Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 25 / Бизнинг маслаҳатлар

Тушунтириш хати илова қилинади

Суғурта ташкилотлари томонидан туман ДСИга топшириладиган молиявий ҳисоботга тушунтириш хатини қўшиб бериш мажбурийми ва у қандай кўринишда бўлиши лозим?
Бу масалада ДСИ ходимлари билан юзага келган баҳс-мунозарани ҳал қилишда ёрдам берсангиз.
Асқар Аширов, бухгалтер. Тошкент шаҳри.

– Маълумки, Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидаларга (молия вазирининг АВ томонидан 20.04.2009 йилда 1945-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) мувофиқ, молиявий ҳисоботга тушунтиришлар суғурталовчининг ҳисоб сиёсатини очиб бериши ва ҳисоботдан фойдаланувчиларни суғурталовчининг ҳақиқатдаги мулкий ва молиявий ҳолатини баҳолаш учун керакли бўлган қўшимча маълумотлар билан таъминлаши керак. Молиявий ҳисоботга тушунтириш хати 1-сон БҲМС «Ҳисоб сиёсати ва молия­вий ҳисобот»да (АВ томонидан 14.08.1998 йилда 474-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган талабларга мувофиқ тузилади.
Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботига изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларда:
– хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини тузишда ва унинг ҳисоб сиёсатида танлаб олинган ва қўлланилаётган асос тўғрисидаги ахборот бўлиши;
– БҲМС талаб қилувчи, ҳеч бир жойда молиявий ҳисоботда кўрсатилмаган ахборотнинг очиб берилиши;
– молиявий ҳисоботда келтирилмаган, лекин молиявий ҳисоботни аниқ ва тўғри тасаввур этиш учун зарур бўлган қўшимча таҳлилий ахборот келтирилиши лозим.
Молиявий ҳисоботларга тушунтиришлар мунтазам равишда тушунтириш хати тарзида бўлиши керак.
Тушунтиришлардаги ахборот молия­вий ҳисоботда келтирилган тегишли моддаларга боғлиқ равишда тақдим этилиши лозим. Тушунтириш одатда шундай тузиладики, у фойдаланувчига молиявий ҳисоботларни яхшироқ анг­лаб етишда ва уларни бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботи билан қуйидагича қиёслашига ёрдам беради:
– БҲМСга мувофиқлиги ҳақидаги ҳисобот;
– ўлчов асоси ва бухгалтерия ҳисобида қўлланилаётган сиёсат тўғрисидаги ҳисобот;
– молиявий ҳисоботда келтирилган моддалар учун ёрдамчи ахборот;
– шартли мажбуриятлар, оддий мажбуриятлар ва бошқа молиявий ахборотлар;
– молия билан боғлиқ бўлмаган ахборотлар.
Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш асоси ва бухгалтерия ҳисоби бобидаги махсус сиёсат ҳақидаги ахборот молиявий ҳисоботга изоҳлар олдида алоҳида ҳисобот тарзида келтирилиши керак.
Бундан ташқари, хўжалик юритувчи субъект, агар бошқа молиявий ҳисоботларда очилмай қолган бўлса, қуйидаги ахборотларни очиб кўрсатиши лозим:
а) хўжалик юритувчи субъектнинг ҳуқуқий шакли, таъсис этилган мамлакат ва рўйхатга олинган идоранинг юридик манзили (ёки амалий фаолиятнинг манзили рўйхатга олинган идора манзилидан фарқ қилса, амалий фаолият жойи аниқ кўрсатилади);
б) хўжалик юритувчи субъектлар асосий фаолияти операциялари моҳиятининг тасвири;
в) бош компания ёки гуруҳ бош компаниясининг номи;
г) ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони.
Жавобларни экспертимиз  Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 8579 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика