Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 37 / Божхона

Қаламни маркировкалаш керак эмас

Биз шарикли ручкалар, маркерлар, графит стерженли қаламлар олиб келамиз. Мазкур товарлар доналаб ҳисобланади ва ТИФ ТНда 9608 коди билан белгиланади. Вазирлар Маҳкамасининг Мажбурий тартибда маркировка қилиниши шарт бўлган истеъмол товарларининг айрим турлари рўйхатини тасдиқлаган қарорида (13.05.2013 йилдаги 127-сон) кўрсатилишича, товарнинг бир қисми бўлган ва унинг қийматига кирувчи истеъмол ўровида бевосита чакана савдога тушувчи товарлар мажбурий тартибда маркировка қилинади. Бизнинг товарларимиз алоҳида ўралмайди ва доналаб сотилади. Улар маркировка қилиниши керакми?

К.Б.

 

– Сиз қўшимча эҳтиёт чорасини кўриш ниятида савол бергансиз дейиш мумкин. Ҳақиқатан ҳам, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори (13.05.2013 йилдаги 127-сон, бундан кейин 127-сон Қарор) 1-бандининг иккинчи хатбошисида белгиланишича, фақат товарнинг бир қисми бўлган ва унинг қийматига кирувчи истеъмол упаковкасида (идишда) бевосита чакана савдога тушувчи товарлар мажбурий тартибда маркировка қилинади. Модомики, хатингизда товарлар алоҳида ўралмаслиги ва доналаб сотилишини кўрсатган экансиз, демак, улар мажбурий тартибда маркировка қилинмайди.

Бунинг устига шуни таъкидлаш лозимки, Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари рўйхатида (127-сон Қарорга 1-илова) 2013 йил 1 июлдан бошлаб ТИФ ТН 9608 коди остидаги товарлар кўрсатилмаган.

 

Прочитано: 2158 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика