Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 37 / Амалий бухгалтерия

Бузилган хом ашёни йўқ қилиш тартиби

МЧЖ қуруқ мевалар ва ёнғоқларни тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланади. Электр токи узоқ муддатга (50 кунга) узиб қўйилганлиги боис уларни сақлаш шароитлари бузилди. Шу боис хом ашё (қуруқ мевалар ва ёнғоқ) бузилиб, меъёрларга тўғри келмайдиган ва қайта ишлаш учун яроқсиз бўлиб қолди.

Бизни бузилган хом ашёни йўқ қилиш таомили қизиқтиради. У қайси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда баён этилган?

Бухгалтер.

Тошкент шаҳри.

 

– Чиқиндиларни утиллаштиришнинг алоҳида тартиби хавфли, саноатга оид, таркибида асбест бўлган чиқиндилар ва ресурси ишлатилиб бўлган симобли лампалар учун белгиланган (16.11.2011 йилдаги 0300-11-сон Санитария қоида ва меъёрлари; 12.07.2004 йилдаги 0158-04-сон Санитария қоида ва меъёрлари; Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ва уларни утилизация қилишни ташкил этиш тўғрисидаги низом1). Бошқа чиқиндиларни, шу жумладан озиқ-овқат қолдиқларини йўқ қилиш таомилини корхонанинг ўзи мустақил равишда белгилайди ва назорат қилади.

Товар-моддий бойликлар (ТМБ) шикастланиши далили бўйича 19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»га2 мувофиқ уларни инвентарлаш керак. Инвентарлашни ўтказиш учун корхона раҳбарининг буйруғи (фармойиши) асос бўлиб хизмат қилади, мазкур буйруқ билан инвентарлаш комиссияси (комиссия раиси ва аъзолари) тайинланади, шунингдек инвентарлаш объекти ва муддатлари белгиланади. Уни ўтказиш давомида комиссия ТМБни кўздан кечиради ва уларнинг фойдаланишга яроқсизлик сабаб­ларини белгилайди, уларнинг яроқсиз ёки бевосита мақсад бўйича фойдаланиш учун чекланиб қолганлигида айбдор шахсларни, ТМБларнинг яроқсиз бўлиб қолишига олиб келган ташқи омилларни аниқлайди, корхонанинг иқтисодий хизматлари (мутахассислари) билан бирга материалларнинг бозор нархини баҳолайди, яроқсиз ТМБларни утиллаштириш устидан назорат қилади. Инвентарлаш якунлари бўйича комиссия материалларни ҳисобдан чиқаришга далолатнома тузади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

ҳисобдан чиқарилаётган материалларнинг номи ва уларнинг фарқловчи аломатлари;

миқдори;

ҳақиқатдаги таннархи;

белгиланган сақлаш муддати;

материалларнинг келиб тушиш санаси (ойи, йили);

ҳисобдан чиқариш сабаби.

Далолатнома корхона раҳбари ёки у ваколат берган шахс томонидан тасдиқланади. Сизнинг ҳолатингизда далолатномага энергия билан таъминловчи корхонанинг электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари кўрсатилган хати (хабарномаси) илова қилиниши керак (Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг3 128-банди).

Бузилган хом ашёни омбордан «Махсустранс» ИЧБ ёки чиқиндиларни уларни олиб чиқиш жойига ташиш билан шуғулланадиган бошқа ваколатли ташкилотлар олиб кетишлари мумкин (Тошкент шаҳрида маиший чиқиндиларни ажратиш, тўплаш, йиғиш, ташлаш ва ташкилий равишда олиб чиқиб кетиш бўйича қоидалар4), айни шу ерда улар утиллаштирилади.

 

1ВМнинг 21.09.2011 йилдаги 266-сон қарори.

2МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 2.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

3ВМнинг 22.08.2009 йилдаги 245-сон қарорига 1-илова.

4Тошкент шаҳар ҳокимининг 7.07.2012 йилдаги 579-сон қарори билан тасдиқланган.

 

Жавобни

 «Norma Ekspert»

мутахассислари

тайёрладилар.

 

Прочитано: 2573 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика