Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 37 / Бизнинг маслаҳатлар

Уяли алоқа хизматларининг солиқ оқибатлари

Корхонамиз бухгалтерияси томонидан ходимларимизга доимий равишда уяли алоқа хизматлари учун ҳақ тўлаб келинади. Айрим тушунмовчиликларни ҳал қилиш мақсадида қуйидаги саволимизга аниқ жавоб берсангиз.

Ушбу тўлов даромадларнинг қайси турига киради, Солиқ кодексининг қандай моддасига асосан унга даромад солиғи, суғурта бадаллари ва ЯИТ солиниши ёки солинмаслиги керак?

Бухгалтер.

 

– Шуни билингки, солиқ оқибатлари сизнинг вазиятда ким (корхона ёки ходимларнинг ўзлари) уяли алоқа компанияси билан шартнома тузганлиги ҳамда уяли алоқадан нимага – ходимларнинг шахсий мақсади ёки хизмат мақсадида фойдаланилишига боғлиқ бўлади.

Солиқ кодекси 171-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандига кўра юридик шахс­лар амалга оширадиган диний расм-русумлар ва маросимларни, байрам тантаналарини ўтказиш, вакиллик харажатлари, шаҳар йўловчилар транспортида ходимларнинг хизмат қатновлари учун фойдаланиладиган йўл карточкаларини олиш, шунингдек юридик шахснинг ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш билан боғлиқ ҳамда муайян жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган бошқа харажатлар жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди.

Солиқ кодекси 177-моддасига кўра юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб, товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини, мулкий ҳуқуқларни тўлаш солиқ тўловчи томонидан юридик шахс­дан моддий наф тарзида олинган даромадлар деб қаралади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, хулоса қиладиган бўлсак:

биринчидан, агар алоқа хизматларини кўрсатишга уяли алоқа компанияси билан шартномани корхонангиз тузган ва уяли алоқадан хизмат мақсадларида фойдаланилаётган бўлса, ушбу ҳолда алоқага ҳақ тўлаш корхонанинг меҳнат шароитларини таъминлаш билан боғлиқ харажатлари ҳисобланади ва Солиқ кодекси 171-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандига кўра ходимларнинг даромади деб эътироф этилмайди. Тегишинча, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) ва ижтимоий суғуртага (суғурта бадаллари ва ЯИТ) ажратмалар бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Иккинчидан, агар уяли алоқа компанияси билан шартномаларни ходимларнинг ўзлари тузган бўлсалар, яъни рақамлар уларнинг шахсий рақамлари ҳисобланиб, корхона уяли алоқа компаниясига алоқа учун ҳақ ўтказса, ушбу ҳолда солиқ оқибатлари юзага келади. Алоқага тўлов суммаси Солиқ кодекси 177-моддаси биринчи қисмининг 1-банди бўйича моддий наф тарзида ходимнинг даромади сифатида қаралади ва, тегишинча, унга ЖШДС солинади, бироқ ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди.

Учинчидан, агар алоқа хизматларини кўрсатишга уяли алоқа компанияси билан шартномани корхонангиз тузган ва уяли алоқадан хизмат мақсадларида эмас, балки ходимнинг шахсий эҳтиёжлари мақсадида ҳам фойдаланилаётган бўлса, ушбу ҳолда солиқ оқибатлари юзага келади. Ходимнинг шахсий эҳтиёжлари мақсадида фойдаланилган алоқага тўлови қисмининг суммаси Солиқ кодекси 177-моддаси биринчи қисмининг 1-банди бўйича моддий наф тарзида ходимнинг даромади сифатида қаралади ва, тегишинча, унга ЖШДС солинади, бироқ ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди.

Прочитано: 2265 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика