Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 38 / Солиқ солиш

Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома: жисмоний шахсга қўшимча тўловлар ва норезидентнинг даромадларидан ижтимоий солиқ ставкаси

 

Корхонада ходим фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишлайди. Ходим томонидан ишларни бажарилиши уяли алоқа ва жамоат транспорти учун йўл карточкаси каби ресурслардан фойдаланиш заруратини назарда тутади.

Корхона ушбу ходимга компания ҳисобидан сим-карта берилиши ва уяли алоқа хизмати ҳақини тўлаши, шунингдек унинг учун йўл карточкасини сотиб олиши мумкин? 

 

Ҳа, мумкин. ФҲШ бўйича ишлайдиган шахсларга ишларни (хизматларни) бажарганлик учун хўжалик шартномасида қайд этилган ҳақ (келишилган сумма) тўланади. Бунда тўлов миқдори томонларнинг келишувига кўра белгиланади (ФК 356-м.). Уяли алоқа хизматлари учун ҳақ тўлаш, шунингдек жамоат транспортига йўл карточкасини харид қилиш тарзидаги қўшимча тўловлар шартномада кўрсатилган бўлса, улар ижро этувчига бериладиган ҳақнинг бир қисми сифатида қаралади.

Даромад иккала тараф томонидан имзоланган, бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан тасдиқланган ишларнинг аниқ натижалари бўйича тўланади.

Предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган, тузилган ФҲШга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловлар (бундан якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар мустасно) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига киради  (СК 371-м. 2-қ.). Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ЖШДС, ШЖБПҲ ва ижтимоий солиқ солинади. Солиқларни ҳисоблаш ва ушлаб қолиш мажбурияти даромад тўлайдиган солиқ агенти зиммасига юкланади (СК 387-м. 1-қ. 1-б.).

 

Норезидентнинг даромадларидан ижтимоий солиқ ставкаси

 

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган юридик фирма мустақил мутахассис – Италия фуқароси билан хизматлар кўрсатишга шартнома тузишни режалаштиряпти. Хизматлар Италия ҳудудида кўрсатилади. Ишларни бажариш учун мутахассиснинг Ўзбекистонга келишига зарурат йўқ. Хизматлар Ўзбекистон резиденти ва Европа тараққиёт банки ўртасида тузилган шартнома доирасида кўрсатилади ҳамда 16.07.2018 йилдаги ПҚ-3857-сон қарорга мувофиқ норезидент жисмоний шахснинг даромадига ЖШДС бўйича имтиёз қўлланилади.

Даромадига ЖШДС солинмайдиган норезидент жисмоний шахснинг хизматларига ижтимоий солиқ солинадими? Шундай бўлса, 2020 йил охиригача 1%лик ставкани қўллаш мумкинми?

 

– Мустақил мутахассис томонидан хизматлар кўрсатилиши учун корхона у билан ФҲШни тузади. Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлари иштирокида лойиҳаларни амалга ошириш даврида ҳамда кафолатланган муддатда норезидент жисмоний шахсларнинг даромадлари ЖШДС тўлашдан озод этилади (16.07.2018 йилдаги ПҚ-3857-сон қарорнинг 4-банди). Норезидент жисмоний шахсга ФҲШ ёки меҳнат шартномаси бўйича даромад тўлайдиган корхона учун ижтимоий солиқ бўйича имтиёз назарда тутилмаган. Шу жумладан тузилган ФҲШ бўйича жисмоний шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ижтимоий солиқ бўйича солиқ базаси ҳисобланади. Ижтимоий солиқ ставкаси 12% миқдорида белгиланган (СК 405-м. 1-қ. 1-б.).

2020 йил 1 майдан 31 декабрга қадар микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкасининг 12%дан 1%гача пасайтирилиши назарда тутилган, акциз солиғи солинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно (18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармоннинг 4-банди; 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармоннинг 7-банди, «б» кичик банди). Корхонангиз шундайлар жумласига кирадиган бўлса, кўрсатилган давр мобайнида, шу жумладан ФҲШ бўйча норезидентга даромад тўлаш қисмида ижтимоий солиқнинг ­1%лик ставкасини қўллаши мумкин.

Прочитано: 413 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика