Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 44 / Бизнинг маслаҳатлар

Ер қаъридан ўз фаолиятимизда фойдалансак...

Корхонамизда (умумбелгиланган солиқлар тўловчиси) тош-қум саралаш цехи мавжуд бўлиб, чақиқ тош ва қум ишлаб чиқариш мақсадида шағал кавлаб оламиз. Ишлаб чиқарилган чақиқ тош ва қумнинг бир қисми реализация қилинади, бир қисми корхонанинг темир-бетон цехида ишлатилади.

Бундай ҳолда корхонада ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ қандай ҳисобланади?

МЧЖ бош бухгалтери.

 


– Солиқ кодексининг 244-моддасига кўра кавлаб олинган (ажратиб олинган) тайёр маҳсулотнинг ҳажми ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиш объекти ҳисобланади.

Тайёр маҳсулотлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси белгиланган ва реализация қилиш ёки топшириш, шу жумладан бепул бериш, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида ўз истеъмоли ва бошқа эҳтиёжлари учун мўлжалланган фойдали қазилма (фойдали компонент) тайёр маҳсулот деб эътироф этилади.

Солиқ солиш объекти тайёр маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида аниқланади. Солиқ кодекси 245-моддасининг биринчи қисмида ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш учун, агар ушбу модданинг олтинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, кавлаб олинган (ажратиб олинган) тайёр маҳсулот ҳажмининг ҳисобот даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳосида ҳисоблаб чиқилган қиймати солиқ солинадиган база эканлиги белгиланган. Шунингдек, ушбу модданинг олтинчи қисмида тайёр маҳсулот (тайёр маҳсулотнинг бир қисми) бошқа тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш учун хом ашё бўлган ёки тайёр маҳсулот (қайта ишлаб ҳосил қилинган маҳсулот) ўзининг ишлаб чиқариш ёки хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланилган ҳолларда бундай маҳсулот учун солиқ солинадиган база кавлаб олинган (ажратиб олинган) тайёр маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, агар корхонангиз ҳақиқатан ҳам кавлаб олинган шағалдан қайта ишлаш жараёнида чақиқ тош ва қум ишлаб чиқараётган бўлса, яъни кавлаб олинган тайёр маҳсулот (шағал) бошқа тайёр маҳсулотни (чақиқ тош ва қумни) ишлаб чиқариш учун хом ашё бўлса, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган база кавлаб олинган шағалнинг ишлаб чиқариш таннархи бўлади.

Прочитано: 2609 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика