– Иш берувчи ноҳақ.
Белгиланган намунадаги меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат фаолияти ва стажи тўғрисидаги асосий ҳужжат бўлиб ҳисобланади (ВМнинг 6.07.1995 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида янги меҳнат дафтарчаларини жорий қилиш тўғрисида» 258-сон қарори). Иш берувчи корхонада 5 кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно (Меҳнат кодексининг 81-моддаси).
Ҳар бир корхона ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, лекин штат жадвалида назарда тутилган ходимлар сонидан ошмаган ҳолда меҳнат дафтарчаларини маҳаллий меҳнат органларидан олди-сотди шартномаси асосида сотиб олиш ҳуқуқига эга. Меҳнат дафтарчаларини бошқача тартибда сотиш, шунингдек фуқаролар томонидан уларни сотиб олиш тақиқланади.
Меҳнат дафтарчаларини сотиб олиш шартномасини тузиш учун корхона маҳаллий меҳнат органларига ёзма ариза билан мурожаат қилиши лозим. Унда штат жадвали бўйича ходимлар сони, вакант лавозимлар (жойлар) сони, шунингдек меҳнат дафтарчаси (унинг дубликати) берилиши лозим бўлган ходимлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилади (Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг 1.3-банди, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
Ходимга меҳнат дафтарчаси (дубликати)ни беришда иш берувчи ундан қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ҳақ олиш ҳуқуқига эга (Йўриқноманинг 5.1-банди).
Шу тариқа, ходимларни меҳнат дафтарчалари билан таъминлаш иш берувчининг мажбуриятига киради.
- Олий Мажлис Қонунчилик палатасида
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Кадрлар бўлими
- Биз яшайдиган уй
Меҳнат дафтарчаси дўкондан сотиб олинмайди
Вы отправляете ссылку на текущую статью | ||
Кому(e-mail)*: | ||
От (имя)*: | ||
Комментарий: | ||
|
||
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Вы можете оставить свой комментарий.
![]() | Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения. |