Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 25 / Божхона

Дисклардаги маънавий оғу

Афсуски, бугун бозорлар, аҳоли билан гавжум жойлар ва кўплаб савдо мажмуаларида ноқонуний йўллар билан даромад орттириб, мўмайгина пул топаётганлар оз эмас. Уларнинг  ўз фаолиятларини ҳеч қандай рухсатсиз ва лицензиясиз олиб бораётганликлари кишини ажаблантиради.
Лекин буни назоратсиз қолаётган фаолият деб бўлмайди, албатта. Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда бу сингари «бизнес»нинг йўлига ғов бўлаётирлар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 29 июндаги «Гастроль-концерт фаолияти соҳасида солиқ солишни ва аудио-, видеокассеталарни тарқатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 285-сон қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан вилоят миқёсида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
2013 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра вилоят бўйича 146 та ҳолатда ҳеч қандай лицензия ва рухсатномасиз бундай фаолият тури билан шуғулланаётганлар аниқланиб, уларнинг жами 32 910 та, яъни 37,5 млн сўмлик СД, ДВД дисклари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Шунингдек, уларга нисбатан, маъмурий жарима жазоси ҳам қўлланилди. Бундай ҳолатлар вилоятнинг деярли барча туманларида кузатилди. Масалан, Китоб тумани Т.Жўрабеков кўчаси, 131-уйда яшовчи Р.Ханнонов ҳеч қандай ҳужжатга эга бўлмай туриб, ана шундай ноқонуний савдо фаолияти билан шуғулланган. Текширувлар жараёнида унинг 781 дона, яъни 154 минг сўмлик ҳар хил турдаги дисклари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Косон туман Мўдин қишлоғида яшовчи Жавлон Ҳаққулов ҳам шундай ноқонуний савдо иши устида тўхтатиб қолинди. Унинг диск расталаридаги 261 та лицензияланмаган маҳсулотлари олиб қўйилди.
Айтиш мумкинки, Қашқадарё вилоятидаги барча туман давлат солиқ инспекциялари ходимлари ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги барча аудио, видео, кино маҳсулотларидан нусха кўчириш, уларни сотиш ва ижарага бериш билан шуғулланувчи хўжалик субъектлари ва уларга тегишли шохобчалар фаолиятини ўрганиб чиқишди. Жойлардаги бундай дисклар савдосига мўлжалланган объектларда мониторинглар ўтказилиб, аниқланган контрафакт маҳсулотларни белгиланган тартибда савдодан олиб қўйиш чоралари кўрилди.
Ҳар бир ҳудуднинг участка давлат солиқ инспектори ўз ҳудудидаги милиция таянч пункти ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан ҳамкорликда бундай ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан қатор режа ва дастурларни ишлаб чиққан.


Рустам АНДАЕВ,
Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходими,
Акбарали ХУДОЙБЕРДИЕВ.

Прочитано: 1607 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика