Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 25 / Бизнинг маслаҳатлар

Paynet қандай ҳисоб олиб боради?

2013 йил 10 апрелдан иш бошлаган МЧЖ шаклидаги корхонамизнинг (ЯСТ тўловчиси) асосий фаолияти аҳолига Paynet хизматларини кўрсатиш ҳисобланади.
Фаолиятимиз тақозосига кўра «Paynet» ҚК МЧЖ билан шартнома тузиш юзасидан қандай меъёрий ҳужжатларга таяниб иш кўришимиз лозим? Paynet орқали мижозлардан тўловларни нақд пулда ва терминал орқали қабул қилиш операциялари бухгалтерия ҳисобида қандай ёзувлар билан акс эттирилади?
Каримжон Бердиев, МЧЖ раҳбари.
Фарғона вилояти.
– Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг етказиб берувчилар, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқалар олдидаги пул мажбуриятларини бажариш учун жисмоний шахслардан тўловларни қабул қилиш фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ муносабатлар Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 21.04.2010 йилда 2099-сон билан рўйхатдан ўтказилган, кейинги ўринларда – 2099-сон Низом) билан тартибга солинади. Ушбу Низомга мувофиқ тўловчилардан тўловларни қабул қилиш учун бош агент* тўлов агенти билан шартнома тузиши керак. Шартномада шартнома предмети, томонларнинг ўзаро муносабатлари, кафиллик бадалининг аниқ миқдори, ҳисоб-китоб ва тўловларни қабул қилиш тартиби, етказиб берувчилар рўйхати, тўлов агенти тўловларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган хизмат турлари, мукофот пули миқдори, тарафларнинг жавобгарлиги, низоларни ҳал этиш тартиби, шартноманинг амал қилиш муддати, бош агентнинг товар ва хизмат кўрсатиш белгисидан ҳамда бош агентнинг дастурий-аппарат мажмуидан фойдаланиш тартиби, тўловларни қабул қилиш пунктини жойлаштириш тартиби, шунингдек қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб бошқа шартлар белгиланади.
Тўлов агенти ҳисобланган корхона банкда иккита махсус ҳисобварақ очиб, улардан бирига инкассация хизмати орқали топширилган нақд пул тушуми, бошқасига фақат жисмоний шахсларнинг банк пластик карточкаларидан келиб тушган нақдсиз пул маблағлари кирим қилинади.
Тўловчилардан тўловларни қабул қилиш усуллари ва имкониятлари етказиб берувчи билан бош агент ўртасида тузилган шартномада белгиланади. Бунда тўловни қабул қилиш шартлари ва тўловчининг асосий идентификация маълумотлари аниқ ва тўлиқ қайд этилиши лозим.
Тўлов агенти тўловчилардан тўловларни ўзининг махсус ҳисобварағидан бош агентнинг махсус ҳисобварағига ўтказилган кафиллик бадали миқдорида қабул қилади.
Тўловчининг етказиб берувчи олдидаги пул мажбурияти тўлов амалга оширилгандан сўнг тўловчига бериладиган фискал хотирали НКМнинг ва дастурий-аппарат мажмуининг чеклари ёки тўловлар пластик карточкалар асосида қабул қилинганда ҳисоб-китоб терминалининг ва дастурий-аппарат мажмуининг чеклари олинган вақтдан бажарилган ҳисобланади.
Тўлов муваффақиятли амалга оширилгандан сўнг тўловчига ушбу чеклар берилиши лозим. Бош агент ёки тўлов агенти томонидан пул маблағлари қабул қилингандан сўнг тўловчига чекларни бермаслик уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилишига асос бўлади.
Сиз ўзингиз иш фаолиятингиз учун ишлаб чиқиладиган ҳисоб сиёсатингизда махсус ҳисобварақлардаги маблағларни ҳисобга олиш учун ҳисобварақлар иш режасига қўшимча ҳисобварақларни, хусусан, 5531-«Тўловларни нақд пул билан қабул қилганда инкассацияланган пул тушуми» ва 5532-«Тўлов терминалларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича тушум» ҳисобварақларини киритишингиз мумкин.
Бунда, бош агентга («Paynet» ҚК МЧЖга) ўтказиладиган кафолат тўлови суммаси 4890-«Бошқа дебиторларнинг қарзи» ҳисобварағида ҳисобга олинади.
21-сон БҲМС қоидаларидан келиб чиқиб, Paynet орқали мижозлардан тўловларни нақд пулда ва терминал карточкаси орқали қабул қилиш операциялари бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:

Paynet қандай ҳисоб олиб боради?

 

Хўжалик операцияларининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар

корреспонденцияси

дебет

кредит

 

Бош агент билан шартнома тузиш чоғида кафолат тўлови ўтказилган

5530

4890

5110

5530

Аҳолидан пул маблағларини қабул қилиш акс эттирилган (ой мобайнида)

5010

 

4890

 

Терминал бўйича тўловларни қабул қилиш акс эттирилган

5711

 

4890

 

Нақд пул маблағларини инкассациялаш акс эттирилган

5710

 

5010

 

Инкассацияланган тушум махсус ҳисобвараққа қайд этилган

5531

 

5710

 

Терминал орқали олинган тушум қайд этилган

5532

 

5711

 

Кафолат тўловини тўлдириш акс эттирилган

4890

 

5531

5532

Қабул қилинган тўловлар учун тўлов агентини мукофотлаш (ҳақ тўлаш) акс эттирилган:

 

 

агар мукофот пули жисмоний шахслардан келиб тушадиган тўловлар суммаларидан ушланса

5010

5711

 

9030

 

агар мукофот пули бош агент томонидан ўтказилган бўлса

4010

5110

9030

4010

 

*Бош агент – етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар асосида ўзининг тўлов пунктлари ёки тўлов агентларининг тўлов пунктлари орқали етказиб берувчилар кўрсатган хизматлар учун ўзининг дастурий-аппарат мажмуидан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан тўловларни қабул қилиш бўйича воситачилик хизматларини кўрсатувчи тўлов агентлик тармоғини ташкил этган юридик шахс (2099-сон Низом).

Прочитано: 4159 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика