Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 44 / Амалиёт

Балиқчилик: истиқбол ва режалар

Юртбошимиз Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг нав­батдан ташқари сессиясида сўзлаган нут­қида тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини янада жадал ривожлантириш зарурлигига алоҳида урғу берди. “Бу борада энг оғир масала шуки, фермер ўзи етиштирадиган, ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни кимга ва қандай сотади? Шунинг учун аввало бундай маҳсулотларнинг бозорини ташкил қилиш ҳақида ўйлаш зарур”, деди Президентимиз. Фермерлар билан бўлган алоҳида суҳбатда эса етти хазинанинг бири бўлган балиқчиликни ривожлантириш, бу соҳада мавжуд бўлган имкониятларни тўлиқ ишга солиш ҳақида қимматли маслаҳатлар ўртага ташланди.

 

 

Ҳақиқатан ҳам тиббиётда балиқнинг фойдаси, инсон саломатлигида тутган ўрни катта эканлиги кўп бора исботланган.  Соҳани ривожлантириш борасида солиқ ходимлари олдида ҳам масъулиятли вазифалар турибди, яъни балиқчиликни яхши йўлга қўйиш, хусусан, иқтисодий, молиявий томондан учраб турадиган қийинчиликларни бартараф этишда тадбиркорларга ҳамкор бўлиш солиқ хизмати ходимлари зиммасига юкланган. Вилоятимизда ушбу парҳезбоп ва фойдали неъматни етказиб бериш борасида барча ишлар режа ва белгиланган меъёрий талаблар асосида ташкил этилаётганлигини таъкидлаш жоиз. Аҳолининг балиқ маҳсулотига бўлган эҳтиёжини қоплашда сунъий ҳавзаларни кўпайтириш борасидаги ишларимиз яхши натижалар бераётир.

Сунъий ва табиий сув ҳавзалари ташкил этиб, самарали фаолият олиб бораётган балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларимиз сони вилоятимизда кун сайин ошиб бормоқда. Ишнинг кўзини биладиган ана шундай фермерларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан бу соҳада давлатимиз томонидан белгилаб берилган чора-тадбирлар режаси муваффақиятли амалга оширилаётир. Жумладан, вилоятимизда жорий йилнинг тўққиз ойида янгидан 24 та балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш режалаштирилган эди, шу кунгача амалда уларнинг сони 40 тага етди. Бу хўжаликларнинг 70 гектар майдони табиий сув ҳавзаларидан, 726 гектар майдони сунъий сув ҳавзаларидан иборат.

Маълумки, ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти, шу жумладан фермерлик ҳам  молиявий кўмакка эҳтиёж сезади. Воҳамизда балиқчиликни ривожлантиришда ана шу банк кредитлари қўл келмоқда. Шу йилнинг бошида Халқ банки туман бўлими томонидан ажратилган 10 млн сўмлик кредит эвазига “Аслиддин Орифжон” фермер хўжалиги (Ғузор тумани) ўрнида балиқчилик хўжалиги ташкил этилди. “Ғиштли чўртан балиғи” хусусий корхонаси (Қамаши тумани) учун ер майдонлари ажратилиб, “Микрокредитбанк”дан олинган кредит эвазига балиқчиликни ривожлантириш йўлга қўйилди. Қарши туманидаги “Рустам Усмон”, Касби туманидаги “Саидмамат полвон Саидов” фермер хўжаликлари,  Китоб туманидаги “Холиқов Санжар” деҳқон хўжалиги, Косон туманидаги “Сарвар Самандар” МЧЖ, Чироқчи туманидаги  “Ишбилармон балиқчи”, “Олтинсой маренкаси” фирмалари, “Давронбек Шавкатович” фермер хўжаликлари ҳам банклардан имтиёзли кредит олишиб, ана шу маблағлар эвазига табиий­ ва сунъий сув ҳавзаларида балиқ чавоқларини парвариш қилмоқдалар.

Балиқчиликни банк ёрдамисиз, ўз маблағ ва жамғармалари ҳисобидан ривожлантириб келаётган тадбирли-ташаббускор фермерлар ҳам йўқ эмас.  “Бозоров Хайрулло” фермер хўжалиги (Ғузор тумани), “Султонмуродов Сардор” ХБК (Нишон тумани), “Қорасув боғи ором” хусусий корхонасида (Қамаши тумани) ана шундай ғайратли, ишнинг кўзини биладиган инсонларнинг саъй-ҳаракатлари билан балиқчилик ривожланиб бормоқда. 

Соҳани ривожлантириш юзасидан белгиланган режа ҳам вилоятда ошиғи билан бажарилди: жорий йилнинг бугунги ҳолатида ташаббускорларнинг 314,8 млн сўм маблағларини жалб этиш белгиланган бўлса, бу режа амалда 554 млн сўмга уддаланди. Фермерларимизга ҳам 306 млн сўмлик ўрнига амалда 606 млн сўм банк кредитлари олиб берилди.

Абдулла ЖОВЛИЕВ,

Қашқадарё вилоят
ДБҚ юридик шахсларни солиққа тортиш бўлими бошлиғи.

Прочитано: 3802 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика