Norma.uz

Янги очилган ҳолатларга биноан

Янги очилган ҳолатлар бўйича ишни кўриш чоғида ариза берувчи ўз позициясини хўжалик судлари биринчи инстанцияда ишни кўраётганда қўллайдиган қоидалар билан асослади.

Янги очилган ҳолатлар бўйича ишни кўраётганда хўжалик судлари қандай қоидаларга амал қилишини билмоқчи эдим.

Т.Қулонов, МЧЖнинг шерик муассиси.

Ангрен шаҳри.


        – Хўжалик суди суд ҳужжат­ларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ишларни кўриш чоғида Хўжалик процессуал кодексининг (ХПК) 24-боби ва Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳуж­жатларини янги очилган ҳо­латлар бўйича қайта кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжа­лик процессуал кодексининг қўлланиши ҳақида”ги қарорига (25.07.2003 йилдаги 111-сон, бундан кейин – ОХС Пленумининг Қарори) амал қилади. Ушбу иккала ҳужжатда бундай ишларни кўришнинг қуйидаги қоидалари қайд этилган:

суд ҳужжатини ХПКнинг 204-моддасида назарда тутилган қуйидаги асослар мав­жуд бўлганда қайта кўриш мумкин:

1) аризачига маълум бўлма­ган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар;

2) гувоҳнинг била туриб ёл­ғон кўрсатувлар бергани, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса бергани, таржимоннинг била туриб нотўғри таржима қилгани, ҳужжатлар ёки ашёвий далилларнинг сохталиги, бу ҳол суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган ва ноқонуний ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса;

3) ишда иштирок этувчи шахс­лар ёхуд улар вакиллари ёки судьяларнинг шу ишни кўриш вақтидаги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган жиноий қилмишлари;

4) ушбу ҳал қилув қарорини қабул қилишга асос бўлган хўжалик судининг ҳужжати ёки суднинг ҳал қилув қарори, ҳукми ёхуд бошқа органнинг қарори бекор қилинганлиги;

аризани қайта кўрилаётган ҳужжатни қабул қилган хўжалик суди кўриб чиқади;

● қайта кўриш тўғрисидаги аризани ишда иштирок этган шахслар бериши мумкин, хўжалик судлари эса ўз ташаббусларига кўра ўзлари қабул қилган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришлари мумкин эмас;

● ариза суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳолатлар очилган кундан бошлаб 1 ойдан кечиктирмай берилиши керак;

● қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳо­лат­лар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани хўжалик суди у келиб тушган кундан бошлаб бир ой ичида кўриб чиқади;

● хўжалик суди аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича аризани қаноатлантириш ва суд ҳужжатини бекор қилиш ёки буни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради;

аризани қаноатлантириш тўғ­рисидаги ажрим устидан шикоят қилинмайди ва дарҳол қонуний кучга киради. Рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан апелляция ёки кассация инстанцияларига умумий асосларда шикоят қилиниши мумкин.

 

 

____________________________________________________________________________________________________________

 

 

        2012 йилда хўжалик суди суднинг ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиш тўғрисида ажрим чиқарди. Ушбу ҳолатлар суд томонидан кейинчалик бекор қилинган, янги очилган ҳолатлар эса тегишинча керак бўлмай қолган бошқа иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилиниши боис юзага келган.

Хўжалик суди 2012 йилда чиқарилган ажримни янги очилган ва кейинчалик керак бўлмай қолган ҳолатлар бўйича қайта кўришга ҳақлими?

Ғ.И.Ализода, юрисконсульт.

Сирдарё вилояти.

 

– Аввало шуни таъкидлаш лозимки, Хўжалик процессуал кодексининг (ХПК) 204-мод­дасида назарда тутилган суд ҳуж­жатларини янги очилган ҳо­латлар бўйича қайта кўриш учун асосларнинг рўйхати батафсил ҳисобланади. Бундай асослардан бири мазкур ҳужжатни қабул қилишга асос бўлиб хизмат қилган бошқа иш бўйича суд ҳужжатини бекор қилиш ҳисобланади (ХПК 204-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди).

Шу тариқа, сиз сўз юритаётган ажрим бекор қилинган ҳужжат ҳақиқатан ҳам хўжалик судининг қайта кўрилаётган суд ҳужжатининг асосига қўйилгандагина қайта қўрилиши мумкин (ОХС Пленумининг Қарори 7-банди).

Келтирилган ҳолда суд ҳуж­жати устидан шикоят қилиш ҳақида эмас, балки уни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисида сўз боряпти. Мазкур фарқ жуда муҳим, чунки ОХС Пленумининг Қарори 14-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ янги очилган ҳолатлар бўйича аризани қаноатлантириш ҳақидаги ажрим устидан шикоят берилмайди. Бу эса ишда иштирок этувчи шахс­ларнинг янги очилган ҳолатлар бўйича аризани қаноатлантириш тўғрисида чиқарилган ажримни бекор қилиш хусусида апелляция, кассация ёки назорат тартибида шикоят (протест) билан мурожаат қилиши мумкин эмаслигини билдиради. Айни вақтда ХПКнинг 208-моддасида ҳам, ОХС Пленумининг Қарорида ҳам янги очилган ҳолатлар бўйича илгари чиқарилган ­ажримни қайта кўришга ХПКнинг 204-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда тақиқ назарда тутилмаган.

 

                Павел СИЛЬНОВ, адвокат.

Прочитано: 2973 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика