Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 37 / Бизнинг маслаҳатлар

Кредиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилади

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўлловчи корхонамиз раҳбарининг фармойишига асосан, даъво муддати ўтганлиги муносабати билан мол етказиб берувчига бўлган 6 853,2 минг сўм миқдоридаги кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришга қарор қилинди.

Бизнинг кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш бўйича тутган йўлимиз тўғрими, ушбу операция қандай бухгалтерия ўтказмаси билан ифодаланади, бунда солиқ оқибатлари мавжудми?

Ойдин Эргашева, МЧЖ бош бухгалтери.

Бухоро вилояти.

 

– АВ томонидан 2.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган 19-сон «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш» БҲМСнинг талабларига кўра корхоналарда муддати ўтган қарзларни аниқлаш мақсадида ҳисоб-китобларни инвентарлаш ўтказилиши керак.

Хусусан, инвентарлашнинг асосий мақсади мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш, ҳақиқатда мавжуд мол-мулкни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан қиёслаш, мажбуриятлар ҳисобда тўғри акс эттирилганлигини текширишдан иборат. Молиявий қўйилмаларни инвентарлаганда қимматли қоғозларга доир ҳақиқатдаги харажатлар ва бошқа ташкилотларнинг устав капиталлари, шунингдек бошқа ташкилотларга берилган қарзлар текширилади. Юклаб жўнатилган ва харидорлар ҳақини муддатида тўламаган товар-моддий бойликларга доир рўйхатларда ҳар бир алоҳида жўнатма бўйича харидорнинг номи, товар-моддий бойликларнинг номи, юклаб жўнатиш санаси, ҳисобварақ-фактура ёзилган сана, ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва ҳисобварақ-фактурага доир сумма келтирилади.

Жумладан, банклар билан ссудалар бўйича, бюджет, харидорлар, мол етказиб берувчилар, ҳисобдор шахс­лар, ишчи ва хизматчилар, депонентлар ҳамда бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларни инвентарлаш тегишли ҳужжатлар бўйича қолдиқларни аниқлаш ва бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида қайд этилган суммаларнинг асослилигини синчиклаб текширишга асосланади.

Инвентарлаш вақтида аниқланган бойликлар ҳақиқатда мавжудлиги билан бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасидаги тафовутларни тартибга солиш тўғрисидаги таклифлар кўриб чиқиш учун хўжалик юритувчи субъект раҳбарига тақдим этилади.

Даъво билдириш муддати ўтган кредиторлик қарзлари ҳисобдан чиқарилиши керак. Ҳисобдан чиқариш раҳбарнинг қарори билан (буйруқ билан расмийлаштирилиб) амалга оширилади.

Мол етказиб берувчиларга бўлган кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш корхона мажбуриятларининг камайишига, тегишинча, унинг иқтисодий фойдаси кўпайишига олиб келади.

Жумладан, АВ томонидан 26.08.1998 йилда 483-сон билан рўйхатдан ўтказилган 2-сон «Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар» БҲМС билан белгиланган асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадларни тан олиш мезонларига мувофиқ даромадлар уларни ишончли ва аниқ ҳисоблаш имконияти мавжуд бўлган пайтда, даъво билдириш муддати тугаганида тан олинади. Хўжалик фаолиятидан тушадиган даромад асосий, операцион ва молиявий фаолиятдан олинадиган даромадлардан иборат бўлади.

 

Сизнинг ҳолатингизда 21-сон БҲМСга таяниб, қуйидаги бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади:

Хўжалик

операциясининг

мазмуни

Сумма,

минг сўм

21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси

Ёзувни

тасдиқловчи

ҳужжатлар

дебет

кредит

Даъво билдириш муддати ўтганлиги муносабати билан кредиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилди

 

6 853,2

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

9360-«Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар»

Ҳисоб-китобларни инвентарлаш далолатномаси, корхона раҳбарининг буйруғи

 

 

Энди солиқ солиш масаласига келсак, Солиқ кодексининг 355-моддасига асосан, ялпи тушум солиқ солиш объекти ҳисобланиб, солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига Солиқ кодексининг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар ҳам киритилади. Солиқ кодексининг 132-моддасига асосан бошқа даромадларга товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган даромадлар, жумладан Солиқ кодексининг 136-моддасида назарда тутилган мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинадиган даромадлар, яъни фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ даъво муддати ўтган ҳисобдан чиқарилган мажбуриятлар киради.

Демак, кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базага бошқа даромадлар сифатида киритилади. Ягона солиқ тўлови асосий (соҳа) фаолият турига тегишли ставка бўйича ҳисоблаб чиқарилади.

Жавобни экспертимиз

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2352 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика