисобланган фойда солиғига доир
Компания Ўзбекистонда туристларни қабул қилади. Бунинг учун у хорижий ҳамкорлар билан шартномалар тузади ва улардан чет эл валютасида тўловларни олади. Компания СКнинг 337-моддаси 8-қисмида назарда тутилган туристик хизматлардан олинган даромад қисмида фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллайди. У тушумга 12 фоиз ставка бўйича ҚҚС солган ҳолда, «хизматлар экспорти (ЎзР ҳудудида)» тўлов туридаги бир томонлама ЭҲФни ўз вақтида тақдим этади. Барча имзоланган бажарилган ишлар далолатномалари – мавжуд, маълумотлар ўз вақтида ТСОЯЭАТга киритилади. Текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича солиқ органи қўшимча фойда солиғи ҳисоблаш тўғрисида талабнома тақдим этди. далее...»» |
|
18.09.2020
Хизматларга ҳақ тўлаш – УФни кўпайтириш ҳисобига
Хорижий компания муассиси (бош компания) Сейшел ороллари Республикасида рўйхатдан ўтказилган. 2020 йилда бош компания 100 000 АҚШ долларига бизнес юритиш бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатган. Шартномада кўрсатилишича, хизматлар кўрсатиш жойи Дубай шаҳри ҳисобланади, у ерда ҳақиқатда хизматлар кўрсатилмоқда. Бош компания хизматлар учун тўловдан воз кечиб, ушбу суммани хорижий компаниянинг (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) устав капиталини кўпайтиришга йўналтирмоқчи. Бу қандай солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин? далее...»» |
|
08.10.2019
Хизматлардан фойдаланилганлигини тасдиқланг
Фирма қўшимча таълим соҳасида хизматлар кўрсатади. Буюртмачи ҳисобварақ-фактуранинг «Олинди» сатрига имзо қўйиши лозимми? далее...»» |
|
17.09.2020
Хизматларни импорт қилишда фойда солиғи
Компаниямиз Латвия Республикаси резиденти билан Европадан Ўзбекистонга автомобиль транспортида ташиш хизматларини кўрсатишга шартнома тузди (яъни автомобиль транспорти ЎзР чегарасини кесиб ўтади). Норезидент Ўзбекистонда фаолиятини доимий муассаса орқали юритмаяпти. Ҳамкоримиз белгиланган тартибда расмийлаштирилган резидентлик сертификатини тақдим этганда ҳамда ушбу ҳужжат мавжуд бўлмаганда, солиқ агенти сифатида ташкилотимизда норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқ бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? далее...»» |
|
27.10.2020
Хизматларни реализация қилиш жойи қандай аниқланади
Агар умумий овқатланиш, дам олиш, туризм, маданият, спорт ва таълим соҳасида хизматларни хорижий компания кўрсатса, ким ҚҚСни тўлаши керак? Бунда қандай қилиб реализация қилиш жойини тўғри аниқлаш мумкин? далее...»» |
|
01.12.2020
Хизматларни реализация қилиш жойи қандай аниқланади?
Хорижий ҳамкорлар билан тузилган шартномалар асосида кўчмас мол-мулк билан боғлиқ хизматлар бўйича ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш мураккабликларини «Norma» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: далее...»» |
|
13.12.2019
Хизматларни экспорт қилишда ҚҚС
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи ташкилот экспорт шартномаси бўйича хорижий шерик – норезидентга у Ўзбекистон ҳудудига етказиб берган тиббий буюмларни монтаж қилиш ва ўрнатиш тарзидаги хизматларни кўрсатади. Хизматларни экспорт қилишда ҚҚСнинг қайси ставкаси қўлланилади? далее...»» |
