Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 43 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

 

        Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2013 йил 7 октябрда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги ЎРҚ-355-сон Қонун имзоланди. Мазкур Қонунга биноан:

 

• ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ

КАФОЛАТЛАРИ КУЧАЙТИРИЛДИ

«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ иш берувчи иш жойларининг белгиланган энг кам миқдори ҳисобидан иш жойларига ишга жойлаштириш учун Қонунда белгиланган тартибда маҳаллий меҳнат органлари ва бошқа органлар томонидан юбориладиган шахсларни ишга қабул қилиши шарт.

Ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатлардан фойдаланадиган аҳоли тоифасига қуйидагилар киритилади:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахсларга, одам савдосидан жабрланганларга ва ҳоказоларга ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлайди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини яратишга доир қарорларини бажармаганлик учун, шунингдек аввал талабнома берилган, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим олган ёки касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва малакасини оширишга юборилган шахсларни ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилади.

Айтиб ўтилган ҳуқуқбузарликларга қўлланиладиган айбдор мансабдор шахсларга солинадиган жарималар тарзидаги санкциялар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли қўшимчалар киритиш йўли билан белгиланди. Ҳуқуқбузарликлар биринчи марта ёки такрор содир этилганлигига қараб ЭКИҲнинг 3 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинади.

Қонунга аҳолини иш билан таъминлашга доир бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилди.

 

• ЭНЕРГИЯДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНМАГАНЛИК УЧУН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ КУЧАЙТИРИЛДИ

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг электр ва ис­сиқ­лик энергиялари беҳуда сарфланганлиги учун жавобгарликни белгиловчи нормаси қўшимча қисм билан тўл­дирилди, унга мувофиқ худди шундай ҳуқуқбузарлик так­рор содир этилган тақ­дирда, энг кам иш ҳақининг 15 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солинади.

Шунингдек, «Энергиядан оқилона фой­даланиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгар­тиришлар киритилиши билан энергия ҳосил қилиш ва уни сарфлаш соҳасидаги корхона ва ташкилотлар мансабдор шахсларининг жавобгарлиги кучайтирилди. Энди энергиядан оқилона фойдаланмаганлик учун ташкилотларнинг мансабдор шахслари шахсан жавобгарлик бўладилар. Илгари юридик шахс­ларга нисбатан қуйидаги ҳолатларда жазо чоралари қўлланилган:

энергиянинг сифат кўрсаткичлари бузилган;

энергиянинг бевосита нобудгарчилиги асбоблар ёрдамида ёки норматив усул билан аниқланган;

энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичлари норматив ҳужжатлар талабларига мос келмайдиган маҳсулот ишлаб чиқарилган;

энергия сарфланишини асбоб ёрдамида ҳисобга олиш бузилган;

сертификатлаштирилмаган энергетика асбоб-ускуналаридан, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг элементларидан фойдаланилган;

мавжуд иккиламчи энергия ресурсларидан фойдаланишнинг белгиланган улуши таъминланмаган.

Бундан буён мазкур қоидабузарликлар учун мансабдор шахслар маъмурий тартибда жавобгарликка тортилади, бироқ бу энергия ҳосил қилиш ва уни сарфлаш соҳасида шуғулланаётган юридик шахсларни ўзлари етказган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятидан озод этмайди.

“Стандартлаштириш тўғрисида”ги, “«Маҳ­сулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»” қонунларга ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Чунончи, давлат инспекторларининг илгари текширилган маҳсулот стандартларнинг мажбурий талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда уни ишлаб чиқаришни тақиқлаш ёки реализация қилишни (етказиб беришни, сотишни), ундан фойдаланишни (уни ишлатишни) тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажармаганлик учун хўжалик фаолияти субъектларининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликка тортилади

Тегишли кўрсатмаларни бажармаганлик учун жазо чоралари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган. Мазкур ҳуқуқбузарликлар энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган сертификатлаштирилмаган маҳсулотни реализация қилганлик учун иқтисодий санкциялар ҳам бекор қилинди. Мазкур ҳолатда тайёрловчининг (тадбиркорнинг) мансабдор шахс­лари ва якка тартибдаги тадбиркор-тайёрловчилар маъмурий жавобгарликка тортилади. Бунда маъмурий жазо чораси қўлланилганлиги тайёрловчиларни (тадбиркорларни) мажбурий сертификатлаштиришни ўтказишдан озод қилмайди.

 

НОТАРИУС ФАОЛИЯТИДА

АУДИО-, ВИДЕО- ВА СУРАТГА

ОЛИШГА РУХСАТ ЭТИЛДИ

Адлия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 30.09.2013 йилда 2090-7-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Биринчидан, ҳужжат билан нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга оширишда аудио, видео ва фото қурилмалардан фойдаланишлари мумкинлиги белгиланди. Бироқ нотариуслар уларга мурожаат қилган шахсларни бу ҳақда огоҳлантиришлари керак.

Иккинчидан, ипотека тўғрисидаги шарт­номани тасдиқлаш учун энди кадастр иши ва солиқ инспекциясидан маълумотнома талаб қилинмайди.

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун тўланган давлат божларини қайтариш бобида Йўриқнома нормалари Солиқ кодексига мувофиқлаштирилди. Чунончи, давлат божи нотариал ҳаракатларни амалга ошириш рад этилган вақтдагина эмас, балки ортиқча миқдорда тўланганда ҳам қайтарилади.

Бундан ташқари, Йўриқнома қоида билан тўлдирилди, унга биноан васият қилувчининг ўрнига васиятномани имзолашга ҳақли бўлмаган шахслар уни тасдиқлаш чоғида гувоҳ бўлишлари тақиқланади.

Эслатиб ўтамизки, мазкур Йўриқномага мувофиқ қуйидаги шахслар шулар жумласига киради:

нотариус ёки васиятномани тасдиқ­ловчи бошқа шахс;

васиятнома кимнинг фойдасига тузилган ёки кимга нисбатан васият мажбурияти юклатилган бўлса, ўша шахс, унинг эри (хотини), болалари, ота-онаси, неваралари ва чеваралари, шунингдек васият қилувчининг қонун бўйича меросхўрлари;

тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмаган фуқаролар;

саводсиз бўлган шахслар ва васиятномани ўқий олмайдиган бошқа шахслар;

ёлғон гувоҳлик берганлик учун муқад­дам судланган шахслар.

Ушбу Йўриқномага киритилаётган яна бир ўзгартиришга кўра нотариус ишончли вакилга кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ишончнома бекор қилинганлиги ҳақида дарҳол хабар қилиши шарт.

 

Тақдим этилган ҳужжатларга қисқача шарҳларни

эксперт-юристимиз

Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Прочитано: 2188 раз(а)

Эту тему могут комментировать только зарегистрированные пользователи.
Авторизуйтесь или зарегистрируйтесь

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика