Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 21 / Бизнинг маслаҳатлар

Мукофот суммасига солиқ солиш жиҳатлари

Корхонада 3 йил узлуксиз иш стажига эга ва ҳақиқатдаги йиллик иш ҳақи 5 500 000 сўм бўлган ходимга йил якуни бўйича йиллик иш ҳақининг 8% миқдорида мукофот белгиланган. Йил якуни бўйича иш ҳақи суммасидан фоизларда мукофотлаш қандай ҳисоб-китоб қилинади?

Йил якуни бўйича мукофотлаш суммалари корхона ва ходим учун қандай солиқ оқибатларини келтириб чиқаради, ушбу сумма фойда солиғининг ҳисоб-китобида чегириб ташланадими?

Адҳам Исмоилов, МЧЖ раҳбари.

Тошкент вилояти.

– Маълумки, йиллик иш якунлари бўйича мукофот тўлаш корхонадаги мукофотлаш ҳақидаги ички меъёрий ҳужжатларда (мукофотлаш ҳақидаги низом, йиллик иш якунлари бўйича мукофот тўлаш тўғрисидаги махсус низом жамоа шартномаси) мустаҳкамланган бўлиши шарт.

Сизнинг вазиятингизда мукофот суммаси ходимнинг йиллик иш ҳақидан ва мукофотлаш фоизидан келиб чиқиб аниқланади. Тегишинча, йиллик иш якунлари бўйича мукофот суммаси 440 000 сўмни (5 500 000 х 0,08) ташкил этади.

Шуни билингки, Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 5.02.1999 йил 54-сон қарори билан тасдиқланган) 2.3.8.2-бандига мувофиқ, бир йўла тўланадиган мукофотлар, шунингдек, улар бўйича ҳисобланган мажбурий суғурта ажратмаларининг суммалари корхонанинг бошқа операцион харажатлари таркибига киритилади.

Солиқ кодексининг 143-моддаси 5-бандига биноан мукофотлаш тўғрисидаги ички ҳужжатларда кўзда тутилган йил якунидаги ишлар бўйича мукофотлаш суммалари фойда солиғининг ҳисоб-китобида солиқ солинадиган базадан чегирилади.

Йиллик иш якунлари бўйича мукофот суммаси корхонанинг ходими учун даромад ҳисобланади ва унга умумбелгиланган тартибда солиқ солинади (Солиқ кодекси 171-моддасининг биринчи қисми ва 173-моддасининг 1-банди). Фуқаронинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига мажбурий бадал 1 фоиз миқдорида, ушбу сумманинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тегишлича камайтирилган суммаси ҳисобига амалга оширилади. Сизнинг ҳолатингизда операциялар 21-сон БҲМСга асосан қуйидагича ифодаланади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма

сўмда

 

21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар

корреспонденцияси

 

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Йиллик иш якунлари бўйича мукофот суммаси ҳисобланди

 

440 000

 

9430

 

6710

 

Корхона раҳбарининг буйруғи, ҳисоблаш қайдномаси

 

 

 
Прочитано: 2744 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика