Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 44 / Солиқ солиш

Меъёрнинг чегарасини ўзингиз белгилайсиз

Фирмамиз ходимимизнинг шахсий SPARK енгил автомобилидан фойдаланади. Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартибига (ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарорига 3-илова) кўра биз қўшимча ҳақ тўлашимиз мумкин. Марҳамат қилиб айтсангиз, биз ходимга қўшимча ҳақнинг қандай энг юқори суммасини тўлай оламиз?

Бундай қўшимча ҳақ суммасига ЖШДС, суғурта бадаллари (6%), Пенсия жамғармасига (1%), ШЖБПҲга ажратмалар солинадими?

МЧЖ бухгалтери.

 

 

        – Меҳнат кодексининг 173-моддаси иш берувчиларга ўз ходимларига шахсий автотранспортдан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш ҳуқуқини беради. Уларни қоплаш миқдорлари ва тартиби жамоа шартномаси билан, агар у тузилмаган бўлса – ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича белгиланади. Бунда махсус Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартибига (ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарорига 3-илова) амал қилиш керак.

Компенсация, мулкчилик шаклидан қатъи назар, ишлаб чиқариш фаолияти мунтазам хизмат юришлари билан боғлиқ бўлган  корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ходимларига ушбу хизмат юришлари учун (бундан хизмат сафарлари мустасно) уларнинг шахсий мулкида бўлган енгил автомобиллардан фойдаланилганда тўланади.

2011 йилнинг 1 январидан бошлаб компенсация миқдорлари автомобиллар моторининг от кучи сонига қараб қуйидаги миқдорларда тўланади:

 

От кучи сони

 

Бир ой учун

компенсациянинг

чекланган миқдори

100 от кучидан юқори

 

ЭКИҲнинг 4,5 баравари

 

70 от кучидан 100 от

кучигача

ЭКИҲнинг 3,5 баравари

 

70 от кучигача

 

ЭКИҲнинг 2 баравари

 

Хизмат юришларида шахсий енгил автомобилларидан фойдаланадиган ходимларга

компенсация тўлаш учун асос бўлиб корхона раҳбарининг буйруғи ҳисобланади. Уни олиш учун ходимлар корхона, муассаса, ташкилот бухгалтериясига шах

сий автомобиль техник паспортининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхасини тақдим этадилар.

Саволингизда автомобиль тўғрисидаги тўлиқ ахборот мавжуд эмас. SPARK автомобилининг турли русумлари турлича двигатель қувватига эга.

 

Автомобиль русуми

 

Двигатель қуввати, от кучида

 

SPARK L, LS

SPARK LT

68

81

Шахсий автомобилнинг русумини аниқлаб, сиз ундан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация миқдорини ҳисоблаб чиқара оласиз. Меъёрлар доирасидаги компенсация суммаси ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинмайди, Солиқ кодекси (СК) 171-моддасининг иккинчи қисмига кўра ходимнинг жами даромадига киритилмайди ва унга СКнинг 306 ва 307-моддаларига мувофиқ тўловлар ва суғурта бадаллари солинмайди.

Ўзининг молиявий имкониятларидан келиб чиқиб корхона белгиланган меъёрлардан ошадиган компенсацияни тўлаши мумкин. Бундай ҳолда унинг меъёрлардан ортиқча қисми ходимнинг жами даромадига киритилади ва унга:

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (СКнинг 172-моддаси, 174-моддасининг 11-банди) ва, тегишинча, ШЖБПҲга ажратмалар;

ягона ижтимоий тўлов ва меҳнат ҳақи тарзидаги даромадлар сифатида суғурта бадаллари (СКнинг 306, 307-моддалари) солинади.

Шуни ҳисобга олиш лозимки, агар корхона фойда солиғи тўловчиси бўлса, СК 147-моддасининг 11-бандига кўра, компенсациянинг меъёрдан ортиқча суммаси чегирилмайдиган харажат деб эътироф этилади.

Прочитано: 2427 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика