Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 37 / Божхона

Рухсатнома олмасдан

Ўзбекистонга машинада кириб келишга тааллуқли янги қоидалар қабул қилинди деб эшитдик. РФ фуқаросининг оиласига (5 киши) Honda CRV шахсий енгил автомобилида республикамизда бир ой сафарда бўлиши учун бирор-бир рухсатномани олдиндан расмийлаштириш керакми?

Д.Д.

 

-Ҳақиқатан ҳам, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) шартлари тўғрисида» қарори (13.04.2013 йилдаги 106-сон, бундан кейин –106-сон Қарор) билан товарлар ва транспорт воситаларининг вақтинча олиб кирилиши (олиб чиқиб кетилиши)ни тартибга солиш такомиллаштирилди. Бироқ унда чет эллик шахсларнинг шахсий автомобилда кириб келишига бирор-бир рухсатномани олдиндан расмийлаштириш тўғрисида ҳеч қандай талаблар қўйилмаган.

Товарлар ва транспорт воситаларини юк божхона декларацияси расмийлаштирмасдан вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) қоидаларига (106-сон Қарорга 2-илова) мувофиқ шахсий эҳтиёжларни қондириш учун мўлжалланган, хорижий фуқаролар томонидан олиб кириладиган автотранспорт воситалари Ўзбекистонга вақтинчалик, божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан олиб кирилади. Бунда уларга божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод қилиш 1 йил мобайнида 3 ойгача бўлган муддатга берилади.

Автомашиналарни мамлакатимизга олиб киришни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низом1 (бундан кейин – 2156-сон Низом) тартибга солади. Унинг IV бўлимига кўра вақтинча олиб кирилаётган хорижий транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар кириш божхона постида унинг ҳайдовчиси томонидан, Т-6 шаклидаги божхона декларациясининг (Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома2 билан тасдиқланган) 6-банди «б» устунида кўрсатилади.

Кириш божхона пости томонидан тақдим этилган ҳайдовчининг паспорти, автомобиль техпаспорти ва техталон асосида транспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома (2156-сон Низомга 2-илова) 2 нусхада расмийлаштирилади. Тегишли маълумотлар «Авто» ЯААТга киритилади.

Мажбуриятноманинг биринчи нусхаси божхона пости йиғмажилдида қолади, иккинчи нусхаси ҳайдовчига берилади, ҳайдовчи уни ушбу автотранс­портдан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланганида доимо ёнида олиб юриши керак.

Вақтинча олиб кириш муддати 6 ойдан ошган автотранс­портда хорижий рақам белгиларини миллий рақам белгиларига алмаштирган ҳолда уни йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш керак. У божхона юк декларацияси расмийлаштирилгандан кейин 10 кун мобайнида амалга оширилади.

Агар хорижий транспорт 3 ойдан 6 ойгача муддатга вақтинча олиб кирилса, у божхона органларида ҳисобга қўйилади.

 

1ДБҚ ва ИИВнинг АВ томонидан 19.11.2010 йилда 2156-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2ДБҚнинг АВ томонидан 23.04.2004 йилда 1342-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Прочитано: 2258 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика