Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 45 / Амалий бухгалтерия

Таътилдан... декрет таътилига

 

2015 йил ноябрида корхонамизга янги ходима ишга қабул қилинди. 2015 йил ноябридан 2016 йил июнигача у оилавий шароитига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган. Тегишинча, ушбу давр учун иш ҳақи ҳисобланмаган. 2016 йил 19 июлда унга 2016 йил 21 ноябригача ҳомиладорлик ва туғиш бўйича касаллик варақаси берилган. Меҳнат шартномасига кўра маоши – 651 200 сўм.

Агар ходима ҳомиладорлик ва туғиш таътилигача иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган бўлса, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича касаллик варақаси юзасидан тўловни қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин? Ушбу ҳисобланмаларни бухгалтерия проводкалари билан қандай қилиб тўғри акс эттирса бўлади?

Ю.Копейкина,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Ходима иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлганига қарамай, нафақани ҳисоблаб чиқаришда ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланган кунгача доимий равишда олиб келинган қўшимча ва устамаларни ҳамда ўртача ойлик мукофотлар суммасини қўшган ҳолда ойлик иш ҳақи ҳисобга олинади (АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 55-банди). Ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдинги бутун давр мобайнида муайян тўловлар тўланмаганлиги боис маош ўртача ойлик иш ҳақи деб ҳисобланади.

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик варақасида кўрсатилган бутун давр учун тўланади.

Аёлларга туққунга қадар 70 календарь кун ва туққанидан кейин 56 календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда – 70 календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқилиб, туғишга қадар амалда бундай таътилнинг неча кунидан фойдаланилганидан қатъи назар аёлга тўлиқ берилади (МКнинг 233-моддаси).

Нафақани ҳисоблаб чиқариш учун ўртача кунлик иш ҳақи ўртача ойлик иш ҳақи суммасини вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик рўй берган ойдаги барча иш кунларига бўлиш йўли билан аниқланади.

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа иш ҳақининг 100%и миқдорида берилади (Низомнинг 48-банди).

Нафақанинг умумий суммаси ўртача кунлик иш ҳақини ушбу ойда ҳомиладорлик ва туғиш таътили туфайли ишга келмаган иш кунлари сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

 

Нафақани ҳисоблаш алгоритми қуйидагича.

Ўртача ойлик иш ҳақи аниқланади. Мукофотлар ва бошқа тўловлар ҳисоблаб ёзилмаганлиги сабабли ўртача ойлик иш ҳақи маошга – 651 200 сўмга тенг.

Ҳақ тўланиши лозим бўлган иш кунлари сони аниқланади (корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган дейлик):

июлда 9 иш куни (19.07–30.07);

августда 23 иш куни (тўлиқ ой);

сентябрда 20 иш куни (тўлиқ ой);

октябрда 21 иш куни (тўлиқ ой);

ноябрда 15 иш куни (1.11–21.11).

Тўлаш учун жами: 88 иш куни.

Нафақа суммаси ҳисобланади:

июль учун – 651 200 / 20 х 9 = 293 040 сўм (20 – июндаги иш кунлари сони);

август, сентябрь, октябрь учун – 1 953 600 сўм (3 х 651 200);

ноябрь учун – 651 200 / 22 х 15 = 444 000 сўм.

Нафақанинг жами миқдори 2 690 640 сўмни ташкил этади.

 

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа ходиманинг бошқа даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 178-моддаси 1-банди) ҳамда унга ижтимоий суғуртага ажратмалар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 20-банди).

Бухгалтерия ҳисобида нафақанинг ҳисоблаб ёзилиши ва берилишини қуйидаги проводкалар билан акс эттириш лозим:

 

Мазмуни

 

Сумма, минг сўм

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Нафақа ҳисоблаб ёзилди

 

2 690 640

 

Харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

Комиссия қарори, касаллик варақаси

 

Нафақа берилди

 

2 690 640

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»;

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Қайднома, чиқим ордери

 

 

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2471 раз(а)

Комментарии к статье (2)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-01-24 21:07:11, Гость_сотрудник организации:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2017-01-24 21:19:25, Гость_ташкилот ходимаси:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика