Norma.uz

Асоссиз талаблар ўрганилди, чоралар кўрилди

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасига келиб тушган шикоят-аризалардан 2 таси савдо ва умумий овқатланиш, 16 таси коммунал хизмат, 3 таси электр энергия, 3 таси транспорт, 1 таси алоқа, 1 таси уй-жой масалалари ҳамда 1 таси молиявий соҳаларга оид бўлиб, мазкур мурожаатлар амалдаги қонунчиликда белгиланган муддатларда кўриб чиқилди.

l Термиз шаҳридаги «Учқун» маҳалласи, Чўлпон кўчаси, 14-уйда яшовчи фуқаро Ю.Турсуновнинг аризасида «Термизшаҳаргаз» филиали томонидан табиий газ учун 81,5 минг сўм қарздорлик ёзилгани, буни қайта ҳисоб-китоб қилишда амалий ёрдам бериш сўралган. Ушбу ҳолат ўрганилганда, Газни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш, уларни квартираларда ва якка тартибдаги уйларда ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 28.03.2002 йилдаги қарори билан тасдиқланган) 37-банди бузилгани маълум бўлди. Бошқача айтганда, газ етказиб берувчи газни ҳисобга олиш приборининг нормал ишлашини, унинг фойдаланиш хавфсизлиги техник шартларига мувофиқлигини, истеъмолчига етказиб бериладиган газ ҳажмини ўлчашнинг аниқлигини таъминлаб, етказиб берилаётган газ сифати учун жавоб бериши ва газ етказиб берувчи газни ҳисобга олиш приборининг техник кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни, улардан самарали ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари ва шартларини, хизмат кўрсатиш (яроқлилик) муддатини, техник кўрик ва текшириш синовлари даври ва муддатлари тўғрисида тушунтириш ишлари ёки огоҳлантиришлар бермасдан 81,5 минг сўм қарздорликни фуқаро Ю.Турсунов хонадонига асоссиз ҳисоблаган.

l Термиз шаҳар Отарбоева маҳалласи 26 ва 26-«а» уйларда яшовчи фуқаролар ва Ш.Саидованинг табиий газ, электр таъминоти ҳамда иссиқлик таъминотидан норози бўлиб ёзган шикояти юзасидан ўрганиш ўтказилди. Натижада мазкур уйларда яшовчи фуқароларнинг хонадонларида табиий газ босими пастлиги, электр таъминоти огоҳлантиришсиз узиб қўйилаётгани ҳамда иссиқлик таъминоти йўқлиги аниқланди. Бу билан «Термизшаҳаргаз» филиали, Термиз шаҳар электр таъминоти корхонаси ҳамда вилоят Иссиқлик таъминоти ишлаб чиқариш бошқармаси томонидан «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддаси бешинчи хатбошиси талаблари бузилган.

Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан юқорида номи келтирилган ташкилотларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилди.

l Термиз шаҳар А. Жомий маҳалласида яшовчи фуқаро Т.Гайгамованинг Термиз шаҳар электр таъминоти корхонаси

52 600 сўм асоссиз қарздорлик ҳисоблаётганлиги ва электр ҳисоблагич асбоби ўрнатиб бермаётганлиги тўғрисидаги аризаси юзасидан ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш давомида истеъмолчининг тўлов квитанциялари ҳисоб-китоб қилинганда электр таъминотидан қарздорлиги йўқлиги маълум бўлди ва фуқаро хонадонига янги пластик карточкали электр ҳисоблагич ўрнатиб берилди.

Чорак мобайнида олиб борилган назорат тадбирлари давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2005 йилдаги 225-сон қарорига асосан 7 та иш қўзғатилган ва хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қарор қабул қилиниб, кўрсатмалар берилган. Шундан 4 та кўрсатма белгиланган муддатда бажарилган ва 3 тасининг ўз муддатида бажарилиши бўйича назорат олиб борилмоқда.

* * *

Марғилон шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ўтган йили фуқароларнинг 27 та ариза-шикоятини ўрганиб, тегишли ташкилотлар билан бамаслаҳат иш кўриш натижасида истеъмолчилар фойдасига 7 млн сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришган эди. Жорий йилнинг беш ойи мобайнида эса Жамиятга 17 та мурожаат тушди. Улар кўпроқ коммунал хўжалиги, савдо, алоқа ва транспорт хизмати, газ, сув, электр таъминотига оид бўлиб, барчаси ижобий ечим топди. Истеъмолчиларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари тикланиб, уларнинг фойдасига 6 133 922 сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди.

l «Ипак йўли» кўчасида яшовчи бир оила бошлиғи шаҳар «Сувоқава» ишлаб чиқариш корхонаси ходимлари унинг хонадони фойдаланилган сув ҳақидан 133 минг сўм қарздор эканлигини, қарздорлик тезда бартараф этилмаса, сув узатиш манбаидан узиб қўйилиши ҳақида асоссиз огоҳлантиришганини билдириб шикоят ёзган. Шунга кўра, Жамият ходимлари хонадон вакили ва «Сувоқава» корхонасининг  мутахассислари иштирокида масалани атрофлича ўрганиб чиқишди. Пировардида хонадонга ўрнатилган сув ҳисоблагич ускунаси бинойидек ишлаётгани, оила соҳиблари тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келишгани аниқланди. Тўлов квитанциялари синчиклаб текширилганда хонадон эгасининг қарзи йўқлиги, аксинча, у олдиндан 140 минг сўм ортиқча пул тўлаб қўйгани ойдинлашди. Сўнгра шу хусусда маълумотнома олиниб, истеъмолчининг фойдасига 273 минг сўм (унинг 140 минг сўми истеъмолчи олдиндан тўлаб қўйган пул, 133 минг сўми эса нореал қарздорлик) қайта ҳисоб-китоб қилинди.

l Шаҳарнинг Эшонгузар кўчасидаги 153-уйда яшовчи Б.Ҳаитовнинг аризасида «Водийгазтаъминот» унитар корхонасининг Марғилон филиали томонидан унга берилган 1 млн 750 минг сўмдан ортиқ қарздорлик ҳақидаги огоҳлантиришномаси ноўрин эканлиги баён этилган. Текшириш жараёнида бу оиланинг табиий газдан қарздорлиги 2013 йилнинг 6 март ҳолатига 338 минг 521 сўм эканлиги маълум бўлди ва ортиқча ҳисобланган 1 млн 411 минг сўмдан ортиқ асоссиз қарздорлик чегириб ташланди.

istemolchi.uz сайти

материаллари асосида тайёрланди.

 

Прочитано: 2380 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика