Norma.uz
СБХ
23.08.2013 Тақсимланмаса, шундай қолсин
МЧЖ ўзининг устав капиталини 2013 йилнинг биринчи чорагида олинган ва тақсимланмаган фойда ҳисобига кўпайтириши мумкинми?
далее...»»
23.03.2015 Тақсимча ишлаб чиқарувчига қандай қилиб қайтарилади?

Бир марта ишлатиладиган идиш-товоқни реализация қилиш улгуржи савдо ҳисобланадими? Агар ҳисобланса, башарти улгуржи савдога лицензия бўлмаса, мазкур битимни қандай расмийлаштириш мумкин?


далее...»»
22.11.2013 Таҳририят даромадига солиқ имтиёзи
Таҳририятнинг асосий даромади обуна ва чакана савдо тушумидан шаклланса-да, бундан ташқари газетада реклама ва эълонлар, тижорат материаллари чоп этилишидан ҳам даромад олади. Имтиёз ижтимоий-сиёсий адабиётларни сотишдан олинган фойдага берилганлиги эътиборга олинса, тижорат материалларидан олинган даромаддан фойда солиғи ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи тўланадими?
далее...»»
24.02.2014 Таҳририят солиқ имтиёзига алоҳида ҳисоб юритадими?
Имтиёзлар нашриётнинг мақсадли вазифаларини бажаришга йўналтирилиши керакми ёки йўқми? Бошқача айтганда, мазкур имтиёзлар мақсадли ҳисобланадими ёки йўқми?
далее...»»
08.09.2014 Тегирмон гали билан

Бош бухгалтер ишдан бўшаётганда ишларни топширишнинг аниқ тартиби борми? Баъзан янги бухгалтерни ҳали топиб улгуришмаган, эскиси эса компанияни тарк этаётган вазиятлар ҳам учраб қолади. Бундай ҳолларда ишни кимга топширадилар? Ишга янги қабул қилинган бухгалтер қанақа таҳдид ва таваккалчиликларга дуч келиши мумкин?


далее...»»
21.02.2019 Тегирмончи ҚҚСни қандай ҳисоблайди
ВМнинг 24.08.2018 йилдаги 684-сон қарорига мувофиқ, 2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб донни қайта ишловчи корхоналарнинг маҳсулотлари учун ҚҚС бўйича солиқ солинадиган айланма тушум ҳажмидан дон қийматини чиқариб ташлаб ҳисобланади. 2020 йилнинг 1 январига қадар (рўйхатга мувофиқ) Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган дон маҳсулотлари божхона тўловларини (божхона йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод этилади. 2019 йил 1 январдан корхонамиз умумбелгиланган солиқларни, шу жумладан 20% ҚҚСни тўлашга ўтди. 1. Агар дон бўйича ҚҚС тўланмаса, ташкилотимиз ун ва кепакни реализация қилаётганда ҚҚС тўлайдими? 2. Ун ва кепакни реализация қилишдан ҚҚС тўласак – солиқ солинадиган айланмадан дон қийматини чиқариб ташлаш керакми, бу ҳисобварақ-фактурада қандай акс эттирилади? 3. Ун ҚҚС солинмайдиган товарлар рўйхатига киритилганми?
далее...»»
26.03.2013 Тегишли хулоса мавжуд бўлса, солиқ тўламайсиз
2012 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни қурувчи корхоналарга етказиб берилган пишиқ ғишт реализациясининг суммаси ягона солиқ тўловидан озод қилинган. Мазкур имтиёз қайси ҳужжат билан белгиланган?
далее...»»
02.08.2018 Тежалган маблағни ўзингизда қолдиринг
Ташкилот қурилиш хизматларини кўрсатади. Ишлар бажарилгач, ҳисобварақ-фактура ва бажарилган ишлар далолатномаси ёзиб берилди. Бажарилган ишлар далолатномасининг «қурувчи ишчиларнинг амалдаги меҳнат сарфи (киши-соат)» қисмида смета бўйича сумма кўрсатилган. Сметада кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари суммасига асосланиш лозимми ёки уни ходимларнинг меҳнат шартномаларига мувофиқ амалга ошириш керакми?
далее...»»
28.03.2016 Тезроқ сотишни кўзлаб

Асосий фаолият тури улгуржи савдо бўлган (ХХТУТ коди – 71150) ЯСТ тўловчи корхона кейинчалик сотиш учун товар харид қилди. Бир неча ойдан кейин етказиб берувчи ва харидор илгари олинган товар бепул асосда берилаётганлиги ҳақида қўшимча битим туздилар. Бепул бериш суммаси ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилди. Шунга асосланган ҳолда корхона муассиси маблағлар айланишини тезлаштириш мақсадида мазкур товар қолдиғининг нархини пасайтириш ҳақида қарор қабул қилди. Товарнинг нархи арзонлаштирилди. Бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводка берилди: дт 9430; номенклатура бўйича товарни арзонлаштириш суммасига кт 2910. Товарнинг арзонлаштирилган суммасига ЯСТ солиниши керакми?


далее...»»
13.02.2017 Текин берилган ускунага солиқ солинади
Корхонамиз ихтиёрий равишда тугатилмоқда. Анча миқдорда кредиторлик қарзимиз бор, уни сўндиришни кўзлаган муассис ускунани сотиш ва тушган маблағ ҳисобига кейинчалик кредиторлар билан ҳисоблашиш учун уни корхонамизга текин беришга қарор қилди. 1. Ушбу мол-мулк қиймати тугатилаётган корхонанинг жами даромади таркибига кириши зарурми ёки биз Солиқ кодексининг 129-моддаси 15-бандида назарда тутилган имтиёзни қўллай оламизми? 2. Мазкур мол-мулкни таннархи бўйича сотишимиз шартми ёки устамани назарда тутиш мумкинми? Уни таннархидан паст нархда сотишимиз мумкинми? 3. Мол-мулкни сотишдан олинган фойда билан сўндирилган кредиторлик қарзи ўртасидаги фарққа (башарти юзага келса) солиқ солинадими?
далее...»»
19.10.2020 Текин беришда ҚҚС қандай ҳисобланади

Бирор-бир шахсга ўз маҳсулотингизни, товарларни, бошқа мол-мулкни текин бераётган, шу жумладан текин фойдаланишга бераётган ёки хизматларни текин кўрсатаётган бўлсангиз, ҚҚСни бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланг (СК 248-м. 3-қ. 2-б.). Текин бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган ҳолатлар истисно этилади. Мазкур ҳолатларда ҚҚС ҳисобланмайди, сабаби бундай бериш реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланмайди (СК 239-м. 1-қ. 2-б., 2-қ. 2-б.).


далее...»»
25.07.2018 Текин инвентарь ҳисобга олиниши керак
Корхона ЎзР ВМнинг фармойишига мувофиқ юкхатлар ва қабул қилиш-топшириш далолатномасига кўра бино, мебель ва инвентарни текинга олди. Фойдаланишда бўлган, текинга олинган инвентарнинг кирим қилиниши қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттирилади?
далее...»»
17.09.2024 Текин олинган мол-мулк (хизматлар)дан даромадни қандай аниқлаш мумкин
  Бошқа шахслардан текинга олинган мол-мулк (хизматлар)ни солиқ солиш мақсадида даромадлар сифатида тан олинг (СК 299-м.) . Уни Ҳисоб-китобга 1-илованинг 070-сатрида акс эттиринг. Даромадни ўзингиз тасдиқлай оладиган бозор нархидан келиб чиқиб аниқланг: ● жўнатиш, етказиб бериш ёки топшириш
далее...»»
22.04.2025 Текин олинган мол-мулк (хизматлар)дан даромадни қандай аниқлаш мумкин
Солиқ органлари солиқ тушумларини кўпайтириш учун норматив ҳужжатларни кенгайтириб талқин қилишга ҳаракат қилаётгани аниқ. Бу ҳуқуқий аниқлик тамойилига зид ва бизнес учун қўшимча асоссиз юк яратади.
далее...»»
29.11.2013 Текин олинган ускуна яна текинга берилса...
Бизнинг ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлган корхонамиз бошқа бир ташкилотдан беғараз тарзда ишлаб чиқариш ускунасини олган эди. Мазкур ускунадан фойдаланишга бизда эҳтиёж бўлмагач, уни ўрнатмадик ҳам, ундан фойдаланмадик ҳам. Эндиликда ушбу ускунани ишда илғор ходимларимиздан бирига ҳадя қилмоқчимиз. Шундай қилинган тақдирда, солиқлар қандай тартибда ҳисобланишини мисол орқали тушунтириб берсангиз.
далее...»»
29.11.2017 Текин улуш
Бир муассис корхонанинг устав фондидаги ўз улушини тўлалигича бошқа муассисга текинга бериб, муассислар таркибидан чиқди. Улар бир-бирига яқин бўлмаса ҳам, қариндош. Бироз вақт ўтгач (бир чоракдан ошмайди) ўз улушини текинга берган собиқ муассис уни тўлиқ миқдорда қайтаришни ва ўзини муассислар таркибида яна тиклашни сўради. Устав фондидаги улушни текинга олган янги муассис уни тўлиқ ҳажмда қайтаришга ва собиқ шахсни муассислар таркибида тиклаш масаласини муассислар кенгашида қўйишга тайёр. УФдаги улуш бир жисмоний шахсдан бошқа жисмоний шахсга текинга берилганда ва қайтарилганда битим тарафларида даромад ва солиқ оқибатлари юзага келадими?
далее...»»
21.09.2016 Текин улуш
МЧЖ шаклидаги қўшма корхонанинг (хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона) иккита муассиси бор. Улардан бири – норезидент юридик шахс ўз улушини иккинчи муассис – ЎзР резиденти бўлган жисмоний шахсга текинга бермоқчи. Натижада резидент жисмоний шахс 100 фоизли улуш билан ягона муассисга айланади. Норезидент юридик шахс МЧЖдаги улушини резидент жисмоний шахсга текинга берганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
05.10.2020 Текин фойдаланиш учун турар жой

Қишлоқ жойдаги томорқа ери бўлган турар жой жисмоний шахсга тегишли. Уйда ҳеч ким яшамайди. Уй эгаси уни, уйга қараб туриш, зарур жорий таъмирлашни амалга ошириш ҳамда коммунал хизматлар ҳақини ва бошқа тўловларни, солиқларни тўлаш шарти билан бошқа жисмоний шахсга текин фойдаланиш учун бермоқчи. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?


далее...»»
12.10.2020 Текин фойдаланишга бериш: солиқ оқибатлари

Улгуржи компания билан дистрибьюторлик шартномасини тузган корхона (ишлаб чиқарувчи) ускунани вақтинчалик бепул фойдаланишга бермоқчи. Улгуржи компания ўз навбатида, сотувлар ҳажмини ошириш мақсадида ускунадан бепул фойдаланиш ҳуқуқини учинчи шахсларга ҳам беради. Иккала тараф ҳам умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Ускуна бепул фойдаланишга берилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?


далее...»»
25.02.2021 Текин фойдаланишга олдингизми – даромадни ҳисобланг
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлмиш МЧЖ шаклидаги кичик корхона ягона таъсисчи-жисмоний шахсга эга. Корхонанинг соф активларини кўпайтириш мақсадида таъсисчи ўзига тегишли бўлган нотурар жой биносини 2 йил давомида МЧЖ балансига текин фойдаланишга бериш шаклида МЧЖ мулкига ҳисса қўшмоқчи. Мол-мулкни бериш муддати ва унинг текин берилиши таъсисчининг қарорида ҳамда МЧЖнинг уставида келишилган. Фойдаланишга берувчи (жисмоний шахс) ва қабул қилувчи (МЧЖ) мулкни қабул қилиш ва бериш жараёнида, текин фойдаланишга берилаётган мулкни қайтариш муддати тугаганда томонларда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика