Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 44 / Бизнинг маслаҳатлар

Дори нархи қанча бўлиши керак? ёки савдо устамаси неча фоизни ташкил этиши мумкин

Корхонамиз дори воситаларини  улгуржи ва чакана  сотиш фаолиятини амалга ошириб боради. Қуйидаги саволларимиз мазкур товарларни улгуржи ва чакана сотишда уларга қўйиладиган савдо устамаларига доирдир.

1. Марказий банкнинг тегишли лицензиясига эга бўлган корхоналар томонидан импорт бўйича сотиб олиниб, чакана савдо корхоналарига етказиб бериладиган дори-дармон воситаларига савдо устамаси неча фоиз миқдорида қўйилади ва ушбу операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

2. Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари чакана савдода сотилганда сотиш нархлари қандай шакллантирилади?

Ж.Султонов,

“Вигет импекс” корхонаси директори.

Қашқадарё вилояти, Китоб тумани.

 

        – 1. Вазирлар Маҳкамасининг «Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига (14.01.1999 йилдаги 19-сон) асосан соғлиқни сақлаш даволаш муассасаларида ва чакана дорихона тармоғида дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларига (ЎзР Марказий банки лицензияларига эга бўлган корхоналар томонидан импорт бўйича олиб келинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларидан ташқари) нарх белгилашнинг ягона тартиби жорий қилинган. Бунда дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари етказиб беришда қатнашувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун 20 фоиздан ортиқ бўлмаган, чакана савдо учун 25 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорлардаги чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда шартномавий нархлар бўйича улгуржи ва чакана савдо тармоғи орқали сотилиши белгиланган.

Бундан ташқари, Дори-дармонлар ва тиббиётга оид буюмларини сотишда савдо устамаларини қўллаш тўғрисидаги низом (АВ томонидан 29.09.2000 йилда
974-сон билан рўйхатдан ўтказилган)
Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.1999 йилдаги
19-сон, 29.06.2000 йилдаги 245-сон, 5.08.2000 йилдаги 307-сон қарорлари асосида ишлаб чиқилган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи савдога етказиб беришда ва чакана дорихона тармоғида сотишда савдо устамаларини қўллашни назарда тутади.

Ушбу Низомга асосан Марказий банкнинг лицензиясига эга бўлган хўжалик субъектлари томонидан импорт бўйича сотиб олинган ҳамда тиббиёт муассасаларига, чакана савдо корхоналарига ва бошқа истеъмолчиларга етказиб бериладиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларига нархлар БЮДда кўрсатилган товарни, божхонада расмийлаштирилган санага Марказий банкнинг курси бўйича ҳамда Марказий банкнинг курси билан эркин курс ўртасидаги фарқи билан божхона қиймати, Ўзбекистон Республикасининг чегарасига товарни етказиб келтириш билан боғлиқ бўлган транспорт харажатлари ва томонларнинг келишувига асосан белгиланган улгуржи-чакана савдо босқичидаги савдо устамаси, ҳукуматнинг 5.08.2000 йилдаги 307-сон қарори билан белгиланган товар етказиб беришда қатнашувчи воситачиларнинг сонидан қатъи назар, сотиб олиш қийматининг 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда савдо устамаси ҳисобга олиниб белгиланади.

Бошқа корхоналар томонидан тиббиёт муассасалари, чакана савдо корхоналари ва бошқа истеъмолчиларга етказиб бериладиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларига нархлар товарни харид қилиш қиймати ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 5.08.2000 йилдаги 307-сон қарори билан ўрнатилган товар етказиб беришда қатнашувчи воситачиларнинг сонидан қатъи назар, сотиб олиш қийматининг 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда савдо устамасидан келиб чиқиб белгиланади.

Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюм­ларини кирим қилишда харид қиймати қуйидаги формула билан аниқланади:

X = ШҚ + Б + Кф + Бх,

бунда: X – импорт қилинган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг харид қиймати («Товарлар» ҳисобварағининг дебети);

ШҚ – импорт қилинган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг Божхона юк декларацияси тўлдирилган санага бўлган Марказий банкнинг курсидан келиб чиқиб белгиланган шартномавий қиймати;

Б – Марказий банкнинг курси бўйича белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилган божхона тўловлари;

Кф – Божхона юк декларацияси тўлдирилган санага бўлган Марказий банк курсидан келиб чиқиб белгиланган шартномавий қиймат ҳамда эркин курс ўртасидаги курсли фарқ;

Бх – Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш харажатларининг таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) 1.1, 1.2-бандларига мувофиқ товарни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган шаклланадиган бошқа харажатлар.

Импорт қилинган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини кирим қилинган санага Марказий банк курси билан эркин курс ўртасидаги фарқи «Келгуси даврлар даромадлари» бухгалтерия ҳисобварағида акс эттирилади ва чет эллик маҳсулот етказиб берувчига бўлган кредиторлик қарзлари узилиб борилиши билан молия-хўжалик фао­лиятининг натижаларига киритилади.

Ушбу операциялар 21-сон БҲМСга мувофиқ, бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

– импорт қилинган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг шартномавий қиймати Божхона юк декларацияси тўлдирилган санага бўлган Марказий банкнинг курси бўйича кирим қилинади:

Дт «Товарлар»

Кт «Маҳсулот етказиб берувчилар билан ҳисоблашиш»

– бир вақтнинг ўзида Марказий банки курси ва эркин курс ўртасида шу санага бўлган курсли фарқнинг суммасига:

Дт «Товарлар»

Кт «Келаси даврлар даромадлари»

– товар импорт қилинишида юзага келадиган божхона тўловлари ва бошқа тўловлар:

Дт «Товарлар»

Кт «Бюджет билан ҳисоблашиш»

Кт «Бошқа дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоблашиш»

чет эллик маҳсулот етказиб берувчига товар қиймати тўланишида:

– товарнинг БЮД бўйича қийматга:

Дт «Маҳсулот етказиб берувчилар билан ҳисоблашиш»

Кт «Валюта ҳисобварағи»

– эркин айирбошланадиган валютанинг харид қилишдаги айирбошлаш курси суммасига ҳамда Марказий банк белгилаган курс ўртасидаги фарқига:

Дт «Келаси даврлар даромадлари»

Кт «Валюта ҳисобварағи».

Йилнинг ҳар чораги охирида «Келаси даврлар даромадлари» ҳисобварағи бўйича сальдо «Фойдалар ва зарарлар» ҳисобварағига курсли фарқ сифатида киритилади.

Дори-дармон ва тиббиёт буюмларининг харид қилинган қиймати савдо устамасини ҳисоблаб чиқаришга база бўлади.

Улгуржи савдо орқали етказиб беришда бир қанча воситачилар қатнашса, мазкур етказиб беришда қатнашаётган томонларнинг келишуви бўйича улгуржи савдо орқали етказиб берувчилар учун белгиланган савдо устамаларининг энг кўп миқдорини бўлиш қўлланилади. Масалан:

Бунда нархларни чегаралаш қуйидагича амалга оширилади: 50 тийингача чегаралаш камайтирилиш тарафига, 50 тийиндан ортиғи кўпайтирилиш тарафига амалга оширилади.

Сотиладиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларига ҳисоб-китоб ҳужжатлари расмийлаштирилганда албатта базавий нархи, кейинчалик сотишни амалга оширувчи корхонанинг харид нархи ва у томондан қўлланилган устама ҳақ кўрсатилади.

2. Чакана дорихона тармоғи корхоналари Марказий банк лицензиясига эга бўлганлар томонидан импорт бўйича олиб кириладиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи савдо бўйича етказиб берувчи ва чакана савдо корхонаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 5.08.2000 йилдаги 307-сон қарори билан белгиланган миқдорлар доирасида чакана савдо қисмидаги устама ҳақ қўшилиш йўли билан шаклланган эркин (шартномавий) чакана нархлар бўйича сотади. Бунда Марказий банк лицензиясига эга бўлганлар томонидан олиб кирилаётган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларига улгуржи-чакана савдо боскичларида қўйиладиган умумий савдо устамаси (воситачиларнинг сонидан қатъи назар), дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари харид нархларининг 20 фоизидан ошмаслиги керак.

Чакана дорихона тармоғи корхоналари бошқа дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.1999 йилдаги 19-сон қарори билан чакана савдо қисмида энг кўп миқдори белгиланган харид нархига 25 фоизидан ортиқ бўлмаган савдо устамасини қўшиш йўли билан шаклланган эркин (шартномавий) чакана нархларда сотадилар.

Улгуржи чакана савдо муассасалари ўзларининг хусусий чакана савдо тармоқлари орқали дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари савдосининг харид нархлардаги ҳар бир қисмининг устама ҳақини қўллаб, харажатларни алоҳида ҳисобга олиш шарти билан сотилишини амалга оширади. Бунда устаманинг умумий миқдори Марказий банк лицензиясига эга бўлганлар томонидан импорт бўйича олиб кирилаётган дори-дармон ва тиббиёт буюмлари 20 фоиз ҳамда бошқаларга 50 фоиздан ошмаслиги керак.

Жавобни экспертимиз

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

 

Прочитано: 6471 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика