14.11.2016
Тўлов ва харажатлар нимадан келиб чиқади?
Компаниямиз РФдан озиқ-овқат товарларини сотиб олишни режалаштирмоқда. Божхона таомиллари билан боғлиқ барча жиҳатлар бизни қизиқтиради. Қандай божлар белгиланади, қандай сертификатларни тақдим этиш зарур, қанча сумма, солиқлар тўланади?.. ЎзРга кириб келишидан омборгача қилинадиган барча харажатларни санаб ўтсангиз. далее...»» |
05.09.2020
Тўлов далили бўйича божхонадаги ҚҚСни ҳисобга олиш
МЧЖ шаклидаги хорижий корхона Ўзбекистон ички бозорида реализация қилиш учун Россиядан товар олиб келди. Ушбу товарнинг бир қисми сотилди ва ҚҚС бўйича ҳисобот топширилди. 8.06.2020 йилда декларант аввал НД-40 режимида расмийлаштирилган декларация божхона органида қайта кўриб чиқилгани ҳамда мазкур товарнинг божхона қиймати қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги сабабли 4 та позициядаги божхона тўловлари бўйича МЧЖ ХК қўшимча тўлов тўлаши лозимлиги аниқланганини маълум қилди. Божхона тўловлари тўланганидан кейин ИМ-40 режимида декларация берилди, бироқ ундаги сана аввалгидек қолдирилган. 1. Божхона божлари қўшимча тўланганлиги муносабати билан қандай қўшимча тузатишлар кирилиши ва проводкалар амалга оширилиши лозим? Товарнинг бир қисми сотилган бўлса, қолган товарга божхона божларини тақсимлаш зарурми? 2. Апрель ойи учун ҚҚС бўйича ҳисобот юзасидан қайта ҳисоб-китоб тақдим этиш лозимми? далее...»» |
18.03.2025
Тўлов кунидаги валюта курсига боғлиқ
2023 йил 10 майда юк «ИМ-42 «Вақтинча олиб кириш» режимига жойлаштирилди, божхона тўловлари (йиғимдан ташқари) 24 508 800,62 сўмни ташкил этди. 20 ой ўтди ва барча даврий тўловлар тўланди. Бироқ, солиштириш далолатномасига кўра, 25 100 000 сўм тўланган (600 минг сўм кўпроқ). Бу шундай бўлиши керакми ёки мен БКнинг 66-моддасини нотўғри тушуняпманми, унда шундай дейилган: «Тўланадиган даврий божхона тўловларининг умумий суммаси товар вақтинча олиб кириш божхона режимига расмийлаштирилган куни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган тақдирда тўланиши лозим бўлган, чет эл валютасида ҳисоблаб чиқарилган божхона тўловларининг суммасидан ошмаслиги лозим». далее...»» |
30.05.2018
Тўлов манбаида солиқни ушлаб қолинг
Фирмамиз хорижий қайта суғурта қилувчилар билан қайта суғурта қилиш шартномаларини тузиш хизматларини кўрсатади. Баъзан қайта суғурта қилувчи – амалда даромадни олувчи А норезиденти ЎзР иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим тузмаган мамлакатда, бошқа Б норезиденти эса бундай битим тузилган мамлакатда бўлади. Иккала норезидент қайта суғурта қилиш шартномасида кўрсатилади, унда А норезиденти амалда даромадни олувчи сифатида, Б норезиденти эса А норезиденти учун имзо қўювчи сифатида қайд этилади. Б норезидентининг сертификати асосида А норезидентини даромад солиғидан озод қилиш мумкинми? далее...»» |
02.10.2019
Тўлов манбаининг мажбурияти
Корхона жисмоний шахсдан нотурар жойни харид қилди. Орадан бироз вақт ўтиб, ДСИдан сотувчининг солиқларини тўлаш ҳақидаги талабномани олдик. 1. Корхона хусусий нотурар жойини сотган жисмоний шахс учун ЖШДС тўлаши лозимми? 2. Тўлаши керак бўлса, солиқ қандай ҳисобланади? далее...»» |
09.04.2013
Тўлов муддатини кечиктиришни сўрайман...
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларида кўпинча божхона тўловларини орқага суриш ва уларни олиб кирилган товарлар сотилганидан кейин тўлаш зарурати юзага келади. далее...»» |
02.05.2016
Тўлов қачон ҳисобга олинади?
Корхона 2015 йил декабрида товарни импорт қилди. Пул маблағлари йўқлиги сабабли ҚҚС 2016 йил январида тўланди. Корхона солиқни қайси даврда ҳисобга олишга ҳақли – декабрдами ёки январда? далее...»» |
11.03.2013
Тўлов – шартномага асосан, солиқ – энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда
Биз ягона солиқ тўлови тўловчисимиз. Бизнинг МЧЖ балансида ишлаб чиқариш биноси бор. Хоналарнинг бир қисмини ижарага берамиз – бу биз учун бошқа даромадлар саналади...ишлаб чиқариш хонаси учун ижара ҳақининг энг кам ставкаси қандай? далее...»» |
19.05.2014
Тўлов – шартномага асосан, солиқлар – энг кам миқдордан кам эмас
Корхонанинг (ЯСТ тўловчи) асосий фаолият тури – хоналарни ижарага бериш. Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига кўра ижара ҳақи қуйидаги формула бўйича энг кам ставкаларда ҳисоб-китоб қилинади: Тс = Эс х Кз х (Кқ + Кҳ + Ко). Биз бунда барча ошиб борувчи коэффициентларни, шу жумладан зона коэффициентини ҳисобга олишимиз керакми? Ёки Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан тасдиқланган ставкаларни ижарачига берилаётган майдонга кўпайтириш керакми? далее...»» |
01.07.2024
Тўловлар бўйича дастлабки қарор
Сунъий тиш протезларини тайёрлаш учун зарур бўлган материални буюртма қилдик. Европа сертификатида ТИФ коди бизнинг Товар номенклатурамиздагидан умуман бошқа товар гуруҳида белгиланган. Бу ҳақда декларантга кўриб чиқиш учун ҳужжатни олиб келганимизда унинг маслаҳатидан сўнг билдик. Унинг айтишича, код бошқача бўлгани учун, тегишинча, божхона учун тўлов суммаси ҳам бошқача чиқар экан. Бошқа фирмага мурожаат қилдик, у ерда умуман бошқача рақамлар чиқди. Биз стоматологик клиниканинг эҳтиёжлари учун биринчи марта буюртма беряпмиз, божхона масалалари билан шуғулланмаганмиз, чалкаш ҳолатга тушиб қолдик. Илгари керамик массани расмийлаштирган ҳамкасбларимиз билан маслаҳатлашиб кўрдик, уларнинг айтишича, божхонадан дастлабки қарорни олган маъқул экан, божхоначилар керакли суммани аниқлаб беришар ва шунда ҳеч қандай муаммо бўлмас экан. Бу қандай ҳужжат ва уни қандай расмийлаштириш керак? Унинг учун қанча тўлаш керак бўлади? далее...»» |
02.08.2017
Тўловлар назорат остида
Юридик шахснинг раҳбари ички назорат тартибини таъминлаши шарт («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси). У ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти самарадорлиги ва мол-мулк сақланиши учун зарур. Ушбу мақолада бухгалтерия хизмати ходимларининг ноқонуний тўловларини бартараф этишга қаратилган назорат усуллари ҳақида сўз юритамиз. далее...»» |
18.09.2020
Тўловлардан қочишга уриниш наф бермади
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонун бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан «Сергели» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида хориждан пойтахтимизда фаолият кўрсатувчи корхоналардан бири номига келган умумий қиймати 3 млрд сўмлик 58,5 тонна оғирликдаги «Ошхона клеёнкаси» товарининг ТИФ ТН коди белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилди. далее...»» |
13.09.2020
Тўловларни четлаб ўтиб нетасиз?
Маълумки, амалдаги тартибларга кўра республикамиз ҳудудига олиб кириладиган «ЕВРО-4» ва ундан ортиқ стандартларга мос келадиган юк ташиш ҳамда махсус мақсадларга мўлжалланган моторли транспорт воситалари импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига киритилган. далее...»» |
03.11.2014
Тўловни касаба уюшмаси амалга оширганда
Ташкилотимиз таълим хизматларини амалга ошириб келади. Касаба уюшма қўмитаси томонидан педагог ходимларга кўрсатилган моддий ёрдам тўловларига ҳам солиқ солинадими ёки йўқми? далее...»» |
06.09.2013
Туман коэффициенти бўйича тўловларни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби
Туман коэффициентига доир тўловлар бўйича август ойи учун ЖШДС ҳисоб-китобига қайси ЭКИҲни олиш лозим? далее...»» |
24.11.2014
Тунги тариф бўйича
Тунги қоровул ишига ҳақ қандай тўланади. Маош окладга мувофиқ бўладими ёки тунги вақтдаги иш учун белгиланганидек 1,5 баравар кўп бўладими? далее...»» |
09.03.2016
Тунда базм, эрталаб – солиқ
Корхонанинг фаолият тури – умумий овқатланиш (кафе). Мижоз бу ерда 80 киши учун базм ўтказмоқчи. Олдиндан тузилган менюга кўра базм 20 млн сўмга тушади, бунда хизмат кўрсатилиши санасидан 10 кун аввал олдиндан 100% ҳақ тўланиши лозим. Ҳисоб-китоб мижоз – жисмоний шахснинг пластик карточкаси воситасида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўлаш ва базмни ўтказиш саналари турли ойларга тўғри келади. Ҳар қайси тараф базмдан уни ўтказишдан камида 5 кун олдин бош тортиши мумкинлиги ҳам келишилган. Ушбу ҳолда пул мижозга тўлов топшириқномаси орқали қайтарилади. Кафе билан жисмоний шахс ўртасида базм ўтказишга шартнома тузиш шартми? У билан боғлиқ операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби қандай бўлади? ЯСТ ҳисоб-китоби чоғида базм ўтказилиши қандай ҳисобот даврида акс эттирилади? далее...»» |
15.06.2015
Тўп улоқтиришда моҳирлар
Давлат божхона қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон баскетбол Федерацияси ҳамкорлиги республикамизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасида илк бор баскетбол турнири ташкил этилди. далее...»» |
07.05.2013
Тўпурар божхоначилар
Спорт инсонни нафақат жисмонан, балки руҳан соғломлаштиради, кайфиятини кўтаради. Ҳаётга, ишга, ўқишга бўлган муносабатини янада фаоллаштиради. далее...»» |
15.05.2013
ТЎПУРАР БОЖХОНАЧИЛАР
Давлат божхона қўмитаси «Обод турмуш йили»га бағишлаб, шунингдек божхона органлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида 22–26 апрель кунлари футбол бўйича турнирни ташкил қилди. далее...»» |