Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 37 / Бизнинг маслаҳатлар

5 фоизми ёки 33: солиқ ставкасида адашманг

МЧЖ шаклидаги кичик корхонамиз реализация қилиш мақсадида айрим товарларни харид қилишга 2013 йил февраль ойида Буюк Британия корхонаси билан импорт контрактини тузди.

Товарлар Ўзбекистонга олиб кирилганидан кейин айрим харажатлар кўпайиб кетганлиги муносабати билан импорт контрактига қўшимча битим тузилиб, унда олди-сотди шартномаси ўрнига белгиланган тартибда воситачилик шартномаси тузилиши кўзда тутилди. Импорт контракти ва қўшимча битимлар бизга хизмат кўрсатувчи банкда белгиланган тартибда ҳисобга қўйилди.

Юқорида баён этилган ҳолатда биз солиқларни қандай тўлаймиз?

Баҳодир Эргашев, доимий ўқувчингиз.

Самарқанд шаҳри.

 

– Солиқ кодексининг 355-моддасига кўра, ялпи тушум ягона солиқ тўлови солиш объектидир.

Солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига товарларни (ишларни, хизматларни) қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда (қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушум ҳамда Солиқ кодексининг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар киритилади.

Жумладан, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум деганда қуйидагилар тушунилади:

а) савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун – товар обороти;

б) воситачилик ва топшириқ шартномалари ҳамда воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар учун – кўрсатилган хизматлар учун ҳақ суммаси.

Шуни таъкидлаш жоизки, Солиқ кодексининг 357-моддасида солиқ тўловчида ялпи тушумга тузатиш киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

1) товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;

2) битим шартлари ўзгарганда;

3) баҳолар ўзгарганда, сотиб олувчи сийловдан (скидкадан) фойдаланганда;

4) бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда.

Ушбу назарда тутилган ялпи тушумга тузатиш киритиш бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича эса кафолат муддати доирасида амалга оширилади. Ялпи тушумга тузатиш киритиш юқорида санаб ўтилган ҳоллар юз берганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга тузатиш киритиш юз берган солиқ даврида амалга оширилади.

Демак, Солиқ кодексининг 357-моддасида назарда тутилишича, солиқ тўловчида ялпи тушумга тузатиш киритиш битим шартлари ўзгарган ҳолларда амалга оширилади.

Шу тариқа, агар олди-сотдига импорт контракти мавжуд бўлганда товарларнинг реализацияси амалга оширилса, у савдо (улгуржи савдо) фаолияти сифатида қаралади ва тушумга 5%лик ставка бўйича ягона солиқ тўлови солинади. Бунда мазкур фаолиятни амалга ошириш учун тегишли лицензия олиш лозим бўлади.

Бинобарин, импорт контрактига қўшимча битим тузилганидан кейин даромад суммаси Ўзбекистон Респуб­ликаси норезиденти томонидан компаниянгизга тўланадиган воситачилик ҳақидан келиб чиқиб белгиланади, ушбу ҳақ суммасига 33%лик ставка бўйича ягона солиқ тўлови солиниши лозим бўлади.

Прочитано: 2103 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика