28.04.2014
Инкассо топшириқномаси тўғри қўлланганми?
Солиқ тўловчининг солиқ ва мажбурий тўловларнинг бир туридан қарздорлиги, бошқа туридан эса ортиқча тўланган суммаси мавжуд бўлиб, ортиқча тўланган сумма қарздорлик суммасидан кўп бўлган тақдирда, ДСИнинг қарздорлик суммасини ундириш тўғрисида инкассо топшириқномасини қўллаши тўғрими? далее...»» |
31.03.2020
Инкотермс-2020 қоидалари: сўнгги ўзгаришлар
2020 йил 1 январдан Инкотермс-2020 халқаро савдо қоидаларининг янги таҳрири амал қила бошлади. Улар бозорнинг янги тамойилларига янада мослашган бўлиб, шу туфайли ҳам бизнес учун анча қулай ҳисобланади. Кўплаб шартномалар уларни ўз ичига олмаса-да, лекин савдо учун Инкотермснинг аҳамияти катталиги шубҳасиздир. Ноаниқликлар ва низоларни четлаб ўтиш учун ТИФ иштирокчилари Инкотермс-2020 нинг янги қоидаларини билишлари ҳамда ўз шартномаларига зарур ўзгартиришларни киритишлари лозим. Охирги ҳужжатга киритилган янгиликлар, хусусан, Инкотермс-2020 қоидаларини қандай қўллаш зарурлиги хусусида мухбиримизга Ўзбекистон Божхона брокерлари уюшмаси Экспертлар кенгашининг раиси Холида УСМОНОВА гапириб берди. далее...»» |
15.11.2017
Инновация маркази резидентлари учун имтиёзлар
Давлат АКТдан фойдаланишга асосланган иқтисодиётнинг юқори технологик тармоқларини шакллантириш ва фаол ривожлантириш учун қулай шароитлар яратмоқда. Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация марказининг ташкил этилиши ҳам (30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон, бундан кейин – ИМ) бунга хизмат қилади. далее...»» |
29.11.2017
Инновация маркази резидентлари учун ШЖБПҲга бадаллар
«СБХ» газетасининг 14.11.2017 йилдаги 46 (1214)-сонида «Инновация маркази резидентлари учун имтиёзлар» мақоласи чоп этилган эди. Унда, бошқа масалалар қатори, «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази резидентларининг солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби масаласи кўриб чиқилган. далее...»» |
05.12.2017
Инсон руҳияти билан ўйнашманг
Мамлакатимизда инсон манфаатларига олий қадрият сифатида қаралади. Инсон саломатлигини асраш, муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидандир. Саломатлигимизни мустаҳкамлашда дори-дармон воситалари ҳам муҳим аҳамиятга эга. далее...»» |
27.03.2019
Инсон руҳиятига йўл
Касб тақозосига кўра инсонлар билан бевосита мулоқотга киришиб фаолият кўрсатадиган мутахассисликлар доимо мураккаб соҳалардан ҳисобланган. Божхоначилар ҳам одамлар билан тўғридан-тўғри муомала қилишга кўпинча мажбур бўладилар. далее...»» |
07.09.2020
Инсон шаъни – устувор
ДБҚнинг Сирдарё вилояти божхона бошқармасида вилоят прокуратураси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иш-тирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайти-ришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-617-сон Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди. далее...»» |
17.05.2018
Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас
Ўзбекистон Президентининг Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида шундай рақамлар келтирилди: далее...»» |
12.05.2014
Инсон қадри – улуғ, хотираси – муқаддас!
Меҳр – кўзда. Инсон инсонга малҳам. Халқимизнинг ҳаёт тарзига айланиб улгурган бу каби эзгу нақллар айниқса 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида янада теран бўй кўрсатади. Зеро, марҳумларни, уларнинг хайрли ишлари-ю, жасоратини ёдга олмоқ, фахрийларимизни ¬эъзозлаб, қадрламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардандир. далее...»» |
03.09.2016
Инсон ҳуқуқларининг мустаҳкам ҳимояси
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор ишлар олиб борилаётир, хусусан, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 60 тадан ортиқ асосий ҳужжатга қўшилган, БМТ томонидан бу соҳада қабул қилинган бир қатор асосий халқаро шартномалар қатнашчисидир. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг қоидалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, инсоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайдиган миллий қонунчилик меъёрларида ўз ифодасини топган. далее...»» |
09.12.2015
Инсофсизликнинг 7 та белгиси
Россия Молия вазирлиги ҳузуридаги Аудиторлик фаолияти бўйича кенгаш аудиторлик хизмати бозоридаги инсофсиз рақобатнинг аломатларини маъқуллади. Уни ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, бу ҳужжат аудит ва консалтинг бозоридаги инсофсиз рақобатни аниқлаш ва унга қарши курашишга, танлов ва тендерлар ташкилотчиларига эса – иштирокчиларнинг таклифларини тўғри баҳолашга ёрдам беради. Шунингдек ушбу рўйхат текширувчи органлар томонидан аудиторлик ташкилотлари фаолиятини баҳолаш учун мўлжалланган. далее...»» |
27.03.2019
Инспектор ноҳақ
Солиқ инспекцияси корхонамиз ходимларнинг даромадларидан мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича қарзни ушлаб қолиш мажбурияти тўғрисида электрон почтага хат йўллади. Корхонамиз бунга жавобан ушбу солиқлар иш ҳақи билан боғлиқ эмаслиги сабабли ходимларнинг розилигисиз уларни ушлаб қолишга ҳақли эмаслигини айтди. Солиқ инспекцияси эса Ўзбекистон Республикасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ходимларнинг розилигидан қатъи назар ушлаб қолиниши ҳақида хабар берди. Солиқ инспекцияси тўғри талаб қиляптими? далее...»» |
07.02.2019
Инспекторнинг сергак нигоҳи остида
Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (12.04.2018 йилдаги ПФ-5414-сон) билан чегара божхона постларини катта ҳажмдаги замонавий сканер асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш божхона маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштиришнинг устувор вазифаларидан бири сифатида белгиланган. Божхона назоратининг бундай техник воситаларини қўллаш божхона тартиб-таомиллари ва республика божхона чегарасини кесиб ўтаётган транспорт воситаларини кўздан кечиришни тезлаштириш имконини беради, шунингдек, товарларнинг ноқонуний ҳаракатланишини самарали аниқлайди ҳамда гиёҳванд моддалар ва қурол-аслаҳалар контрабандасининг олдини олади. далее...»» |
16.12.2024
Инстаграмда реклама жойлаштиришнинг солиқ оқибатлари
Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2023 йилдаги 207-сон қарорида юридик шахслар томонидан хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш харажатларини корпоратив валюта карталари ёрдамида тўланиши ҳамда ушбу харажатлар солиқ ва бошқа ҳисоботларда акс эттирилиши ҳақида айтилган. Корхонамиз Инстаграм ижтимоий тармоғида реклама учун корпоратив валюта картасидан тўлов қилди. Инстаграмда реклама хизмати учун корпоратив валюта картаси орқали тўлов қилинганида, қайси солиқлар тўланади? далее...»» |
24.11.2015
Интеллектуал мулк муҳофазаси тараққиётга хизмат қилади
Пойтахтимизда муаллифлик ҳуқуқи соҳасида замонавий тенденциялар ҳамда контрафактга қарши курашиш самарадорлигини ошириш масалаларига бағишлаб халқаро семинар ташкил этилди. далее...»» |
02.08.2017
Интеллектуал мулк объекти: фойдаланиш қандай тўғри расмийлаштирилади
Дастурий маҳсулот жисмоний шахс номига рўйхатдан ўтказилган, бироқ у ташкил этган хусусий корхонада асосий хизматларни реализация қилиш учун ишлатилади. Агар интеллектуал мулк объектидан хусусий корхонанинг асосий фаолиятида фойдаланилса, унга доир мутлақ ҳуқуқ корхона мулкдорига тегишли бўлган дастурий маҳсулот қийматидан ушбу хусусий корхона қандай ҳолларда ЯСТ тўлаши зарур? далее...»» |
28.05.2024
Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг божхона томонидан ҳимоя қилиниши
2024 йил 27 февралда Президент томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига божхона тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-913-сон Қонун имзоланди. Ушбу Қонун бугун – 28 майдан кучга кирди. Бугунги мақоламизда Божхона кодексининг 56-«Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш» бобидаги янгиликлар юзасидан тушунтиришлар берамиз. далее...»» |
13.03.2019
Интеллектуал мулк ҳуқуқи божхона ҳимоясида
Бугунги кунда интеллектуал мулк борган сари жаҳон бозорида аҳамиятли товарга айланмоқда. Товар ва хизматларда интеллектуал мулк объектлари (ИМО) уларнинг сифати, нархи ва рақобатбардошлигини ошириб, уларнинг эгаларига бир талай афзалликлар беради. Шу билан бирга, ушбу объектларнинг ҳуқуқий ҳимояланмаганлиги, товар ва хизматларга доир мутлақ ҳуқуқ эгасининг розилигисиз улардан осонгина нусха кўчирилиши ва тарқатилиши натижасида, мулк эгаси қонуний даромадлардан маҳрум бўлади. далее...»» |
24.11.2020
Интенсив кўчатлар – экспортга
Жомбой туманида фаолият бошлаган «Боғбон» агрокомплексида ташкил қилинган «In vitro» лабораториясида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари вегетатив усулда замонавий технологиялар асосида етиштирилмоқда. далее...»» |
12.03.2013
Интерактив бизнес-семинарларни бошлаймиз
«Baker Tilly Uzbekistan» ва «Norma» компаниялари гуруҳларининг биргаликдаги ҳамкорлиги лойиҳаси доирасида семинарлар бўлиб ўтди, улар интерактив семинарлар туркумини бошлаб берди. далее...»» |