Корхона тўқимачилик-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаради ва экспортга реализация қилади. Киритилган инвестициялар ҳажми – 7,3 млн АҚШ доллари.
Ушбу корхона учун 2021 йилда қандай солиқ имтиёзлари амал қилади?
– 2020 йил 1 январдан бошлаб белгиланган тартибга мувофиқ:
● ҳисобот даври натижалари бўйича ялпи тушумнинг умумий ҳажмида тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларининг экспорти 60%дан кам бўлмаган экспорт улушига эга бўлган корхоналар 2023 йил 1 январга қадар мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади;
● тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналарининг фойда солиғи бўйича солиққа тортиладиган базаси 7 йил давомида тенг улушларда замонавий тозалаш ва канализация иншоотларини қуриш бўйича харажатлар суммасига камайтирилади (16.09.2019 йилдаги ПҚ-4453-сон қарорнинг 3-б.).
Товарларни экспортга реализация қилишдан айланмага 0%лик ставка бўйича ҚҚС солинади. Бунда корхона кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиши мумкин (СК 260-м. 1-қ. 1-б., 266-м. 1-қ. 1-б.).
Товарларни экспорт қилишдан олинадиган даромадлар жами даромаднинг камида 15%ини ташкил этса, товарларни экспортга реализация қилишдан олинган фойдага 0%лик ставка бўйича фойда солиғи солинади (СК 337-м. 1-қ. 6-б., 8-қ.).