Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 41 / ҚҚС хусусида

Импорт шартнома туздингизми – ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтинг

 

Амалиётда бухгалтер ҳаммасини назорат қила олмайдиган вазиятлар ҳам бўлади, бунда импорт шартномаси тузилганлиги ҳамда соддалаштирилган тартибда солиқ тўлашдан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиш мажбуриятлари эътибордан четда қолиб кетиши мумкин. Бундай вазиятда нима қилиш керак? Масала юзасидан buxgalter.uz маслаҳат беради.

 

– Таъкидлаш жоизки, импорт қилувчилар ҚҚС ва фойда солиғини тўлашлари шарт, улар айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ҳақли эмас (СК 462-м. 2-қ. 1-б.).

Бўлғуси ҚҚС тўловчи сифатида биринчи марта импорт шартнома тузган бўлсангиз, даромад миқдоридан қатъи назар, ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтишингиз шарт. Бунда нима олиб ўтилаётганлиги муҳим эмас, у хоҳ ишлаб чиқариш учун хом ашё ва материаллар, хоҳ қайта сотиш учун товарлар ёки асосий воситалар бўлсин.

Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мол-мулк товар ҳисобланади (БК 13-м.). Импорт шартнома тузилган ойдан кейинги ойдан бошлаб ҚҚС тўлашга ўтишингиз лозим.

 

Вазиятни шартли мисолларда кўриб чиқамиз.

 

1-мисол. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи Ўзбекистон қурилиш компанияси пудрат шартномаси бўйича буюртмачи бўлган хорижий компания манзилига келган импорт материалларни божхонада тозалаш ишларини амалга оширади.

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи Ўзбекистон қурилиш компанияси пудрат шартномаси бўйича хорижий компанияга қурилиш хизматларини кўрсатади. Пудрат шартномаси доирасида пудратчи буюртмачи манзилига келган импорт материалларни божхонада тозалаш ишларини амалга оширади. Буюртмачи томонидан тузилган импорт шартномаси бўйича пудратчи юкни қабул қилиб олувчи бўлади. Буюртмачи пудратчига алоҳида инвойс бўйича божхона тўловларини қоплаб беради.

Мазкур вазиятда пудратчи импорт қилувчи ҳисобланмайди, шу сабабли у ҚҚС тўлашга ўтмайди.

БЮДда 8-устунда қуйидагилар кўрсатилади:

божхонада тозалашни амалга оширадиган юкни қабул қилиб олувчи – пудратчи;

импорт қилувчи – буюртмачи. Бунда Божхона кодексида божхона тўловлари бошқа шахс (импорт қилувчи бўлмаган) томонидан тўланиши тақиқланмаган (БК 295-м.).

 

2-мисол. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи – айланмадан олинадиган солиқни тўловчи ўз эҳтиёжлари учун уруғлар ва қишлоқ хўжалиги техникасини импорт қилади. Бунда унинг қишлоқ хўжалиги экинлари майдони 50 гектардан кам, жами даромади эса 1 млрд сўмдан ошмайди. Шунга қарамай, у импорт шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан бошлаб ҚҚС тўлашга ўтиши шарт.

 

ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтишни қандай расмийлаштириш керак

Айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиш учун my.soliq.uz даги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтишга аризани тўлдиринг ва ДСИга юборинг. Буни ҚҚС ва фойда солиғи тўланадиган ойдан олдинги ойда амалга ошириш керак (СК 237-м. 3-қ., 462-м. 9-қ.; Низом, АВ рақами 3232, 2.05.2020 й.).

Ихтиёрий равишда айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан воз кечилганда ҳамда ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтилганда қуйидаги муддатлардан кечиктирмай ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза тақдим этилади:

● 31 январдан – февралдан айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан воз кечилганда;

● 30 апрелдан – 1 майдан айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан воз кечилганда;

● 31 июлдан – 1 августдан айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан воз кечилганда;

● 31 октябрдан – 1 ноябрдан айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан воз кечилганда.

 

Дилором САИДОВА, 

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 434 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика