Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 37 / 2013 йил – Обод турмуш йили

Кадастр тизими ва ердан фойдаланиш

Пойтахтимизда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан ерлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси («Ергеодезкадастр») раисининг биринчи ўринбосари Т.Абдуллаев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида  картография, геодезия ва ер кадастрининг ҳуқуқий асослари яратилиб, соҳага замонавий технологиялар татбиқ этилаётгани умумхалқ мулки бўлган ерни ҳимоялаш ва ундан оқилона фойдаланишни тартибга солишда ўз самараларини бераётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда давлат кадастрларининг ягона тизими яратилгани ерларнинг ўрни ва ўлчамлари, хўжалик сифат хусусиятлари ва қимматини баҳолашга хизмат қилмоқда. Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш борасидаги ижтимоий ва ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда Ер кодекси, Фуқаролик кодекси, «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги, «Геодезия ва картография тўғрисида»ги, «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги қонунлар ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

«Ергеодезкадастр» қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш,  қонунбузилишларни бартараф этишга оид ишларни самарали амалга оширмоқда. Жорий йилнинг олти ойида 258 хўжалик юритувчи субъектда ердан фойдаланиш юзасидан текширишлар ўтказилиб, 248 қонунбузилиш ҳолати аниқланди ва уларга тегишли жазо қўлланилди.

 Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ягона автоматлаштирилган тизими яратилган. Яқинда ўтказилган мониторинг текширувларида 2 мингтадан кўпроқ ҳолат ўрганилди. Натижада 38 минг 845 гектар майдонда қишлоқ хўжалиги ерларидан самарасиз фойдаланиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш каби қонубузилишлар содир этилгани аниқланди. Қўмита ва унинг қуйи тизимлари 1,8 мингдан кўпроқ ҳолатда ер қонунбузилишини бартараф этиш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилот, корхона ва фермер хўжалиги раҳбарларига тегишли тақдимномалар ва кўрсатмалар киритди.

 Анжуманда ердан фойдаланишнинг самарадорлигини оширишда жамоатчилик назоратини кучайтириш, маҳаллалар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан журналистларга кенг маълумот берилди.

ЎзА материали асосида тайёрланди.

 

Прочитано: 4930 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика