Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 2 / Солиқ солиш

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун маълумотномаларни тўлдириш қоидалари

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 30.12.2012 йилдаги ММ/04-03-32-04/1280-сон ва 13/1-19017-сон қўшма хати билан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун маълумотномалар шакллари назарда тутилган.

I. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича маълумотнома (МВ ва ДСҚнинг қўшма хатига 1 ва 2-иловалар)*.

1. Солиқ даври мобайнида солиқ тўловчилар, бундан 2-бандда кўрсатилганлари мустасно, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлайдилар.

2. Қуйидаги солиқ тўловчилар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўламайдилар:

ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари;

Ўзбекистонда фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари;

юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари.

3. Жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даврининг 25 январигача, янги ташкил қилинганлари эса – давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 30 кундан кечиктирмай, сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги солиқ органларига Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича маълумотномани тақдим этадилар.

4. Жорий тўловлар бюджетга қуйидагича тўланади:

солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг 200 бараваридан кўпни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно) – ҳар ойнинг 25-кунидан кечиктирмай сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида;

солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан камни ташкил этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган юридик шахслар, шунингдек микрофирмалар, кичик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан – йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 25-кунидан кечиктирмай сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ йиллик суммасининг 1/4 қисми миқдорида.

5. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича маълумотнома шаклини тўлдиришда қуйидагилар кўрсатилади:

1) 010-сатрда – 2013 йилда солиқ солинадиган, сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сувдан фойдаланишнинг тахмин қилинаётган ҳажми (куб метрда).

Солиқ тўловчилар ер усти ва ер ости манбаларидан фойдаланилган сув ресурслари ҳажмларининг ҳисобини алоҳида-алоҳида юритадилар, улар тегишинча 4 ва 5-устунларда акс эттирилади ҳамда водопровод тармоғига сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан келиб тушадиган сув ҳажмларининг нисбатига асосан белгиланади.

Ушбу алоҳида ҳисоб солиқ тўловчилар эътиборига солиқ органлари томонидан жорий солиқ даврининг 20 январигача етказилади.

3-устун («Жами») 010-сатрининг қиймати 010-сатр 4 ва 5-устунлари қийматлари йиғиндиси (010-сатр = 4-устун + 5-устун) сифатида аниқланади;

2) 4-устуннинг 020-сатрида – 2013 йил учун белгиланган, солиқ тўловчининг тоифасига боғлиқ ҳолда 1 куб метр учун сўмда ер усти манбаларидаги сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси;

5-устуннинг 020-сатрида – 2013 йил учун белгиланган, солиқ тўловчининг тоифасига боғлиқ ҳолда 1 куб метр учун сўмда ер ости манбаларидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси.

2013 йил учун ер усти ва ер ости манбаларидаги сувдан фойдаланганлик учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон) 13-илова билан тасдиқланган**;

3) 4-устуннинг 030-сатрида – 2013 йилда бюджетга тўланиши тахмин қилинаётган ер усти манбаларидаги сув ресурслари учун солиқ суммаси, у 4-устун 010 ва 020-сатрлари қийматлари кўпайтмаси (4-устун = 010-сатр х 020-сатр) сифатида ҳисоблаб чиқарилади;

5-устуннинг 030-сатрида – 2013 йилда бюджетга тўланиши тахмин қилинаётган ер ости манбаларидаги сув ресурслари учун солиқ суммаси, у 5-устун 010 ва 020-сатрлари қийматлари кўпайтмаси (5-устун = 010-сатр х 020-сатр) сифатида ҳисоблаб чиқарилади;

3-устун («Жами») 030-сатрида – 2013 йилда бюджетга тўланиши тахмин қилинаётган солиқ суммаси, у 4 ва 5-устунлар қийматлари йиғиндиси сифатида ҳисоблаб чиқарилади (030-сатр = 4-устун + 5-устун);

4) 040-сатрда:

бир йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг умумий суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан ошадиган юридик шахслар учун (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) – ойлик жорий тўловларнинг 030-сатр қийматини 12 га бўлишдан ҳосил бўлган бўлинма сифатида ҳисоблаб чиқарилган тахмин қилинаётган суммаси (040-сатр = 030 сатр / 12);

бир йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг умумий суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан камни ташкил қиладиган юридик шахслар, микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар учун – чораклик жорий тўловларнинг 030-сатр қийматини 4 га бўлишдан ҳосил бўлган бўлинма сифатида ҳисоблаб чиқарилган тахмин қилинаётган суммаси (040-сатр = 030-сатр / 4).

6. Солиқ даври мобайнида мўлжалланаётган солиқ солинадиган база ўзгарган тақдирда, солиқ тўловчи сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишга ҳақли. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун жорий тўловларга сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади.

Солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловлар суммаси ҳисоб-китобга кўра бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан 10%дан ортиқ миқдорга камайтирилган тақдирда, солиқ органи жорий тўловларни сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаб чиқади.

II. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича маълумотнома (МВ ва ДСҚнинг қўшма хатига 3 ва 4-иловалар)*.

1. Солиқ даври мобайнида солиқ тўловчи резидентлар юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни тўлайдилар. Уларнинг миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даврининг 10 январигача, янги ташкил қилинганлари эса – давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай, солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органларига Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича маълумотномани тақдим этадилар.

2. Жорий тўловлар бюджетга қуйидагича тўланади:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ йиллик суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 25-кунидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан – юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай.

3. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича маълумотнома шаклини тўлдиришда қуйидагилар кўрсатилади:

1) 010-сатрда – 2013 йил учун тахмин қилинаётган асосий воситаларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати, шу жумладан молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинганлариники;

2) 020-сатрда – юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг фоизларда белгиланган ставкаси. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 17-илова билан 3,5% миқдорида тасдиқланган. Экспортчи корхоналар учун, агар экспортнинг ЭАВдаги улуши реализациянинг умумий ҳажмида 15%дан 30%гачани ташкил қилса, ставкани 30%га, 30% ва ундан кўп бўлганда – 50%га камайтириш назарда тутилган;

3) 030-сатрда – 010 ва 020-сатрлар қийматларининг кўпайтмаси сифатида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси (030-сатр = 010-сатр х 020-сатр);

4) 040-сатрда – меъёрий муддатда битказилмаган қурилиш объектининг тахмин қилинаётган ўртача йиллик қиймати, у бино ва иншоотларни барпо этиш, ускуналар, асбоблар, инвентарлар ҳамда сметалар, смета-молиявий ҳисоб-китоблар ва капитал қурилишга доир титул рўйхатларда назарда тутилган бошқа предметларни харид қилиш бўйича (ушбу қурилиш пудрат ёки хўжалик усулида амалга оширилишидан қатъи назар) тахмин қилинаётган харажатларни, яъни тугалланмаган қурилишни ҳисобга олиш ҳисобварағида ҳисобга олинадиган объект бўйича ишлар ва харажатларнинг бутун ҳажмини (белгиланган муддатларда тугалланмаган қурилиш объекти қисмида) ўз ичига олади;

5) 050-сатрда – юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг фоизларда белгиланган ставкаси.

Меъёрий муддатларда фойдаланишга топширилмаган тугалланмаган қурилиш қийматига экспортчи корхоналар учун назарда тутилган пасайтирилган ставкалар қўлланмайди;

6) 060-сатрда – 040 ва 050-сатрлар қийматларининг кўпайтмаси сифатида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси (060-сатр = 040-сатр х 050-сатр);

7) 070-сатрда – белгиланган муддатда фойдаланишга топширилмаган ускунанинг (бундай ускуналарга монтаж қилишни талаб этадиган ҳамда капитал қўйилмалар ҳисобига реконструкция ва (ёки) модернизация қилинадиган объектларда фойдаланишга топшириладиган ускуналар киради) тахмин қилинаётган ўртача йиллик қиймати;

8) 080-сатрда – юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг фоизларда белгиланган ставкаси.

Меъёрий муддатларда ўрнатилмаган ускуналар учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ икки баравар ставкада тўланади. Чунончи, агар 2013 йилда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси 3,5%ни ташкил қилса, белгиланган муддатда фойдаланишга топширилмаган ускуна учун у 7%га (3,5% х 2) тенг бўлади.

Белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилмаган ускунанинг қийматига экспортчи корхоналар учун назарда тутилган пасайтирилган ставкалар қўлланмайди;

9) 090-сатрда – 070 ва 080-сатрлар қийматларининг кўпайтмаси сифатида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси (090-сатр = 070-сатр х 080-сатр);

10) 100-сатрда – юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг 030, 060 ва 090-сатрлар қийматларининг йиғиндиси сифатида ҳисоблаб чиқарилган тахмин қилинаётган умумий суммаси;

11) 110-сатрда:

Ўзбекистон резиденти бўлган солиқ тўловчилар учун, бундан микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно – мол-мулк солиғи бўйича ойлик жорий тўловларнинг 100-сатр қийматини 12 га бўлишдан ҳосил бўлган бўлинмаси сифатида ҳисоблаб чиқарилган тахмин қилинаётган суммаси (110-сатр = 100 сатр / 12);

микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – мол-мулк солиғи бўйича чораклик жорий тўловларнинг 100-сатр қийматини 4 га бўлишдан ҳосил бўлган бўлинма сифатида ҳисоблаб чиқарилган тахмин қилинаётган суммаси (110-сатр = 100-сатр / 4).

4. Солиқ даври мобайнида мўлжалланаётган солиқ солинадиган база ўзгарган тақдирда, солиқ тўловчи юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишга ҳақли. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун жорий тўловларга юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади.

Солиқ даврида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловлар суммаси ҳисоб-китобга кўра бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан 10%дан ортиқ камайтирилган тақдирда, солиқ органи жорий тўловларни юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаб чиқади.

*Маълумотномалар шакллари norma.uz сайтида жойлаштирилган.

**«СБХ»нинг 27.12.2012 йилдаги 52  (960), 7.01. 2013 йилдаги

1 (961)-сонларида чоп этилган.

Зарема МЕНАЛИЕВА,

Молия вазирлиги Солиқ ва божхона тарифи сиёсати бошқармасининг ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи шуъбаси мудираси.

 

Прочитано: 6566 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика