Norma.uz
СБХ
13.04.2015 Фойдани контейнерларда юкланг

Муассис кераксиз хом ашё кўринишида унинг таннархи бўйича дивиденд олиши (у бунга рози) ва бу билан омбордаги қолдиқни тугатиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? Дивидендни қандай материаллар ва хом ашё билан тўлаш тақиқланган?


далее...»»
17.01.2018 Фойдани шахсий карточкага ўтказса бўлади
Хусусий корхона барча солиқ ва бошқа харажатлар ҳисобга олинганидан сўнг йил якунида 6 млн сўмлик фойдага эга бўлди. Корхона раҳбари (таъсисчиси) олинган фойдадан ўзининг шахсий харажатлари учун фойдаланиш мақсадида шахсий пластик карточкасига ўтказиб олмоқчи. Раҳбарнинг бундай йўл тутиши қонунийми?
далее...»»
27.02.2019 Фойдани қаерга сарфлашни мулкдор ҳал қилади
Хусусий корхона 2018 йил якунларига кўра соддалаштирилган ҚҚС тўланадиган (обороти 1 млрд сўмдан ортиқ) солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтди. Бунгача ЯСТ тўланганда барча солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлангандан кейин қолган фойда ХКнинг ягона мулкдори – муассисга ҳисобланар ва тўланар эди. У барча солиқлардан озод қилинган («Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонун). 2019 йилдан фойда солиғини тўлайдиган бўлдик. «Хусусий корхонанинг фойдасига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг солиқ солинмайди» деганда нима тушунилади? Фақат ЖШДС назарда тутилаяптими?
далее...»»
01.12.2014 Фойдани қимматли қоғозлар билан тўласа бўладими?

Хусусий корхона соф фойдани мулкдорга қимматли қоғозлар билан тўлаш ҳуқуқига эгами? Бу ҳолда унда қандай солиқ оқибатлари вужудга келади?


далее...»»
08.01.2019 Формани текинга олдингизми – солиқ тўланг
Корхона (МЧЖ) боксчилар – жаҳон чемпионларига спорт кийими ва боксчилар қўлқопини текинга бериб, уларга ҳомийлик қилади. МЧЖ спортчиларга бериладиган кийим ва аксессуарлар суммасидан даромад солиғи – 22,5% тўлайди. Чорак тугаганда текинга бериш суммасига ЯСТ ҳам солинади. Иккиёқлама – 22,5% ва 4–5% (ушбу товарлар ўзиники ёки четдан сотиб олинганига қараб) солиқ солиш юзага келади. Бокс бўйича чемпионларда (олтин, бронза, кумуш медаллар, WCB камарлари ва ҳ.к.) солиқлар бўйича имтиёзлар борми? Бокс бўйича жаҳон чемпионлари ЖШДС тўлашдан озод этилганми? Корхона текинга берилган спорт кийимлари суммасини ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритмаслиги мумкинми?
далее...»»
15.08.2024 Формуладан фойдаланинг
«ҚҚС тўловчи корхона 626-сон ВМҚга мувофиқ аутсорсинг асосида давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни ташкил этиш билан шуғулланади. Овқат тайёрлаш хизматлари учун корхонанинг барча харажатларига (солиқлар, ходимлар иш ҳақи, транспорт хизматлари, жиҳозларни таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ҳамда бошқалар) 20%гача устама белгиланган (25.07.2019 йилдаги 626-сон ВМҚга 2-илова, Низом 19, 35-б.). Корхона 20%гача устама белгилаганда 12% ҚҚС билан ЭҲФ шакллантиради».
далее...»»
04.04.2016 Форс-мажор шарти билан...
Консигнацион контрактга асосан Россия Федерациясига ўзимизнинг маҳсулотларни экспорт қиламиз. Ҳозирги вақтда Россия Федерациясидаги иқтисодий қийинчиликлар туфайли савдомиз тўхтаб қолди. Контрактни Россия рублида қўшимча шартнома асосида тузмоқчимиз ва маҳсулотни зудлик билан жўнатишни мўлжаллаб турибмиз. Лекин жўнатилган маҳсулот учун иқтисодий қийинчилик туфайли вақтида маблағни тушира олмадик. Контрактнинг форс-мажор 8-бўлимига асосан кўзда тутилмаган шароитни ҳисобга олган ҳолда маҳсулотни жўнатиш имконияти борми?
далее...»»
08.10.2019 Фура учун ЯСТ
Кичик корхона автомобилда юк ташиш билан шуғулланади. Темир йўл контейнерларини ташиш учун 12 та шатакчи ва уларга 12 та ярим тиркамага эга. 2018 йил учун ЯСТ ҳисоб-китобини 1 та транспорт воситасига ҳисоблаганда солиқ суммаси якка тартибдаги тадбиркорлар тўлаётган қатъий белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмайдиган қилиб топширдик. Бунда 12 тоннадан ортиқ юк кўтарадиган 12 та автомобиль учун ҳисоб-китоб қилдик. ДСИ ходимлари шатакчи ва ярим тиркамаларга алоҳида транспорт воситалари сифатида қараб, солиқни 24 та транспорт воситасидан келиб чиқиб ҳисоблаш керак демоқдалар. Бироқ шатакчининг ўзи ҳатто 500 кг юкни таший олмайди, тиркамасиз ярим тиркама ҳам ҳеч нимага ярамайди. 12 та шатакчи ва уларга 12 та ярим тиркамадан фойдаланиб юк ташилса, 2018 йил учун ЯСТ суммасини қандай қайта ҳисоблаш керак?
далее...»»
11.03.2013 Футболга билет сотилганда НКМ қўлланиладими?
Мухлислар сотиб оладиган билетлардан тушган пул назорат-касса машинасига киритилиши шартми?
далее...»»
29.10.2018 Фуқаро солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотномани қандай олади
Жисмоний шахс – солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди (13.10.2018 йилдаги 823-сон ВМҚ).
далее...»»
13.12.2013 Фуқаролар мурожаати назорат остига олинган
2013 йилнинг ўн ойи давомида йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича прокуратура органлари томонидан 4 323 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди, шундан 4 011 нафар мансабдор шахс интизомий ёки маъмурий жавобгарликка тортилди, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича эса 44 та жиноят ишлари қўзғатилди.
далее...»»
02.08.2018 Фуқаролар учун бюджет
Давлат ҳокимияти органлари умуман давлатнинг молиявий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тавсифлайдиган катта ҳажмдаги ахборотга эга. Норматив-ҳуқуқий қонун ҳужжатлари, ҳисоботлар, очиқ маълумотлар – батафсил ва долзарб бўлган ушбу барча ахборот вазирликлар ва идоралар мутахассислари, молиячилар ва бошқа профессионаллар учун фойдали бўлиши мумкин. Оддий одам учун бу тушунарсиз ҳужжатлар тўпламидек кўринади. Уни биринчи навбатда: жисмоний шахсларга солиқ солишдан олинган маблағлар қаерга сарфланаяпти; қандай ижтимоий хизматларни олиш мумкин қабилидаги саволлар қизиқтиради. Бюджет жараёнини билмаган одам мавжуд ахборот ҳажмидан ушбу саволларга аниқ жавоб топиши қийин. ЎзР Молия вазирлиги БМТРД, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ва «Ривожланиш стратегияси» маркази билан биргаликда ташкил этган матбуот анжуманида шу ва мамлакат Давлат бюджетига тааллуқли бошқа кўплаб мавзулар кўтарилди. У мамлакатимизда илк бор нашр этилган «Фуқаролар учун бюджет-2018» тўпламига бағишланди.
далее...»»
29.04.2020 Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади
Эндиликда божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тартиб-таомиллари янада соддалаштирилди. Яъни юридик шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали лицензияни олишлари мумкин.
далее...»»
12.05.2025 Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2.05.2025 йилдаги 288-сон қарори билан Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2025 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.
далее...»»
23.07.2018 Фуқаролик кодексига амал қилинг
Корхонанинг асосий фаолият тури – ишлаб чиқариш. Бундан ташқари, товарларни ҳақ эвазига етказиб бериш учун бошқа корхона билан воситачилик шартномаси тузилди. Корхона воситачи ҳисобланади. Товарларни етказиб беришга импорт контракти тузилди, корхона у бўйича олувчи ҳисобланади. Корхона товарлар учун ўз валюта маблағларидан 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлади. Товар белгиланган муддатларда олинди ва божхона тозалаши амалга оширилди, бунда божхонага ҚҚС тўланди. Товар балансдан ташқари счётга кирим қилинди ва ҳисобварақ-фактура бўйича комитентга берилди. Корхонани текшираётган ДСИ инспектори воситачилик шартномаси бўйича мазкур операцияни солиқ оқибатларини келтириб чиқарадиган улгуржи савдога киритмоқда. Фаолиятни воситачилик шартномаси асосида воситачилик ёки улгуржи савдога киритиш учун нима асосий мезон ҳисобланади?
далее...»»
26.12.2017 Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишловчилар учун энг кам ЯИТ
Корхона фирма эҳтиёжлари учун ишларни бажариш юзасидан жисмоний шахс билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузди. Шартнома муддати 11 кун – 2017 йил 20 ноябридан 30 ноябригача. Иш ўз муддатида бажарилди. Фирмада 5 кунлик иш режими белгиланган. Штатдаги 1 нафар ходимга ЯИТнинг энг кам миқдори ЭКИҲнинг 65%и – 97 353,75 сўмдан келиб чиқиб ҳисобланади. Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишларни бажарувчи жисмоний шахс учун ЯИТнинг энг кам миқдори қандай аниқланади? ЯИТнинг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китобини тўлдириш чоғида ФҲШ бўйича ишларни бажарувчи шахснинг қанча кунлари акс эттирилиши зарур, улар қайси устунда қайд этилади?
далее...»»
11.11.2025 Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича сафар қандай расмийлаштирилади ва қандай солиқлар солинади
  Ижрочининг ФҲШ бўйича хизмат сафарини қандай расмийлаштириш керак  Агар фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома (ФҲТ) бўйича ишларни бажариш бошқа ҳудудга сафар қилишни талаб қилса, буни шартномада кўрсатинг. Аммо, ушбу сафарни хизмат сафари сифатида расмийлаштириш мумкин эмас. Сиз иш (хизмат)
далее...»»
11.11.2025 Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича даромад қандай тўланади
  Агар сиз ишлар ижрочиси билан муносабатингизни Меҳнат кодекси билан эмас, Фуқаролик кодекси билан тартибга солинишини истасангиз фуқаровий-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузинг. Бундай шартнома бўйича: • ижрочи буюртмачи сифатида сизга хизмат кўрсатади ёки ишни бажаради; • буюртмачи уларнинг
далее...»»
22.09.2020 Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома: жисмоний шахсга қўшимча тўловлар ва норезидентнинг даромадларидан ижтимоий солиқ ставкаси
Корхонада ходим фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишлайди. Ходим томонидан ишларни бажарилиши уяли алоқа ва жамоат транспорти учун йўл карточкаси каби ресурслардан фойдаланиш заруратини назарда тутади. Корхона ушбу ходимга компания ҳисобидан сим-карта берилиши ва уяли алоқа хизмати ҳақини тўлаши, шунингдек унинг учун йўл карточкасини сотиб олиши мумкин?
далее...»»
10.09.2018 ФҲШ бўйича тўловлардан даромад солиғи
Жисмоний шахс ва юридик шахс бухгалтерия ҳисобини тиклаш ва юритиш хизматларини кўрсатиш учун 1 йил муддатга фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани туздилар. 1. Юридик шахс кўрсатилган бухгалтерия хизматлари учун ҳақ тўлаётганда жисмоний шахсдан ЖШДС ушлаб қолиши керакми? Агар керак бўлса, қандай ставкада: шкала бўйича умумий тартибдами ёки энг юқори ставкадами? 2. Ҳақ ҳар ойда эмас, балки ишлар бажарилишига қараб (масалан, чоракда 1 марта ёки ойда 2 марта бўлиши мумкин) расмийлаштириладиган бажарилган ишлар далолатномаси асосида тўланса, шкала бўйича ЖШДСни қандай ушлаб қолиш мумкин? 3. Жисмоний шахс тўлов манбаида ЖШДСни ушлаб қолмаслик ҳақида юридик шахс бухгалтериясига ариза бериб, солиқни декларация асосида ДСИга тўлаши мумкинми? 4. Жисмоний шахс ўз хизматлари учун аванс олиши мумкинми? Тўлов манбаида ЖШДС қандай ушлаб қолинади, зеро аванс кўрсатилган хизмат учун ҳақ ҳисобланмайди?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика