Norma.uz

ХУМШ ва солиқлар

Ширкатимиз ихтиёрида 7 та тўрт қаватли уй-жойлар бор. Биринчи қаватларнинг хусусийлаштирилган квартиралари нотурар жойларга ўтказилган бўлиб, уларни юридик шахслар банд этган.
Мазкур уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш, шунингдек уларга хизмат кўрсатиш бўйича мажбурий бадалларни ушбу уйларда яшовчи фуқаролар ҳам, нотурар жойларнинг мулкдорлари ҳам тўлайдилар.
Тушунтириб берсангиз, биз томонимиздан уйларимизда жойлашган юридик шахслар – хусусийлаштирилган нотурар жойларнинг эгаларига кўрсатилган фойдаланиш хизматлари учун тўловларнинг суммаларига солиқ солинадими?
ХУМШ бошқаруви раиси.

– «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонунга (12.04.2006 йилдаги ЎРҚ-32-сон, бундан кейин – ХУМШ тўғрисидаги Қонун) мувофиқ ширкат хусусий турар жойлар мулкдорларининг ташаббуси билан ташкил этилади, у нотижорат ташкилоти бўлиб, ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади.
Солиқ кодекси (СК)нинг 17-моддасига мувофиқ нотижорат ташкилотлари деганда фойда олишни фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ва олинган даромадларни ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган юридик шахслар тушунилади.
СКнинг 197-моддасига кўра нотижорат ташкилотлари қўшилган қиймат солиғи тўловчилари деб ҳисобланмайдилар, бундан тадбиркорлик фаолияти доирасида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш оборотлари мустасно.
Бундан ташқари, СКнинг 312, 316-моддаларига кўра, нотижорат ташкилотлари бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўловчилари ҳисобланмайдилар, бундан улар тадбиркорлик фаолиятидан олган даромадлар ва тушумлар мустасно.
ХУМШ тўғрисидаги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдори бўлиб унга мулк ҳуқуқига эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс ҳисобланади. У умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчиси бўлиб, уни сақлаш ва таъмирлаш бўйича умумий харажатларни биргаликда зиммасига олиши шарт. Унинг умумий харажатлардаги иштироки улуши уйнинг умумий майдонидаги мулкдорга қарашли яшаш учун мўлжалланмаган жой майдонига мутаносиб равишда белгиланади.
Умумий харажатлар бўлиб ширкат аъзоларининг умумий мол-мулки, унинг уйга туташ ҳудуди (ер участкаси) ва ХУМШнинг ўз мол-мулкини сақлаш билан боғлиқ харажатлар ҳисобланади.
Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомда (МВ, ИВ ва «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг АВ томонидан 10.04.2007 йилда 1672-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) назарда тутилишича, ХУМШ томонидан ишларнинг (хизматларнинг) тўлиқ рўйхати ва ҳажмлари асосида ишлаб чиқилган даромад ҳамда харажатлар сметаси турар жойнинг 1 кв.м майдонини сақлаш ва таъмирлашга мажбурий бадалларни аниқлаш учун асос ҳисобланади.
Даромад қисми ХУМШ аъзоларининг мажбурий бадаллари (доимий, ойлик бадаллар), нотурар жой мулкдорларининг бадаллари ҳамда қонунларга мувофиқ олинган бошқа даромадлар ва тушумлардан шаклланади.
Даромадлар сметаси ХУМШнинг умумий мол-мулкини, ер майдонини ва мол-мулкини сақлаш билан боғлиқ барча режалаштирилган харажатлар ва мавжуд молиявий мажбуриятларни қоплашни назарда тутиши лозим. Бунда сметанинг харажатлар қисми унинг даромадлар қисмидан ошиб кетиши мумкин эмас.
Умумий майдоннинг 1 кв.м майдони учун мажбурий бадал ҳисоб-китоби чоғида ХУМШнинг умумий мол-мулк, уйга туташган ҳудуд (ер участкаси) ва ХУМШнинг ўз мол-мулкини сақлаш билан боғлиқ барча харажатлари суммаси ХУМШ бошқаришида бўлган уй-жой фондининг умумий майдонига бўлинади.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, турар жойлар ва нотурар жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари асосий фаолият мақсадларига, яъни – умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлашга йўналтирилади.
Солиқ кодексига мувофиқ ХУМШ нотижорат ташкилоти ҳисобланиб, у уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш бўйича хизмат кўрсатаётганда асосий фаолиятни амалга ошириш доирасида барча турдаги солиқлар, йиғимлар ҳамда бюджет, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалардан озод қилинган, бундан ягона ижтимоий тўлов мустасно.
Дилфуза ШУКУРОВА,
Молия вазирлигининг Солиқ ва
божхона тарифи сиёсати бошқармаси бўлим бошлиғининг ўринбосари.

Прочитано: 2305 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика