16.02.2021
Нур борки, «соя» бор
ёки лазер нурли кўрсаткичларнинг «сояда қолаётган» жиҳатлари Танганинг икки томони бўлганидек, ҳар бир нарсанинг ҳам ижобий, ҳам салбий жиҳатлари бўлади. Кундалик ҳаётда лазер нурли тарқатгичлар инсонга бир қанча қулайликлар яратади: у бир неча юз метр узоқликдаги объектни кўрсатишга ёрдам беради, ундан ўқув муассасаларида ва катта аудиториялардаги бизнес тақдимотларда ҳам самарали фойдаланишади. далее...»» |
16.02.2021
Хорижий автотранспорт ўз вақтида олиб чиқилмаганда жавобгарликдан озод этилиш мумкин. Фақат...
Маълумки, жорий йилнинг 14 январида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-666-сон Қонун қабул қилинди. Ҳужжат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам тегишли янгиликлар киритилди. далее...»» |
16.02.2021
Ришва иш бермади
Товарларни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган «тадбиркор» божхона ходимига ришва-пора беришга уринган Божхона органларида коррупцияга қарши курашиш ҳамда ушбу иллатга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда. далее...»» |
16.02.2021
Яна бир бор янги БЮД ва бошқа ҳужжатлар ҳақида
Божхона брокерлари уюшмасининг яқинда бўлиб ўтган семинарида ДБҚ Ташқи савдо операциялари ва божхона статистикаси мониторинги бошқармасининг статистика бўлими бошлиғи Нуриддин Ҳайитов Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (АВ рақами 2773-5, 2.11.2020 й.) киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар хусусида гапириб берди. Бу янгиликлар 2021 йил 3 февралдан кучга кирди. ББУ раисининг ўринбосари Энвер Халилов ўз тақдимотида декларацияни тўлдиришнинг алоҳида жиҳатларига эътиборни қаратди ва бу бўйича тушунтиришлар берди. далее...»» |
16.02.2021
Онлайн-НКМ бузилмаса, нима учун абонент тўловини тўлаш зарур?
Тадбиркорлар 2021 йилдан бошлаб онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга техник хизмат кўрсатиш учун ҳар ойлик абонент тўловининг ошганлигини фаол муҳокама қилишмоқда. Давлат солиқ қўмитаси бу борада ўзининг soliq.uz сайтида расмий баёнот берди. Бироқ кўпчиликка ушбу мунтазам тўловлар нима билан асосланганлиги барибир тушунарсиз. НКМ шундоқ ҳам ўзи ишлаб турибди-ку ахир… Уларнинг миқдори нимадан шаклланиши ва уларни тўлаш қанчалик мажбурий эканлигини buxgalter.uz илтимосига биноан «Комкассинтех» уюшмаси раиси Рустам НАРЗУЛЛАЕВ гапириб берди: далее...»» |
16.02.2021
«ҚҚС бўйича қора рўйхат»: контрагентларни текширинг
ДСҚ шартнома тузишдан олдин контрагентни тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини камайтириш тарзидаги ҳуқуқни суиистеъмол қилиш борасида текшириш имконини берадиган янги сервисни ишга туширди. Ундан «лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш» мақсадида фойдаланиш мумкин. Рўйхатда – 396 та корхона. далее...»» |
16.02.2021
Қоғозли ҳисобварақ-фактуралар «қайта бўй кўрсатганда» нима қилиш керак?
Ўтган йилнинг I ярим йиллиги учун ҚҚС ҳисоб-китобларини қайта топшираётган бухгалтерлар боқимонда ҳақида билдиришнома олишди. У қоғоз шаклида расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура бўйича ҳисобга олинган ҚҚС ҳисобига ҳосил бўлади. Вазиятни солиқ консультанти Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди. Эксперт бухгалтерларга 2020 йил I ярим йиллиги учун ҳисоб-китобни қоғоз шаклида расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура бўйича ҳисобга олишни инобатга олган ҳолда қайта топширишга имкон бериш зарур, деб ҳисоблайди. далее...»» |
16.02.2021
«Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ушбу йўналишда давлат органлари ҳамда ташкилотлари ҳамкорлигини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори далее...»» |
16.02.2021
«Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори далее...»» |
16.02.2021
«Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони далее...»» |
16.02.2021
Онлайн-НКМ олдингизми – фойда солиғини камайтиринг
Корхона 2020 йил декабрда 2 та онлайн-НКМни сотиб олган. Ҳар бир хариди 2 100 000 сўмни ташкил қилган, бундан ташқари, кассирга НКМ билан ишлашни ўргатиш учун 223 000 сўмдан ва фискал модуль учун 223 000 сўмдан тўланган. Ҳар бир онлайн-НКМ бўйича умумий харажатлар 2 546 000 сўмни ташкил қилган, жами 2 та онлайн-НКМга 5 092 000 сўм сарфланган. Корхона фойда солиғини ҳар бир НКМни олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, БҲМнинг 10 баравари миқдорига, яъни 1 бирлик учун 2 230 000 сўмга камайтиришга ҳақлидир. 2 та онлайн-НКМ харид қилинганда Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 101-сатрида фойда солиғи бўйича камайтирилган қандай сумма акс эттирилиши лозим? далее...»» |
16.02.2021
Тўқимачилик корхоналарига имтиёзлар
Корхона тўқимачилик-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаради ва экспортга реализация қилади. Киритилган инвестициялар ҳажми – 7,3 млн АҚШ доллари. Ушбу корхона учун 2021 йилда қандай солиқ имтиёзлари амал қилади? далее...»» |
16.02.2021
Халқаро шартномага асосланинг
Ташкилот («A» МЧЖ) ЎзРда рўйхатдан ўтказилган. Ягона муассиси чет эл юридик шахси («В» МЧЖ) ҳисобланади, у Сингапур қонунчилиги бўйича рўйхатдан ўтказилган ва фаолият юритади. Франциянинг «С» компанияси «B» МЧЖ муассиси ҳисобланади. Муассисимиз «В» МЧЖ унга дивидендларни тўлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида Икки томонлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ҳақидаги битим мавжуд. «В» МЧЖ бизга Сингапур резидентлик сертификатини тақдим этди. 1. Муассисимизни дивидендлардан мустақил фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқига эга шахс деб ҳисоблаш мумкинми? Мазкур ҳолатда ЎзР ва Сингапур ўртасидаги Битимни ҳамда ЎзР СКнинг 354, 357, 358-моддаларини қўллаш мумкинми? 2. Ўзбекистон ва хорижий давлат ўртасидаги Битимга мувофиқ норезидентнинг дивидендларига пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладими? далее...»» |
16.02.2021
Умумий овқатланиш корхонаси: қачон ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтмаслик мумкин
Солиқ даврида жами даромади 1 млрд сўмдан ошган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ошиш рўй берган ойдан кейинги ойдан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши керак (СК, ¬461-м. 1-қ.) 2021 йилда умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектлари мажбурий тартибда ўтиш учун чегарани аниқлашда банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадларни ҳисобга олмайдилар (30.10.2020 йилдаги ПФ-6098-сон Фармон 1-б., «а» кичик банди). Мазкур нормани Молия вазирлигининг Бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди. далее...»» |
16.02.2021
Ҳисоб-китобларда қандай БҲМ ва МҲЭКМ қўлланилади
2021 йил 1 февралдан МҲЭКМ 747 300 сўмни, БҲМ – 245 000 сўмни ташкил этади (30.12.2020 йилдаги ПҚ-4938-сон қарорнинг 1-б.). Қандай ҳисоб-китобларда қайси кўрсаткич асос қилиб олиниши лозим? Эътиборингизга йиғма жадвални ҳавола этамиз, унда БҲМ ва МҲЭКМ (2021 йил 1 февралдан бошлаб амал қилади) энг кўп қўлланиладиган ҳолатлар акс эттирилган. далее...»» |
16.02.2021
ҚҚС ва фойда солиғига ўтиш муддатини ўтказиб юборган бўлсангиз
Тадбиркор Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚС ва фойда солиғи тўлаши керак бўлганлигини бир неча ой эътибордан четда қолдирди. Бунда у солиқ органларидан тегишли хабарномалар олмаган. Регулятор томонидан эътирозлар бўлмаслиги учун қандай йўл тутиш лозим? Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ўз тавсияларини берди: далее...»» |
16.02.2021
ҚҚС тўлашга ўтиш учун асос
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхонада товарларни реализация қилиш бўйича айланма 1 млрд сўмга етмайди. 2020 йил апрелда совға сифатида хориждан автомобиль олинган. Бу товар импорти ҳисобланадими ва ҚҚС тўлашга ўтиш учун асос бўладими? далее...»» |
16.02.2021
Ўтган йиллар харажатлари
Корхонамиз фойда солиғи ва ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Йиллик молиявий ҳисоботни топширишга тайёрланяпмиз, дебитор-кредиторлар билан ҳисоб-китобларни, ТМҚни солиштиряпмиз ва бошқа ишларни амалга оширяпмиз. Аввалги йилларда харажатлар ва зарарлар мавжудлигини аниқладик. Уларнинг ҳужжатларини олдик. Ушбу харажатлар асосланган ҳисобланади – фаолиятни амалга ошириш учун сарфланган. Ҳужжатлар билан тасдиқланган ва асосланган харажатларни ҳамда ўтган йиллардаги операциялар бўйича зарарларни СКнинг 305-моддасига мувофиқ чегириладиган харажатларга киритиш мумкинми? далее...»» |
16.02.2021
БҲМСдан воз кечишга ҳали эрта
МҲХСга ўтишда бухгалтерия ҳисобини халқаро ва миллий стандартлар бўйича параллел тарзда юритиш зарурми? «TRI-S-AUDIT» аудиторлик ташкилоти директори Светлана ГОЛОСОВА ушбу масала юзасидан профессионал фикри билан ўртоқлашди: далее...»» |
16.02.2021
Давлат активларини хусусийлаштириш жараёни соддалаштирилди
Президентнинг 11.02.2021 йилдаги ПФ-6167-сон Фармони билан давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари белгиланди. далее...»» |