01.12.2020
Улушни норезидентга сотиш
Ўзбекистон норезиденти бўлган юридик шахс Ўзбекистон МЧЖнинг устав фондида улушга эга. У ўз улушини бошқа юридик шахс-норезидентга сотади. Бу ҳолда ким солиқ агенти ҳисобланади ва фойда солиғини ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши керак? далее...»» |
02.11.2017
Улушни сотиб олиш ва унинг оқибатлари
ҚК МЧЖ ва хорижий юридик шахс МЧЖ муассислари ҳисобланади. МЧЖ устав фондидаги улушлар: ҚК МЧЖда – 49%, хорижий муассисда – 51%. ҚК МЧЖ устав фондининг 51%и миқдоридаги улушни номинал қиймати бўйича ЭАВда сотиб олиши ҳақида қарор чиқарилди, шундан кейин ҚК МЧЖ ва МЧЖни қўшиб юборишга қарор қилинди. УФдаги улушни хорижий муассисга тўлашга доир битимга қандайдир солиқлар солинадими? У бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? далее...»» |
19.02.2018
Улушни сотишдан кўрилган зарарларга солиқ солинмайди
Корхона – МЧЖ шаклидаги ЯСТ тўловчиси. Муассис – хорижий юридик шахс иштирокчилар таркибидан чиқмоқда. Муассислар таркибидан чиқиш тўғрисидаги баённомага биноан улушнинг ҳақиқий қиймати ҳисоблаб чиқарилди, у дастлаб устав фондига киритилганидан кам бўлиб чиқди. Корхона чиқиб кетаётган муассисга улушни қисман тўлади, улушнинг қолган қисмини эса муассис баённомага кўра корхона тасарруфида қолдирди. Ушбу вазиятда корхона ва чиқиб кетаётган муассис – хорижий юридик шахсда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
20.11.2019
Улушни сотишдан олинган даромаддан ЯСТ
Корхона – ЯСТ тўловчиси йирик суғурта компаниясининг устав фондида улушга эга. У ўз улушини Туркия компаниясига бозор қиймати бўйича сотиш учун олди-сотди шартномасини тузди, бозор қиймати мустақил баҳоловчи компания томонидан аниқланди. Улушнинг баланс қиймати баҳолаш қийматидан паст. Ҳисоб-китоб счётига АҚШ доллари эквивалентида улуш келиб тушган. Бошқа корхонанинг УФдаги улушини сотиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади? далее...»» |
27.10.2020
Улушни текин беришда солиқ оқибатлари
2 та юридик шахс МЧЖ муассислари ҳисобланади. Муассислар улардан бири МЧЖ устав фондидаги ўз улушини иккинчисига текин беришига келишиб олишди. Иккала муассис ҳам ЎзР резиденти ҳисобланади, умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Улушни текин бериш қандай солиқ оқибатларини келтириб чиқариши мумкин? далее...»» |
12.09.2023
Улушнинг олди-сотди битимининг солиқ оқибатлари
«Alfa» корхонаси Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган иккита таъсисчига эга: «Beta» компанияси – 99,9% (унинг таъсисчиси 100% Сингапур резиденти бўлган чет эл компанияси) ва «Sigma» компанияси – 0,1%. Иштирокчиларнинг умумий йиғилиши билан иккала компаниянинг улушини «Beta» компанияси таъсисчисига, ¬яъни Сингапур резидентига сотиш тўғрисида қарор қабул қилинди. «Alfa» корхонаси сўнгги ҳисобот санасига қуйидаги маълумотларга эга: устав капитали 10 млрд сўм, соф активлар қиймати – 30 млрд сўм, бозор қиймати – 35 млрд сўм. Баҳолаш мустақил компания томонидан амалга оширилган. Компаниялар ўртасидаги улуш савдоси номинал қиймати бўйича амалга оширилади, яъни Сингапур компанияси таъсисчиларга жами 10 млрд сўм миқдоридаги суммани тўлайди. «Beta» компанияси ва Сингапур компанияси ўзаро алоқадор томонлар эканлигини ҳисобга олган ҳолда, «Alfa» корхонасида корхона улушининг олди-сотди битимини амалга оширишда барча иштирокчиларда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
29.10.2018
Улушнинг сотилиши оқибатларга олиб келмайди
Ташкилотимиз асосий воситаларни қайта баҳолади. Муассислар ўз улушини устав капиталининг қайта баҳоланган қиймати бўйича сотганда корхонада қандай солиқ мажбуриятлари юзага келади? далее...»» |
22.09.2014
Улушнинг сотилиши: битим қонуний бўлиши учун
МЧЖ муассиси бўлган уч нафар жисмоний шахсдан бири, 7% миқдорида улушга эга бўлган шахс ўз улушини қолган икки муассисга сотишга қарор қилди, уларнинг ҳар бири ушбу улушни 3,5%дан сотиб олишади. Бунда улуш олди-сотди битимини нотариал тасдиқлаш керакми? Битимдан кейин устав фонди камайтириладими? Харидор ёки сотувчида мазкур битим бўйича бирор-бир солиқ оқибатлари вужудга келиши мумкинми? далее...»» |
10.02.2014
Улуғ мутафаккир таваллудига бағишланди
Алишер Навоий меросининг ўрни беқиёс, бу улуғ мутафаккирнинг ўлмас асарлари, улардаги эзгулик ва бунёдкорлик ғоялари неча асрларки инсониятни яратувчилик, буюк мақсадлар сари илҳомлантириб келяпти. далее...»» |
08.09.2014
Ўлчов бирлигини ТИФ ТНдан изланг
Интернет-дўкон орқали Хитойдан дастгоҳларга эҳтиёт қисмлар сотиб олмоқчиман. Юк оғирлиги, чамаси, 70 кг бўлади, балки ундан кўпроқ бўлар. Эҳтиёт қисмлар турлари. Унинг фарқини юзаки билиш қийин. Бож тўлашим керакми ёки йўқми? Агар тўлаш керак бўлса, қандай тўланади: кг учун, ҳажм учун ёки донаси учунми? далее...»» |
12.09.2020
Умидсиз солиқ қарзи ҳисоби автоматлаштирилади
ҚҲТБТ порталида ДСҚнинг Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилган. далее...»» |
12.07.2017
Умидсиз қарз
Корхона ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Фаолият тури – улгуржи савдо. Конвертация йўқлиги сабабли хорижий ҳамкорлар ҳақини тўлай олмаяпмиз. Баъзи контрактлар бўйича 3 йиллик муддат ўтиб кетди. Бугунги кунга келиб битта контракт бўйича қарз суммаси 127 млн сўмни ташкил этади, шундан товар келиб тушган пайтдаги қарз суммаси – 76 млн сўм, қайта баҳолаш суммаси – 51 млн сўм. Курс фарқи туфайли фирма катта зарар кўрмоқда. Қуйидагиларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин: 1) курс фарқлари; 2) қайта баҳоланган валютадаги кредиторлик қарзи; 3) даъво муддати ўтиб кетган кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан даромад? далее...»» |
30.05.2019
Умидсиз қарз
Корхонада тугатилган корхоналарнинг (Давстатқўм реестридан кўчирма бор) муддати (3 йил) ўтган дебиторлик қарзи мавжуд. Корхона шубҳали қарзлар бўйича захира ташкил этмаган. Фойда солиғини ҳисоблашда тугатилган корхоналарнинг ҳисобдан чиқарилган муддати ўтган дебиторлик қарзи чегириладими? далее...»» |
21.05.2024
Умидсиз қарз бўйича ҚҚСни қайтариш мумкинми
Корхона 2021 йилда хизматлар кўрсатди, буюртмачига ҚҚСни ҳисоблаган ҳолда ҳисобварақ-фактура тақдим этди. Буюртмачи хизматлар учун тўловни амалга оширмади. Корхона буюртмачини судга берди ва судда ишни ютиб чиқди. Аммо Мажбурий ижро бюросининг қарорига кўра буюртмачида суд қарори бўйича қарзни сўндириш учун маблағлар мавжуд эмас. Корхона суд қарорига қарамай буюртмачи улар бўйича қарздорликни тўламайдиган хизматлар бўйича бюджетга тўланган ҚҚСни қайтариши мумкинми? далее...»» |
01.12.2020
Умумбелгиланган солиқларга ўтиш муддати ўтказиб юборилган
2020 йил ноябрь ойида солиқ органлари корхонани 1.01.2020 йилдан солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтказиш тўғрисида – тадбиркорлик субъекти умумбелгиланган солиқларни тўлашни бошлаши керак бўлгандан кейин 10 ой ўтгач хабардор қилишди. Бундай вазиятда у қандай йўл тутиши лозим? Ушбу вазифанинг ечими – бутунлай бош оғриғи... Вазиятдан чиқишнинг эҳтимолий вариантлари ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди. далее...»» |
07.02.2019
Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиш якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам татбиқ этилади
2018 йил якунлари бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 1 млрд сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020–2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорининг (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон) 8-бандига мувофиқ, 2019 йил 1 январдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади. далее...»» |
25.08.2014
Умумий асосларда
Мен Ўзбекистон фуқаросиман, 4 йилдан бери Россия Федерациясида вақтинча яшаяпман. Яқинда Россияда олинган даромадимга ўша ернинг ўзида РФ рақам белгиси бўлган, хорижда (Германия) ишлаб чиқарилган автомобиль сотиб олдим. Ўзбекистон божхона чегараси орқали олиб ўтиш чоғида шахсий фойдаланиш учун олинган автотранспорт воситамга божхона тўловлари солинадими? далее...»» |
12.09.2020
Умумий асосларда
Апрель ойида биз кўргазмада иштирок этиб, у ерда дори препаратларининг намуналарини тарқатмоқчимиз. Уларнинг ўрамларида Sample, Free (намуналар, бепул) деб ёзилган бўлади. Ҳозирги вақтда биз ҳажми жиҳатидан намуналардан фарқ қилувчи шундай дори воситаларини сотишни бошлаганмиз. Дори намуналарини қонун доирасида қандай қилиб олиб кириш ва тарқатиш мумкин? Бу борада қандай буйруқлар, қарорлар бор? Қандай талабларга жавоб беришимиз лозим? далее...»» |
12.09.2020
Умумий асосларда
Апрель ойида биз кўргазмада иштирок этиб, у ерда дори препаратларининг намуналарини тарқатмоқчимиз. Уларнинг ўрамларида Sample, Free (намуналар, бепул) деб ёзилган бўлади. Ҳозирги вақтда биз ҳажми жиҳатидан намуналардан фарқ қилувчи шундай дори воситаларини сотишни бошлаганмиз. Дори намуналарини қонун доирасида қандай қилиб олиб кириш ва тарқатиш мумкин? Бу борада қандай буйруқлар, қарорлар бор? Қандай талабларга жавоб беришимиз лозим? далее...»» |
04.10.2018
Умумий асосларда ЖШДС
Корхона билан клиника ўртасида тузилган шартномага кўра МЧЖ раҳбарнинг турмуш ўртоғи даволаниши ҳақини тўлади. Жисмоний шахснинг даромадларидан қандай солиқ чегирмаларини қилиш керак? далее...»» |