Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 44 / Бизнинг маслаҳатлар

Балиқдан солиқ

2010 йилга қадар корхона ҳудудида шағали тўла кавлаб олиниб, сув ҳавзасига айлантирилган 95 га ер майдони мавжуд бўлган, ушбу  сув ҳавзасида шу даврга қадар балиқчилик билан шуғулланиб келинган. Корхона ушбу балиқчилик билан шуғулланилган сув ҳавзаси учун ер солиғини Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарори 19-иловасининг 4-жадвалига асосан ҳисоблаб тўлайдими ёки 7-жадвалига асосанми?

МЧЖ бош бухгалтери.

 

           – Саволингиз бироз нотўғри шакллантирилган, яъни унда корхонангиз 2010 йилга қадар балиқчилик билан шуғулланганлиги ёзилиб, 2013 йилда 2012 йилдаги ер солиғи ставкаси бўйича солиқ тўлаш масалалари сўралган.

Шунинг учун саволингизнинг умумий мазмунидан келиб чиқиб, қуйидагиларни таъкидлашни лозим топдик. Солиқ кодексининг 365-моддасида қонун ҳужжатларига мувофиқ қишлоқ хўжалигини юритиш учун эгалик қилишга, фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкаси солиқ солиш объекти эканлиги, 366-моддасида эса солиқ солинадиган ер участкаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган норматив қиймати солиқ солинадиган база эканлиги белгиланган.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган норматив қиймат, яъни ҳар бир хўжалик бўйича қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қиймати Ўзбекистон Республикасидаги қишлоқ хўжалик товарлари ишлаб чиқарувчиларнинг қишлоқ хўжалик ерлари меъёрий баҳосини аниқлашнинг муваққат йўриқномаси (АВ томонидан 19.04.2006 йилда 1563-сон билан рўйхатдан ўтказилган) асосида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан белгиланади.

Шундан келиб чиқиб, белгиланган мезонларга мувофиқ ягона ер солиғи тўловчиларига киритилган балиқчилик хўжаликлари эгаллаган ер майдонлари бўйича ягона ер солиғини саволингизда кўрсатиб ўтилганидек ПҚ-1887-сон қарорнинг 19-иловаси жадвалларида белгиланган ставкалар бўйича эмас, балки туман бўйича ўртача норматив қийматдан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб тўлайди.

Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарори 20-иловасига мувофиқ 2013 йил учун ягона ер солиғи ставкаси норматив қийматга нисбатан 6 фоиз қилиб белгиланган.

Прочитано: 2357 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика