Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 22 / Солиқ солиш

Хизматларга ҳақ тўлаш – УФни кўпайтириш ҳисобига

 

Хорижий компания муассиси (бош компания) Сейшел ороллари Республикасида рўйхатдан ўтказилган. 2020 йилда бош компания 100 000 АҚШ долларига бизнес юритиш бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатган. Шартномада кўрсатилишича, хизматлар кўрсатиш жойи Дубай шаҳри ҳисобланади, у ерда ҳақиқатда хизматлар кўрсатилмоқда. Бош компания хизматлар учун тўловдан воз кечиб, ушбу суммани хорижий компаниянинг (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) устав капиталини кўпайтиришга йўналтирмоқчи.

Бу қандай солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин? 

 

Хорижий компания томонидан ЎзР резиденти бўлган корхонага бизнесни юритиш бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатилганда ҚҚС ва норезидентдан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин. Солиқ солиш мақсадларида хизматлар ҳақиқатда Дубай шаҳрида кўрсатилганлиги аҳамият касб этмайди.

Хорижий компания томонидан маслаҳат хизматлари кўрсатишдан олинган норезидентнинг даромадларига солиқ агентида (даромадлар тўланган манбада) даромад солиғи солинади (СК 351-м. 2-қ. 17-б.). Солиқ ставкаси – 20% (СК 353-м. 6-б.). Ўзбекистон Республикаси ва Сейшел ороллари Республикаси ўртасида иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим тузилмаган. Шу боис Сейшелдаги хорижий компания томонидан ушбу хизматларни кўрсатганлик учун солиқ тўлаш ёки солиқ ставкасини пасайтириш ҳолатлари кўриб чиқилмайди. Солиқ даромад тўланганда ушлаб қолинади (СК 351-м. 1-қ.).

Даромад тўлаш деганда, норезидентга бундай тўлов тўланган жойидан қатъи назар, қарздор ва кредитор бир шахс бўлиб чиққанда, хусусан, воз кечиш, ўхшаш бир турдаги талабларни ҳисобга олиш, ҳуқуқдан бошқанинг фойдасига воз кечиш талабини ҳисобга олиш, янги талаб, қарздан воз кечиш, даромадлар тўлаш мажбуриятини бекор қилиш тушунилади.

Норезидент томонидан даромадлар учинчи шахслар, бошқа давлатлардаги ўз бўлинмалари фойдасига ва бошқа мақсадларда тасарруф этилишидан қатъи назар, унинг даромадларига солиқ солинади.

2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизматларни реализация қилувчи чет эл юридик шахслари ҚҚСни тўловчилар деб эътироф этилади (СК 237-м. 1-қ. 3-б.). Хизматлар харидори бўлган шуъба корхонаси республикада рўйхатдан ўтказилганлиги сабабли Ўзбекистон ҳудуди хорижий бош компанияга хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади (СК ­241-м. 1, 2-қ.). Улардан хизматларни харид қилган шуъба корхонаси ҚҚС бўйича солиқ агентига айланади ва ушбу айланма бўйича ҚҚС тўлаши шарт бўлади (СК 255-м. 2, 6-қ.). Солиқ базаси хизматларни ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда реализация қилишдан олинган даромаднинг суммаси сифатида аниқланади (СК 255-м. 1-қ.). Контрактларнинг шартларига мувофиқ хизматлар хорижий компания томонидан Ўзбекистонда тўланадиган ҚҚСни ҳисобга олмасдан тақдим этилса, ушбу хизматлар қийматидан келиб чиққан ҳолда, ҚҚСни ҳисобга олмасдан аниқланади. Бундай ҳолда солиқ агенти сифатида шуъба корхонаси тегишли солиқ суммасини мустақил тарзда ҳисоблаб чиқариши ва бюджетга ўтказиши шарт (СК 255-м. 7-б.). СКнинг 37-моддасига мувофиқ ҚҚС тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқини беради.

Кейинчалик хорижий бош компания шуъба корхонадан кўрсатилган хизматлар қийматини тўлашни талаб қилмайди, балки қарз суммасини унинг устав капиталини кўпайтиришга йўналтиради. Бунинг учун шартномага қўшимча битим тузилади.

Қарз суммасининг шуъба корхона устав фондини кўпайтиришга йўналтирилиши солиқ оқибатларини келтириб чиқармайди.

Мазкур ҳолатда кўрсатилган маслаҳат хизматлари учун даромад тўланиши қўшимча битим тузиш орқали амалга оширилади (СК 354-м. 6-қ. 2-б.). Норезидентнинг даромадларидан солиқ кредиторлик қарзи суммасидан ушлаб қолинади ва қўшимча битим тузилган санада МБ томонидан белгиланган хорижий валюта курси бўйича бюджетга тўланади (СК 354-м. 3-қ.).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 375 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика