Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 37 / Тадбиркор ён дафтарига

Имтиёзлар – тадбиркор учун мадад

4-дафтар

 

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг 2013 йил 1 сентябрдаги ҳолатига кўра

 

Мазкур материалда барча тоифадаги корхоналар, шунингдек айрим фаолият соҳалари корхоналари учун белгиланган солиқлар турлари ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар келтирилган. У «Norma Ekspert» мутахассислари томонидан «Практическое налогообложение» («Амалий солиқ солиш») ва «Налоги: вопросы и ответы» («Солиқлар: саволлар ва жавоблар») электрон маълумотнома тизимлари асосида тайёрланган.

 

СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича имтиёзлар Солиқ кодексининг (СК) 261-моддаси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган. Ушбу имтиёзлар солиқ тўлашдан тўлиқ, қисман озод этиш ёки солиқ солинадиган базани камайтириш тарзида тақдим этилган. Сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланилган сувнинг ҳажми солиқ солинадиган базадир (СКнинг 259-моддаси).

 

СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚ тЎлашдан озод этиш

Корхоналар, ташкилотлар

ва муассасалар

Имтиёз объекти

Имтиёз тури

Имтиёзнинг

амал қилиш муддати

Изоҳ

Ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, "Нуроний" жамғармаси ва "Ўзбекистон чернобилчилари" ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этган корхоналар

 

Фойдаланилган сув ҳажми

Солиқ тўлашдан озод этилади

Фаолият даврида

СК 261-моддаси биринчи қисмининг 1-банди.

 

Ходимларнинг умумий сонига штатда бўлган ходимлар киритилади.

 

Имтиёз савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарга татбиқ этилмайди

 

Сув учун бюджетга солиқ ўтказган юридик шахслардан сув олган истеъмолчилар

 

Сув учун бюджетга солиқ ўтказган юридик шахслардан олинган сувнинг ишлатилган ҳажми

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

 

СК 261-моддаси биринчи қисмининг 2-банди

Бирламчи фойдаланилган сув учун тўлов амалга оширилган сувдан иккиламчи фойдаланувчи сув истеъмолчилари

 

Бирламчи фойдаланилган сув учун тўлов амалга оширилган сувдан иккиламчи фойдаланилган сув ҳажми

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 261-моддаси биринчи қисмининг 3-банди

 

Ихтиёрий тугатилаётган юридик шахслар – тадбиркорлик субъектлари

 

Фойдаланилган сув ҳажми

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан эътиборан

 

СК 261-моддаси биринчи қисмининг 4-банди

Президентнинг 27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон қарори.

Ихтиёрий равишда тугатиш рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилинган кундан бошлаб 9 ой давомида тугалланмаган, тугатиш тартиб-таомили тўхтатилган ва (ёки) фаолият қайтадан бошланган тақдирда, имтиёз қўлланилмайди ҳамда солиқ суммаси ажратмалар тўхтатилган бутун давр учун тўлиқ миқдорда ундирилади.

Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари

 

Фойдаланилган сув ҳажми

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

Геология-разведка ишларини ўтказиш даврида.

Қидирув ва разведка ишларининг давом этиш умумий муддати 5 йилдан ошиши мумкин эмас (муайян ҳолларда ушбу муддат 3 йилгача даврга узайтирилиши мумкин)

Президентнинг 28.04.2000 йилдаги ПФ-2598-сон Фармонининг 4-банди

 

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ихтисослаштирилган бошқарувчилари – хизмат кўрсатиш ташкилотлари

Уй-жой фондига хизмат қилиш ва таъмирлаш бўйича хизмат кўрсатишда фойдаланилган сув ҳажми

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2014 йилга қадар

 

Президентнинг 25.07.2006 йилдаги ПҚ-425-сон қарорининг 6-банди

 

Аҳолига пулли тиббиёт хизматларини (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) кўрсатувчи тиббиёт муассасалари

 

Фойдаланилган сув ҳажми

Бўшайдиган маблағларни тиббиёт муассасасини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлашга мақсадли йўналтириш шарти билан солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2018 йилга қадар

Президентнинг 19.09.2007 йилдаги ПФ-3923-сон Фармонининг 7-банди

 

Наслчилик иши корхоналари

 

Асосий фаолият тури бўйича фойдаланилган сув ҳажми

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2014 йилга қадар

 

Президентнинг 21.04.2008 йилдаги ПҚ-842-сон қарорининг 8-банди

 

Уй-жой фонди объектларини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида режалаштириш, қайта режалаштириш, безаш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича ишларни амалга оширувчи янги ташкил этилган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари

 

Фойдаланилган сув ҳажми (ўз кучлари билан бажарилган ишлар қисмида)

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2014 йилга қадар

 

Президентнинг 29.01.2009 йилдаги ПҚ-1051-сон қарорининг 3-банди.

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 19.09.2009 йилда 2009-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан белгиланган

 

"Қишлоқ қурилиш инвест" ИК билан шартнома тузган пудрат ташкилотлари

 

ИК билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида улар томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳажми қисмида фойдаланилган сув ҳажми

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2014 йилга қадар

 

Президентнинг 29.01.2009 йилдаги ПҚ-1051-сон қарорининг 3-банди.

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 16.08.2010 йилда 2133-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан белгиланган

 

Профессионал футбол клублари ва Ўзбекистон Футбол федерацияси ва ҳудудий бўлинмалари

 

Фойдаланилган сув ҳажми

 

Бўшайдиган маблағларни футболни ривожлантиришга мақсадли йўналтирилиш шарти билан солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.06.2015 йилга қадар

 

ВМнинг 1.06.2012 йилдаги 158-сон қарорининг 1-банди

 

Президентнинг 4.01.2013 йилдаги ПҚ-1902-сон қарорига 4-сон иловада кўрсатилган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар

 

Фойдаланилган сув ҳажми

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2014 йилга қадар

 

Президентнинг 04.01.2013 йилдаги ПҚ-1902-сон қарорининг 14-банди

 

 

СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚ бЎйича солиҚ солинадиган базани камайтириш

Корхоналар, ташкилотлар

ва муассасалар

Имтиёз объекти

Изоҳ

Соғлиқни сақлаш муассасалари

 

Даволаш мақсадида фойдаланиладиган ер ости минерал сувлари ҳажми, бундан савдо тармоғида реализация қилиш учун фойдаланилган сув ҳажми мустасно

СК 261-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди

 

Дори воситаларини тайёрловчи корхоналар

 

Дори воситаларини тайёрлаш учун фойдаланиладиган сув ҳажми

 

СК 261-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди

 Солиқ тўловчи корхоналар

 

Қуйидаги мақсадларда чиқазиб олинадиган ер ости сувлари ҳажми:

 

атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатишининг олдини олиш мақсадида чиқазиб олинадиган ер ости сувлари, ишлаб чиқариш ва техник эҳтиёжлар учун фойдаланилган сув ҳажми бундан мустасно

 

СК 261-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди

 

шахтадан сувларни қочириш учун, фойдали қазилмаларни қазиб олиш вақтида чиқазиб олинган ва қатламдаги босимни сақлаб туриш учун ер қаърига қайтариб қуйиладиган ер ости сувлари, бундан ишлаб чиқариш ва техник эҳтиёжлар учун фойдаланилган сув ҳажми мустасно

СК 261-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди

 

Солиқ тўловчи корхоналар

Қуйидаги мақсадларда фойдаланиладиган ер ости сувлари ҳажми:

 

ГЭС гидравлик турбиналарининг ҳаракати учун

СК 261-моддаси иккинчи қисмининг 5-банди

 

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган шўрланган ерларни ювиш учун фойдаланиладиган сув ҳажми

СК 261-моддаси иккинчи қисмининг 6-банди

 

 

ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚ бЎйича имтиёзлар

 СКнинг 243-моддасига мувофиқ қуйидаги ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчи айрим ер қаъридан фойдаланувчиларга Президентнинг қарорлари билан солиқ тўлашдан озод этиш тарзида имтиёз белгиланган:

Корхоналар, ташкилотлар

ва муассасалар

Имтиёзнинг

амал қилиш муддати

Изоҳ

Президентнинг 4.01.2013 йилдаги
ПҚ-1902-сон қарорига 4-сон иловада кўрсатилган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар

 

1.01.2014 йилга қадар

 

Президентнинг 4.01.2013 йилдаги ПҚ-1902-сон қарорининг 14-банди

 

«Деҳқонобод калий ўғитлари заводи» УК

 1.01.2015 йилга қадар

Президентнинг 17.11.2011 йилдаги ПҚ-1642-сон қарори 8-банди.

 

Имтиёз ҳисобланган солиқ суммасини «Деҳқонобод калий ўғитлари заводининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш (II босқич)» лойиҳасини амалга ошириш доирасида жалб этилган кредитларни сўндиришга мақсадли йўналтиришни назарда тутади

 

«Навоий КМК» ДК

1.01.2024 йилга қадар

Президентнинг 27.05.2013 йилдаги ПҚ-1975-сон қарори 4-банди.

 

Имтиёз «Навоий КМК» ДКнинг фаолият юритаётган Қизилқум фосфорит комплекси базасида фосфорит хом ашёсини бойитиш бўйича ишлаб чиқаришни кенгайтириш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида ювилган куйдирилган фосфорит концентратини ишлаб чиқариш қисмида қўлланади

 

 

ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР

СКнинг 266-моддасига мувофиқ юридик шахсларнинг қуйидаги мол-мулки мол-мулк солиғи солиш объектидир:

асосий воситалар, шу жумладан молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган асосий воситалар;

тугалланмаган қурилиш объектлари. Тугалланмаган қурилиш объектлари жумласига муайян қурилиш объектига доир лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда, агар қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, қурилиш бошланганидан эътиборан 24 ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар киради;

белгиланган муддатда ишга туширилмаган асбоб-ускуналар. Улар жумласига монтаж қилиниши талаб этиладиган ҳамда реконструкция ва (ёки) модернизация қилинаётган объектларда лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган муддатларга мувофиқ капитал қўйилмалар ҳисобига ишга тушириладиган асбоб-ускуналар киради. Лойиҳа-смета ҳужжатларида асбоб-ускуналарни ишга тушириш муддатлари бўлмаган тақдирда, буюртмачи сифатида иш кўраётган юридик шахснинг раҳбари томонидан тасдиқланган муддатлар солиқ солиш объектини белгилаш учун қабул қилинади, лекин бу муддатлар асбоб-ускуналар монтаж қилишга топширилган пайтдан эътиборан бир йилдан кўп бўлмаслиги керак.

Солиқ кодекси, Президент қарорлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан бутун корхонани ёхуд айрим мол-мулк объектларини солиқ тўлашдан озод этиш, солиқ солинадиган базани камайтириш ва ставканинг камайтирилиши кўринишида мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар белгиланган.

 

ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ тЎлашДАН ОЗОД ЭТИШ

Корхоналар, ташкилотлар

ва муассасалар

Имтиёз объекти

Имтиёз тури

Имтиёзнинг

амал қилиш муддати

Изоҳ

 

Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ҳамда ижтимоий таъминот, таълим, маданият ва санъат ташкилотлари

Солиқ солинадиган
мол-мулк

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

Фаолият даврида

СК 269-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди

 

Уй-жой-коммунал хўжалиги ва бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжалиги корхоналари

Солиқ солинадиган
мол-мулк

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

Фаолият даврида

 

СК 269-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди

 

Ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, "Нуроний" жамғармаси ва "Ўзбекистон чернобилчилари" ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этадиган корхоналар

 

Солиқ солинадиган
мол-мулк

Солиқ тўлашдан озод этилади

Фаолият даврида

СК 269-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди.

 

Ходимларнинг умумий сонига штатда бўлган ходимлар киритилади.

 

Имтиёз савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарга татбиқ этилмайди

Янги ташкил этилган корхоналар

 

Солиқ солинадиган
мол-мулк

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан 2 йил мобайнида

 

СК 269-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди.

 

Имтиёз қайта ташкил этилган юридик шахслар негизида ташкил этилган корхоналарга, шунингдек бошқа корхоналар ҳудудида шу корхоналардан ижарага олинган асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошираётган юридик шахсларга нисбатан қўлланилмайди

 

Ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектлари

 

Солиқ солинадиган
мол-мулк

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан эътиборан

 

СК 269-моддаси биринчи қисмининг 5-банди;

Президентнинг 27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон қарори.

Ихтиёрий равишда тугатиш рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилинган кундан бошлаб 9 ой давомида тугалланмаган, тугатиш тартиб-таомили тўхтатилган ва (ёки) фаолият қайтадан бошланган тақдирда, имтиёз қўлланилмайди ҳамда солиқ суммаси ажратмалар тўхтатилган бутун давр учун тўлиқ миқдорда ундирилади.

 

Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари

 

Солиқ солинадиган мол-мулк

Солиқ тўлашдан озод этилади

Геология-разведка ишларини ўтказиш даврида.

Қидирув ва разведка ишларининг давом этиш умумий муддати 5 йилдан ошиши мумкин эмас (ҳолларда ушбу муддат 3 йилгача даврга узайтирилиши мумкин)

 

Президентнинг 28.04.2000 йилдаги ПФ-2598-сон Фармонининг 4-банди

 

Тижорат банклари

 

Пластик карточкалар бўйича тўловларни амалга оширишда фойдаланиладиган солиқ солинадиган мол-мулк

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2014 йилга қадар

 

ВМнинг 24.09.2004 йилдаги 445-сон қарорининг 7-банди

Имтиёз тақдим этиладиган мол-мулк рўйхати ВМнинг 445-сон қарори билан тасдиқланган Низомда келтирилган (3-сон илова)

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган ва Президентнинг 11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сон Фармони билан тасдиқланган рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар, уларда имтиёзли иқтисодий тармоқларининг маҳсулот ишлаб чиқаришдан олган тушуми улуши реализациянинг умумий ҳажмида ҳисобот йили якунлари бўйича камида 60%ни ташкил қилади.

 

Солиқ солинадиган фойда

Солиқ тўлашдан озод этиш қуйидаги шартлар бажарилганда қўлланилади:

корхоналарни, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини истисно қилган ҳолда, республиканинг барча шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш;

хорижий инвесторлар томонидан инвестицияларни ЎзРнинг кафолати берилмаган ҳолда амалга ошириш;

корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 33 фоизни ташкил этиши лозим;

хорижий инвестицияларни ЭАВ ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш;

имтиёзни қўллашдан олинган даромаднинг камида 50 фоизини корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтириш

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажмига боғлиқ:

$300 мингдан 3 млнгача – 3 йил;

$3 млндан ортиқ ва $10 млнгача – 5 йил;

$10 млндан ортиқ бўлганда – 7 йил

 

Президентнинг 11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сон Фармонининг 1-банди.

Президентнинг 10.04.2012 йилдаги ПФ-4434-сон Фармонининг 4-банди.

Имтиёзни қўллаш муддати АВ томонидан 11.01.2012 йилда 2312-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомда белгиланган.

 

ХУМШнинг ихтисослаштирилган бошқарувчилари – хизмат кўрсатиш ташкилотлари

 

Уй-жой фондига хизмат қилиш ва таъмирлаш бўйича хизмат кўрсатишда фойдаланиладиган солиқ солинадиган  мол-мулк

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2014 йилга қадар

 

Президентнинг 25.07.2006 йилдаги ПҚ-425-сон қарорининг 6-банди

 

Аҳолига пулли тиббиёт хизматларини (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) кўрсатувчи тиббиёт муассасалари

 

Солиқ солинадиган мол-мулк

 

Бўшайдиган маблағларни тиббиёт муассасасини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлашга мақсадли йўналтириш шарти билан солиқ тўлашдан озод этилади

1.01.2018 йилга қадар

 

Президентнинг 19.09.2007 йилдаги ПФ-3923-сон Фармонининг 7-банди

 

Ўз маҳсулоти ҳажмининг 80 фоизи ва ундан кўпроғини, шу жумладан, ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (калава, газмол, трикотаж полотно ва пахтани йигириш чиқиндилари)ни ЭАВда сотувчи тўқимачилик саноати корхоналари

Солиқ солинадиган мол-мулк

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2016 йилга қадар

 

Президентнинг 21.11.2007 йилдаги ПҚ-733-сон қарорининг 3-банди;

Президентнинг 28.083.2011 йилдаги ПҚ-1512-сон қарорининг 1-банди

 

Бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик жиҳозлар ишлаб чиқарувчи корхоналар

 

"Женерал Моторс Ўзбекистон" ЁАЖ томонидан ишлаб чиқариладиган автомобиллар учун сотиладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асосий воситалар

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

21.02.2008 йилдан бошлаб 5 йил.

"Женерал Моторс Ўзбекистон" ЁАЖ Президентнинг ПҚ-800-сон қарорига 2-иловага мувофиқ жадвал бўйича янги моделдаги автомобиллар ишлаб чиқаришни ўзлаштирган пайтдан бошлаб имтиёзнинг амал қилиш муддати 31.12.2017 йилда тугаши билан яна 5 йилга узайтирилади

 

Президентнинг 21.02.2008 йилдаги ПҚ-800-сон қарорининг 8-банди

 

"Женерал Моторс Пауэртрейн – Ўзбекистон" ЁАЖ куч агрегатларини ишлаб чиқариш учун сотиладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асосий воситалар

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

Қурилиш даврида ҳамда "Женерал Моторс Пауэртрейн – Ўзбекистон" ЁАЖ куч агрегатларини сериялаб ишлаб чиқариш бошланган кундан бошлаб 10 йил

 

Президентнинг 16.12.2008 йилдаги ПҚ-1020-сон қарорининг 3-банди

 

Наслчилик иши корхоналари

 

Асосий фаолият турида фойдаланиладиган солиқ солинадиган мол-мулк

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2014 йилга қадар

 

Президентнинг 21.04.2008 йилдаги ПҚ-842-сон қарорининг 8-банди

 

 

Қуйидагиларга мувофиқ рўйхатлар бўйича Маҳаллийлаштириш дастурлари лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар:

Президентнинг ПҚ-1590-сон қарорига 1 ва 2-иловаларга (бундан Дастурдан чиқариб ташланган ВМнинг 26.06.2012 йилдаги 183-сон қарорига 2-иловаси ва ВМнинг 28.08.2013 йилдаги 237-сон қарорига 2-иловасида кўрсатилган корхоналар мустасно);

Президентнинг 4.10.2011 йилдаги ПҚ-1623-сон қарорига 2-иловага (имтиёз Дастур амалга оширилишини таъминлаш бўйича махсус комиссия қарорлари бўйича лойиҳалар экспертизадан ўтказилганидан кейин қўлланилади);

ВМнинг 22.06.2013 йилдаги 183-сон қарорга 1-иловага;

ВМнинг 28.08.2013 йилдаги 237-сон қарорига 1-иловага

 

Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари

Бўшайдиган маблағларни янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтиришга, реконструкция қилишга, модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, сифатни бошқариш тизимларини жорий этишга, корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга, ИТТКИни молиялаштиришга, шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини пасайтиришга йўналтириш шарти билан солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2014 йилга қадар

Президентнинг 27.01.2009 йилдаги ПҚ-1048-сон қарорининг 3-банди;

Президентнинг 29.07.2011 йилдаги ПҚ-1590-сон қарорининг 3-банди;

Президентнинг 4.10.2011 йилдаги ПҚ-1623-сон қарорининг 5-банди;

ВМнинг 28.08.2013 йилдаги 237-сон қарорининг 2-банди

Имтиёз маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун олиб келинган, бироқ норматив муддатларда ўрнатилмаган асосий воситаларга қўлланилмайди

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 17.05.2012 йилда 2365-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан белгиланган.

 

Банкрот корхоналар мол-мулки негизида, шу жумладан бошқа инвесторлар (ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва йўлга қўйиш ҳамда маҳсулотларни сотишда муваффақиятли иш тажрибасига эга) иштирокида тижорат банклари томонидан янги ташкил этилган корхоналар

 

Солиқ солинадиган мол-мулк

 

Бўшайдиган маблағларни ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш, модернизация қилиш ва ривожлантиришга мақсадли йўналтириш шарти билан солиқ тўлашдан озод этилади

 

Улар стратегик инвесторга сотилгунга қадар, бироқ улар рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 3 йилдан кўп эмас

 

Президентнинг 19.11.2008 йилдаги Ф-4010-сон Фармойишининг 2-банди;

Президентнинг 28.07.2009 йилдаги ПҚ-1166-сон қарорининг 9-банди.

Тижорат банклари ихтиёрига ўтган банкрот корхоналар мол-мулки негизида ташкил қилинган корхоналар стратегик инвесторга сотилган пайтдан бошлаб 3 йил давомида ушбу имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга (Президентнинг 26.11.2010 йилдаги ПҚ-1438-сон қарорининг 4-банди)

 

"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонасида рўйхатдан ўтказилган корхоналар

 

Солиқ солинадиган мол-мулк

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

Киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмига боғлиқ:

3 млн евродан 10 млн еврогача – 7 йил;

10 млн евродан ортиқ 30 млн еврогача – 10 йил;

30 млн евродан ортиқ бўлганда – 15 йил.

 

Президентнинг 2.12.2008 йилдаги ПФ-4059-сон Фармонининг 3-банди.

Имтиёзни қўллаш тартиби ВМнинг 23.04.2009 йилдаги 120-сон қарори билан тасдиқланган Низом билан тартибга солинади

 

 АВ томонидан 31.03.2009 йилда 1932-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомга 1-иловага биноан ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ҳажми ҳисобот даври якунлари бўйича умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 60 фоизини ташкил этадиган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар

 

Солиқ солинадиган мол-мулк

Бўшайдиган маблағларни янги ишлаб чиқаришларни барпо этишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда зарур бўладиган хом ашё ва материаллар харид қилишга, киритилган инвестицияларни қоплаш, жумладан кредитларни тўлашга йўналтириш шарти билан солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2014 йилга қадар

Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон қарорининг 3-банди.

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 31.03.2009 йилда 1932-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан тартибга солинади

 

Фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан уй-жой фонди объектларини режалаштириш, қайта режалаштириш, дизайни, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашни амалга оширувчи янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари

 

Солиқ солинадиган мол-мулк

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2014 йилга қадар

 

Президентнинг 29.01.2009 йилдаги ПҚ-1051-сон қарорининг 3-банди.

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 19.09.2009 йилда 2009-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан белгиланган

 

Пудрат ташкилотлари – "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш доирасида амалга ошириладиган ишлар ҳажми қисмида

 

Солиқ солинадиган мол-мулк

Солиқ тўлашдан озод этилади

1.01.2014 йилга қадар

Президентнинг 29.01.2009 йилдаги ПҚ-1051-сон қарорининг 3-банди.

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 16.08.2010 йилда 2133-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан белгиланган

2011-2015 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастурининг амалга оширилишида қатнашадиган "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси корхоналари, ТИАИСВнинг ташқи савдо компаниялари, шунингдек корхоналар ва ташкилотлар

 

Совутиш камераларидан фойдаланган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган асосий воситалар

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

Янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш натижасида сақлаш жойлари фойдаланишга қабул қилинган пайтдан бошлаб 3 йил

 

ВМнинг 7.04.2011 йилдаги 105-сон қарорининг 6-банди.

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 9.06.2011 йилда 2233-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан белгиланган

 

Корхоналар – "Ангрен" махсус индустриал зонаси қатнашчилари

 

МИЗ Дирекцияси билан тузиладиган инвестициялаш тўғрисидаги битимда назарда тутилган фаолият давомида ишлатиладиган солиқ солинадиган мол-мулк

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

Киритилган инвестициялар ҳажмига боғлиқ (эквивалентда):

$300 мингдан $3 млн гача – 3 йил;

$3 млн дан ортиқ $10 млн гача – 5 йил;

$10 млн дан ортиқ бўлганда – 7 йил

 

Президентнинг 13.04.2012 йилдаги ПФ-4436-сон Фармонининг 5-банди.

МИЗ ҳудудидаги фаолият ВМнинг 29.05.2012 йилдаги 146-сон қарори билан тартибга солинган

 

Профессионал футбол клублари ва Ўзбекистон Футбол федерациясининг ҳудудий бўлинмалари

 

Солиқ солинадиган мол-мулк

 

Бўшайдиган маблағларни футболни ривожлантиришга мақсадли йўналтириш шарти билан солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.06.2015 йилга қадар

 

ВМнинг 1.06.2012 йилдаги 158-сон қарорининг 1-банди

 

Президентнинг 4.01.2013 йилдаги ПҚ-1902-сон қарорига 4-сон иловада кўрсатилган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар

 

Солиқ солинадиган мол-мулк

Солиқ тўлашдан озод этилади

1.01.2014 йилга қадар

 

Президентнинг 04.01.2013 йилдаги ПҚ-1902-сон қарорининг 14-банди

 

Корхоналар – "Жиззах" махсус индустриал зонаси қатнашчилари

 

МИЗ дирекцияси билан тузиладиган битимда назарда тутилган фаолиятда фойдаланиладиган солиқ солинадиган мол-мулк

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

Инвестициялар ҳажмига боғлиқ (эквивалентда):

$300 мингдан $3 млнгача – 3 йил;

$3 млндан ортиқ $10 млнгача – 5 йил;

$10 млндан ортиқ бўлганда – 7 йил

 

Президентнинг 18.03.2013 йилдаги ПФ-4516-сон Фармонининг 5-банди.

МИЗ ҳудудида фаолият юритиш тартиби ВМнинг 15.05.2013 йилдаги 130-сон қарори билан белгиланган

 

 

ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ БЎЙИЧА солиҚ солинадиган базани камайтириш

СК 269-моддасининг биринчи қисми ва бошқа қонун ҳужжатлари билан мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган базани ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтириш кўринишида қуйидаги солиқ тўловчиларга имтиёзлар белгиланган:

Корхоналар, ташкилотлар

ва муассасалар

Имтиёз объекти

Изоҳ

Солиқ тўловчи корхоналар

Уй-жой-коммунал хўжалиги объектлари

 

СК 269-моддаси биринчи қисмининг 1-банди

 

Маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот соҳасига кирадиган ижтимоий-маданий соҳа объектлари

 

СК 269-моддаси биринчи қисмининг 2-банди

 

Юридик шахсларнинг маданият муассасалари, мактабгача ва умумтаълим ўқув муассасалари эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган солиқ солинадиган мол-мулки

 

СК 269-моддаси биринчи қисмининг 3-банди

 

Қишлоқ хўжалиги корхоналари

Қишлоқ хўжалиги (деҳқончилик, чорвачилик, балиқчилик) маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган солиқ солинадиган мол-мулк

 

СК 269-моддаси биринчи қисмининг 4-банди

 

Солиқ тўловчи корхоналар

Суғориш ва коллектор-зовур тармоқлари объектлари

 

СК 269-моддаси биринчи қисмининг 5-банди

 

Алоқа йўлдошлари

 

СК 269-моддаси биринчи қисмининг 6-банди

 

Табиатни муҳофаза қилиш ва санитария-тозалаш мақсадлари, ёнғин хавфсизлиги учун фойдаланиладиган объектлар

 

СК 269-моддаси биринчи қисмининг 8-банди.

 

Объектларни фойдаланиладиган объектларга киритиш тегишли табиатни муҳофаза қилиш ёки давлат ёнғин назорати органининг маълумотномаси асосида амалга оширилади

 

Умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва автомобиль йўллари, магистрал қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек ушбу объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар

 

СК 269-моддаси биринчи қисмининг 9-банди

Солиқ тўловчи корхоналар

Консервация қилиниши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган асосий ишлаб чиқариш фондлари

 

СК 269-моддаси биринчи қисмининг 10-банди.

Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби ВМнинг 16.09.2003 йилдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Низом билан белгиланган

 

Лизингга олинган солиқ солинадиган мол-мулк

 

СК 269-моддаси биринчи қисмининг 11-банди

Имтиёз лизинг шартномаси амал қиладиган муддат мобайнида қўлланилади

 

Корхонанинг балансида бўлган ҳамда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилмаётган, фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектлар

 

СК 269-моддаси биринчи қисмининг 12-банди

 

Шаҳар ва шаҳар атрофидаги йўналишларда йўловчилар ташийдиган шаҳар йўловчилар транспорти ташкилотлари

 

Ташкилотларнинг транспорт воситалари (автобуслар, трамвайлар, троллейбуслар, метрополитен поездлари)

СК 269-моддаси биринчи қисмининг 13-банди

Касаначилар меҳнатидан фойдаланадиган корхоналар

 

Тузилган шартномаларга мувофиқ юридик шахснинг буюртмаси бўйича ишлар бажариш учун касаначиларга бепул фойдаланишга берилган асбоб-ускуналар

 

СК 269-моддаси биринчи қисмининг 14-банди;

Касаначилик тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 11.01.2006 йилдаги 4-сон қарорига 1-илова) 47-банди.

Имтиёз асбоб-ускуналардан фойдаланиш даврида қўлланилади.

Касаначиларга асбоб-ускуналар бериш тартиби ВМнинг 1.07.2008 йилдаги 146-сон қарори билан белгиланган

 

Солиқ тўловчи корхоналар

 

Телекоммуникациялар тармоқларида тезкор-қидирув тадбирлари тизими техник воситалари

 

СК 269-моддаси биринчи қисмининг 15-банди

 

Фойдаланишга янги жорий этилган янги технологик жиҳозлар

 

СК 269-моддаси биринчи қисмининг 16-банди;

Президентнинг 14.03.2007 йилдаги ПФ-3860-сон Фармонининг 2-банди.

Имтиёз технологик жиҳоз фойдаланишга жорий этилган пайтдан бошлаб 5 йил мобайнида қўлланилади. Янги технологик жиҳозлар олинган (импорт қилинган) пайтдан эътиборан уч йил ичида реализация қилинган ёки бепул берилган тақдирда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши мол-мулк солиғини тўлаш мажбуриятлари имтиёз қўлланиладиган бутун давр учун тикланган ҳолда, бекор қилинади

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 11.06.2007 йилда 1688-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан белгиланган

 

ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ БЎЙИЧА

солиҚ ставкасини пасайтириш

Корхоналар, ташкилотлар

ва муассасалар

Имтиёз объекти

Имтиёз тури

Изоҳ

Ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматларни ЭАВга экспорт қилувчи корхоналар (рўйхати Президентнинг 10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон Фармони билан тасдиқланган хом ашё товарлари бундан мустасно)

 

Солиқ солинадиган мол-мулк

Солиқ ставкаси экспорт улуши сотишнинг умумий ҳажмида:

15%дан 30%гача бўлганида – 30%га камайтирилади;

экспорт улуши 30% ва ундан кўпроқ бўлганида – 50%га камайтирилади

 

Президентнинг 5.06.2000 йилдаги ПФ-2613-сон Фармонининг 1-банди;

 

Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 17-илова.

 

Ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматларни аниқлаш тартиби АВ томонидан 16.02.2011 йилда 2195-сон билан рўйхатдан ўтказилган Қоидалар билан белгиланган.

 

Белгиланган (норматив) муддатларда ишга туширилмаган ускуналар ва тугалланмаган қурилиш қийматига пасайтирилган ставкалар қўлланилмайди

 

Прочитано: 3232 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика